Австралияда соҳилга чиқиб қолган 90 та кит ўлдирилди
Австралиянинг энг жанубида жойлашган Тасмания оролларидаги соҳил бўйидан 150 дан ортиқ кит топилди, улардан 90 таси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тасмания Табиий ресурслар ва атроф-муҳит департаментига таянган ҳолда CNN нашри хабар берди.
Жаҳон
19.02.2025, 11:14
Улашиш:

Avstraliyada sohilga chiqib qolgan 90 ta kit oʻldirildi
Тасмания Табиий ресурслар ва атроф-муҳит департаментига кўра, кеча, 18 январь куни кечқурун оролнинг ғарбий қисмида, Артур дарёси яқинида 150 дан ортиқ кит қирғоққа чиқиб қолган. Қутқарувчилар улардан иккитасини денгизга қайтаришга уринишган бўлса-да, кучли шамол ва тўлқинлар туфайли улар қирғоққа қайтиб чиққан.
"Денгизда ҳайвонлар тўлқинларни енгиб ўта олишмаяпти. Улар қайта-қайта орқага бурилиб, пляж томон қайтишмоқда", дейди Тасмания Парклар ва ёввойи табиат хизмати ходими Шеллей Граҳам.
Юқоридан олган кадрларда китларнинг пляж бўйлаб ёйилиб ётганини, баъзилари қумга қисман кўмилиб қолганини, бошқалари эса саёз сувда тошли жойларга сиқилиб қолганини кўриш мумкин.
Тасманияда сўнгги марта китларнинг бу қадар катта қурбонлиги бундан 50 йил олдин, 1974 йил июнь ойида юз берган. Ўшанда оролнинг шимолий қирғоғидаги Блэк-Ривер пляжидан 160-170 га яқин кит топилган эди. Улардан қанчаси омон қолганлиги эса номаълум.
Сўнгги фожиали ҳодисада расмийлар китларнинг азобини камайтириш учун уларни ўлдиришга қарор қилган. Пляжда узоқ соатлар давомида қолиб кетган ҳайвонлар буткул ҳолдан тоиб, стрессга тушиб қолган. Шундан сўнг улар мутахассислар томонидан ўлдирилган.
Маълумот учун, Тасманияда китлар, ҳатто нобуд бўлган тақдирда ҳам, ҳимоя остидаги тур ҳисобланади. Уларнинг жасадига тегиш ёки бўлакларга бўлиш қонунбузарлик саналади. Ҳайвонлар хулқ-атвори бўйича мутахассислар ва денгиз олимлари қирғоққа чиқиб қолган китларнинг омон қолиш эҳтимоли жуда паст эканлигини таъкидлашган. Улар қуруқликда олти соат атрофида омон қолиши мумкин.
Жаҳон
19.02.2025, 11:14
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Австралия қаҳрамонига 2,3 млн доллар ёрдам йиғилди
Жаҳон
17.12.2025, 10:34
Жанубий Хитой денгизи устида Хитой ва Австралия ўртасида танглик юзага келди
Ўзбекистон
21.10.2025, 18:43

2,4 миллион чақалоқни қутқариб қолган австралиялик эркак вафот этди
Жаҳон
04.03.2025, 09:59
машҳур янгиликлар

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59
сўнгги янгиликлар

375 миллион доллар жарима: Мета иши ижтимоий тармоқлар тарихида бурилиш ясади
Жаҳон
26.03.2026, 15:49

Инвесторлар Ўзбекистондан нима кутяпти: янги имкониятлар ва ташаббуслар
Иқтисодиёт
26.03.2026, 15:05

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади
Ўзбекистон
26.03.2026, 14:14

АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш: 27-кун ҳолати ва Ҳормуз бўғози
Жаҳон
26.03.2026, 13:25

Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди
Ўзбекистон
26.03.2026, 13:01

Олтин нархлари рекордини янгиламоқда
Иқтисодиёт
26.03.2026, 12:35

Сирдарё вилояти ёпиқ муассасалари талабга жавоб бермайди — Омбудсман
Ўзбекистон
26.03.2026, 12:01

Атом бомба: илм-фан ютуғими ёки инсоният фожиаси?
Фан-технология
26.03.2026, 11:59

Эрон Испанияга жавоб қайтарди
Жаҳон
26.03.2026, 10:16

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди
Жаҳон
21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37
машҳур янгиликлар

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59
