Австралияда тарқалган H5N1 вируси инсонлар учун хавфлими?

Австралияда H5N1 қуш гриппи вируси йўқолиб кетиш хавфидаги денгиз шери ва бошқа сутэмизувчиларда аниқланди. Мамлакатда 576 та ҳолат қайд этилган.

Жаҳон

19.09.2026, 11:42

Улашиш:

Австралияда тарқалган H5N1 вируси инсонлар учун хавфлими?

Австралияда юқори патогенли H5N1 қуш гриппи вируси йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган денгиз шерида ҳам аниқланди. Бу вируснинг мамлакатда бир неча турдаги сутэмизувчиларга юққани қайд этилганини кўрсатмоқда.
Австралия расмийлари Кенгуру оролидаги Seal Bay ҳудудида яшовчи австралия денгиз шеридан H5N1 вируси биринчи марта аниқланганини тасдиқлади.

Мамлакатда сутэмизувчи ҳайвондаги илк тасдиқланган ҳолат 23 август куни қайд этилган. Ўшанда Жанубий Австралия штатидаги Бичпорт ҳудудидан топилган узунбурун тюленда вирус аниқланган. Икки кундан сўнг Кенгуру ороли яқинидаги яна бир узунбурун тюленда ҳам H5N1 тасдиқланган.

Шундан кейин вирус Аделаида шаҳри атрофидаги қизил тулки, Гулвадаги оддий дельфин ва Норманвиллдаги яна бир тулкида ҳам аниқланган.
Мутахассислар бу ҳолатларни вируснинг Австралия ёввойи табиатида биринчи марта қайд этилганидан кейин бир неча ҳафта ичида турли сутэмизувчиларга тарқалганини кўрсатувчи муҳим далил сифатида кузатмоқда.


H5N1 сутэмизувчилар орасида ҳам тарқалмоқда

Дунё миқёсида H5N1 вируси сутэмизувчиларнинг тобора кўпроқ турларида аниқланмоқда. Улар орасида тюленлар ва бошқа денгиз сутэмизувчилари, сут берадиган қорамоллар, мушуклар ҳамда ёввойи йиртқичлар бор.
Олимлар вируснинг ушбу ҳайвонлардаги ҳолатларини, унинг генетик ўзгаришларини ва сутэмизувчилар ўртасида юқиш эҳтимолини кузатмоқда.

Шу билан бирга, Австралия расмийлари мамлакатда H5N1 вирусининг сутэмизувчидан сутэмизувчига юққанига ҳозирча далил йўқлигини маълум қилган.
Мельбурн университети ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг грипп бўйича ҳамкорлик маркази ва Питер Доэрти инфекция ва иммунитет институти билан боғлиқ қуш гриппи бўйича тадқиқотчи Мишель Уиллнинг таъкидлашича, денгиз сутэмизувчиларида вирус аниқланиши мутахассислар кутган эҳтимоллардан бири бўлган.

Унинг сўзларига кўра, энди асосий вазифа аниқланган вируснинг геномини батафсил ўрганиш ва кейинги ҳолатларни диққат билан кузатишдан иборат.
«Биз вирусда унинг сутэмизувчиларга яхшироқ мослашиши билан боғлиқ мутациялар пайдо бўлган-бўлмаганини аниқлашимиз керак. Шунингдек, инфекциялар қушлардан алоҳида юқиш ҳолатларими ёки тюленлар ўртасидаги юқиш натижасими — буни ажратиш муҳим. Бу вируснинг ёввойи табиатда тарқалиши давомида қандай хавф туғдиришини тушунишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга», — деди у.

Австралияда 576 та ҳолат қайд этилган

Австралияда H5N1 clade 2.3.4.4b варианти биринчи марта июнь ойида ёввойи денгиз қушларида аниқланган. Шундан кейин вирус мамлакатнинг бир қатор ҳудудларидаги ёввойи қушларда ҳам қайд этилди.
17 сентябрь ҳолатига кўра, Австралия ёввойи табиатда 576 та тасдиқланган H5N1 ҳодисаси ҳақида хабар берган. Улар орасида катта қиррали крачкаларнинг оммавий қирилиши билан боғлиқ ҳолатлар ҳам бор. Бунда «ҳодиса» битта ёки бир нечта ҳайвонни қамраб олиши мумкин.

Айни вақтда вирус Австралиянинг паррандачилик хўжаликлари ёки қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш тизимида аниқланмаган.
Австралия касалликларни назорат қилиш маркази инсонлар учун хавф даражасини ҳозирча паст деб баҳоламоқда. Шунингдек, мамлакатда тарқалаётган вируснинг одамларга осонроқ юқиш хусусиятига эга бўлиб қолганига далиллар йўқлиги билдирилган.


Одамлар учун хавф қандай?

H5N1 вируси одамларга ҳам юқиши мумкин. Бундай ҳолатлар кўпинча инфекцияланган ҳайвонлар ёки вирус билан ифлосланган муҳит билан алоқадан кейин юзага келган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳозиргача H5N1 вирусининг одамдан одамга барқарор равишда юқиши кузатилмаган.

Global Virus Network (GVN) 2025 йил апрель ойида The Lancet Regional Health – Americas журналида H5N1 тарқалиши фонида кузатув, биохавфсизлик, вирус геномини мониторинг қилиш ва пандемияга тайёргарлик чораларини кучайтириш зарурлиги ҳақида таҳлилий мақола эълон қилган.

2026 йил апрель ойида эса GVN H5N1 га қарши вакциналарни ишлаб чиқишдаги янгиликлар юзасидан баёнот бериб, вакциналар устидаги тадқиқотларни давом эттириш ва пандемияларга тайёргарликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлаган.
GVN бош тиббий директори, Жанубий Флорида университети Жамоат саломатлиги коллежи декани Стен Ҳ. Вермунднинг айтишича, Австралиядаги вазият H5N1 ҳануз глобал ҳайвонлар саломатлиги масаласи эканини кўрсатмоқда.

«Ваҳимага асос йўқ, аммо ҳушёрликни сақлаш учун барча асослар бор. Турли ҳайвон турлари ўртасидаги мониторинг, вирус геномини тезкор таҳлил қилиш ва олинган маълумотларни очиқ алмашиш вирусдаги муҳим ўзгаришларни эрта аниқлаш имконини беради», — деган у.

Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН

мавзуга оид янгиликлар

Эбола вирусидан 6 минга яқин киши вафот этди

Конго Демократик Республикасида 2026 йил май ойида бошланган Эбола эпидемияси оқибатида 14 ноябрга қадар 11 376 та касалланиш ҳолати тасдиқланган. Уларнинг 5 568 таси ўлим билан якунланган.

Жаҳон

17.11.2026, 15:33

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди – ЖССТ

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш учун Ўзбекистонда қандай чоралар кўрилмоқда?

Жаҳон

20.10.2026, 16:40

Австралияда ижтимоий тармоқларга қўйилган тақиқ фойда бермаяпти

Янги тадқиқотга кўра, австралиялик ўсмирлар ижтимоий тармоқларга қўйилган тақиқдан сўнг ҳам улардан фойдаланмоқда.

Жаҳон

31.07.2026, 11:06

Х (тwиттер) Австралиянинг ижтимоий тармоқлар ҳақидаги қонунини танқид қилди

Маскнинг Х компанияси: Австралиянинг ижтимоий тармоқларни тақиқлашга қаратилган қатъий чораси халқаро ҳуқуққа путур етказади.

Жаҳон

29.07.2026, 13:01

Хитой Тинч океанига баллистик ракета учирди

Синов тариқасида учирилган бу ракета Хитой қирғоқларидан туриб АҚШга етиб бора олади. 

Жаҳон

07.07.2026, 11:10

Европада экстремал иссиқлик қурбонлари 1300 нафардан ошди

Европада 21 июндан буён кузатилаётган экстремал иссиқлик оқибатида 1300 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Ҳозирда Европада қарийб 150 миллион киши ўта юқори ҳарорат шароитида яшамоқда.

Жаҳон

29.06.2026, 10:15

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Italiyaning Milan shahridagi San Siro (Giuseppe Meazza) stadioni yuqoridan olingan tasvir.

Сан Сиро: бир асрлик тарих ва Милан футболининг янги уйи

Сан Сиро ўрнида нима қурилади? Милан шаҳридаги Сан Сиро стадионининг қарийб бир асрлик тарихи янги босқичга юз тутмоқда. 

Спорт

20.11.2026, 16:11

Toshkent metropoliteni

Тошкент метросида тирбандликни камайтириш учун нима ўзгаради?

2026 йил сентябрь–октябрь ойларида метро хизматларидан 61,7 миллион киши фойдаланди. Йўловчилар кўпайиши муносабати билан вагонлар сонини ошириш ва янги поездлар харид қилиш режалаштирилмоқда. 

Ўзбекистон

20.11.2026, 14:41

Anthropic акциялари 34% ошди

Трамп билан можарога қарамай, Anthropic акциялари 34 фоизга ошди

IPO орқали 81,3 миллиард доллар жалб қилган Claude ишлаб чиқарувчиси Anthropic  SpaceX ўрнатган биржа рекордини янгилади. 

Иқтисодиёт

20.11.2026, 10:51

Сергелида 1,7 гектарлик сунъий кўл пайдо бўлади

Сергелида 1,7 гектарлик сунъий кўл пайдо бўлади

Яна қандай ўзгаришлар кутилмоқда?

Ўзбекистон

20.11.2026, 10:18

O‘zbekiston va Ummon davlat bayroqlari.

Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида 30 кунлик визасиз режим жорий этилади

Келишувнинг кучга кириш шартлари қандай? 

Ўзбекистон

19.11.2026, 16:55

Тожикистонда электр устуни қулади

Тожикистонда электр узатиш устуни қулади: Фарғонада аҳоли электрсиз қолди

Тожикистон ҳудудидан ўтувчи 500 кВ кучланишли электр узатиш тармоғида авария содир бўлди. Оқибатда Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида электр таъминоти узилди.

Ўзбекистон

19.11.2026, 14:53

Рохинжалар геноциди: Мьянма халқаро суд олдида жавоб беради

БМТнинг Халқаро суди 19 ноябрь куни Мьянмага қарши рохинжа мусулмонларига нисбатан геноцид содир этилгани ҳақидаги иш бўйича қарор чиқариши кутилмоқда. БМТ терговчилари ҳарбийлар юзлаб қишлоқларни вайрон қилгани, оммавий қотилликлар содир этгани ва аёллар ҳамда болаларга нисбатан мунтазам жинсий зўравонлик ишлатганини қайд этган.

Жаҳон

19.11.2026, 10:56

Ўзбекистон ва Туркманистон чегараси

Ўзбекистон ва Туркманистон чегарадан ўтишни енгиллаштирмоқчи

Томонлар Тошкент – Ашхобод – Тошкент йўналишида авиақатновларни тиклаш, шунингдек, чегарадош ҳудудлар аҳолиси учун уч суткагача визасиз қатнов тартибини қайта жорий этиш масалаларини кўриб чиқди.

Сиёсат

19.11.2026, 09:42

Özbekistonlik professor Qozoğistonda 10 yilga qamaldi

Ўзбекистонлик профессор Қозоғистонда нега қамалди?

Қозоғистонда андижонлик профессор Иқболжон Қорабоев жосусликда айбланиб, 10 йилга озодликдан маҳрум этилди. Унинг яқинлари олим айбига иқрор бўлмагани ва ҳукм устидан апелляция бермоқчи эканини айтишди. Энг муҳим савол: у қайси давлат фойдасига жосуслик қилган?

Сиёсат

18.11.2026, 18:31

Deutsche Bank: Трамп ва Эпштейннинг Россия билан алоқалари ошкор бўлди

Deutsche Bank’нинг 15 миллиондан ортиқ ички ҳужжати тарқалиб кетиши банкнинг АҚШ президенти Дональд Трамп ва жинсий жиноятларда айбланган Жеффри Эпштейн билан молиявий алоқалари ҳақида янги маълумотларни ошкор қилди.

Сиёсат

18.11.2026, 16:45

Покистонлик Ассиф Мерчант

Трампга суиқасд режаси: покистонлик 27,5 йилга қамалди

АҚШ суди Дональд Трамп ва бошқа америкалик сиёсатчиларга нисбатан суиқасд режасини ташкил этишда айбланган Ассиф Мерчантни 27,5 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Жаҳон

18.11.2026, 14:28

Саида Мирзиёева Канада элчиси билан учрашди

Ўзбекистондан Канадага бориш осонлашадими?

Саида Мирзиёева Канада элчиси Кристофер Дагган билан савдо, инвестиция, таълим ва виза тартибларини енгиллаштириш масалаларини муҳокама қилди.

Сиёсат

18.11.2026, 11:47

Эрон Вашингтонда кимёвий қурол ишлатадими?

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи АҚШ пойтахтида кимёвий қурол ёки радиоактив модда тарқатувчи қурилмадан фойдаланиш режаси ҳақида изоҳ берди.

Жаҳон

18.11.2026, 10:39

14 та телефонни ўғирламоқчи бўлган йигит ушланди

Наманганда ўғрилик: устахонадан 14 та телефонни ўғирламоқчи бўлган йигит ушланди

Уйчи туманидаги телефон устахонасига тунги вақтда эшик қулфини бузиб кирган шахс Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ўзбекистон

18.11.2026, 10:10

Тошкентнинг Учтепа туманида нобуд бўлган ҳайвонлар ва қушлар

Тошкентда ҳайвонлар ва қушлар оммавий нобуд бўлаётгани ростми?

Аҳолига шубҳали моддаларга тегмаслик, болалар ва уй ҳайвонларини улардан узоқроқ тутиш тавсия этилмоқда. 

Ўзбекистон

17.11.2026, 17:26

Эбола вирусидан 6 минга яқин киши вафот этди

Конго Демократик Республикасида 2026 йил май ойида бошланган Эбола эпидемияси оқибатида 14 ноябрга қадар 11 376 та касалланиш ҳолати тасдиқланган. Уларнинг 5 568 таси ўлим билан якунланган.

Жаҳон

17.11.2026, 15:33

Toşkent – Astraxan yönalişida yangi poyezd qatnovi

Тошкентдан Астраханга поезд қатнови йўлга қўйилади

2026 йил 17 декабрдан Тошкент ва Астрахан ўртасида янги халқаро йўловчи поезд қатнови жорий этилади.

Ўзбекистон

17.11.2026, 12:28

Европа мигрантларни Ўзбекистонга юбориши мумкинми?

Европа мигрантларни Африкага жўнатмоқчи. Кейинги манзил Ўзбекистон бўлиши мумкинми?

Ўзбекистон

17.11.2026, 12:11

Бузиладиган уй эгалари учун янги таклиф: 1,5 баравар катта уй-жой

Тошкентда реновация дастурига киритилган уйлар мулкдорларига Янги Тошкентда аввалги хонадони майдонининг 150 фоизигача бўлган янги уй-жойлар таклиф этилиши мумкин.

Ўзбекистон

16.11.2026, 17:32

ҚҚСни қайта ҳисоблаш бўйича янги қарор

Айрим тадбиркорлар импорт ҚҚСни бошқача тўлайди

2027 йил 1 январдан айрим тадбиркорлар импорт ҚҚСини солиқ органларидаги ортиқча тўловлар ҳисобидан қоплаши мумкин бўлади. Янги тартиб кимларга тегишли? 

Иқтисодиёт

16.11.2026, 15:22

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →