Хитой Тинч океанига баллистик ракета учирди

Синов тариқасида учирилган бу ракета Хитой қирғоқларидан туриб АҚШга етиб бора олади. 

Жаҳон

07.07.2026, 11:10

Улашиш:

Хитой Тинч океанига баллистик ракета учирди

Хитой ҳарбийлари 6 июль куни синов мақсадида атом сувости кемасидан Тинч океанига ракета учирди, бу эса АҚШ, Япония, Австралия, Янги Зеландия ва Тайваннинг танқиди ҳамда хавотирларини кучайтирди.

Халқ озодлик армияси ҳарбий-денгиз кучларининг сувости кемаси соат 12:01 да Тинч океанида сохта жанговар каллакли ракетани учирди, дея маълум қилди расмий “Sinxua” ахборот агентлиги ҳам.

“Sinxua”нинг таърифлашича, Хитойнинг йиллик ҳарбий машғулотлари доирасидаги бу учириши бирон-бир давлат ёки нишонга қаратилмаган “одатий тадбир”дир.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мао Нингнинг сўзларига кўра, синов тўлиқ хавфсиз, меъёрларга мувофиқ ва профессионал тарзда амалга оширилган.

“Алоқадор давлатлар бу масалани ортиқча талқин қилмайди, деган умиддамиз”, — деди у Пекиндаги брифингда.

АҚШ давлат департаменти вакили Томми Пиготт ўз баёнотида Қўшма Штатлар Хитой сувости кемасидан учирилиб, Тинч океанининг жанубий қисмига тушган қуролсиз қитъалараро баллистик ракетасини кузатганини айтди.

 

JL-3 ракетаси

“Sinxua” Хитойнинг қандай турдаги ракета учирганига аниқлик киритмаган.

“Global Times” нашрига кўра, бу ўтган йили ҳарбий парадда намойиш этилган Пекиннинг энг замонавий, сувости кемасидан учириладиган JL-3 ракетаси бўлиши мумкин.

Пентагон ҳисоботига қараганда, ушбу ракета Хитой қирғоқларидан туриб континентал АҚШ ҳудудига етиб боролади.

Тинч океани минтақасидаги қудратли давлатлар – Австралия, Янги Зеландия ва Японияга синов ҳақида қисқа муддат олдин хабар берилган.

 

Тайван муносабати

Тайван президенти идораси мазкур синовни Хитойнинг халқаро ҳамжамиятни қўрқитишга уриниши деб баҳолади.

Хитой ўз ҳудуди деб даъво қиладиган, демократик бошқарувдаги ушбу орол анчадан бери Пекиннинг ҳарбий фаоллиги кучаяётганидан огоҳлантириб келади.

Тайван хавфсизлик хизматининг юқори мартабали расмийси 6 июль куни, ҳарбий машғулотлар авжига чиққан пайтда, Хитой ҳарбий-денгиз кучлари ҳаракатларида “ўсиш тенденцияси” тенденцияси, жумладан, Россия билан қўшма машғулотлар ўтказилаётганини маълум қилди.

 

Янги Зеландия ва Япония хавотирда

Янги Зеландия ташқи ишлар вазири Уинстон Питерс синовни ножўя ва ташвишли ҳодиса эканлигини айтди. “Биз бошқа қўшниларимиз каби, Хитойнинг Тинч океани жанубидан ракета салоҳиятини синаш полигони сифатида фойдаланишидан манфаатдор эмасмиз” - деди у.

Япония эса бўлажак ракета учирилиши ҳақида хабардор этилганида Хитой ҳарбийларининг фаоллашувидан жиддий хавотирдалигини билдириб, Пекинни бу қарорини қайта кўриб чиқишга ундаган.

Хитой сўнгги бор қитъалараро баллистик ракетани 2024 йилда тажрибадан ўтказганда, дунё унинг ҳарбий салоҳияти юксалиб бораётганига гувоҳ бўлганди.

мавзуга оид янгиликлар

Rasm sun'iy intellektda yaratilgan

Хитой ва АҚШ Марказий Осиёда: иқтисодий рақобат янги босқичдами?

Хитой бош вазири Ли Сян ва АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг Ўзбекистонга ташрифи бир вақтга тўғри келмоқда. Пекин минтақада ҳамкорликни кучайтираётган бир пайтда, Вашингтон расмийси ҳам 200 дан ортиқ бизнес вакили билан Марказий Осиёга ташриф буюрмоқда.

Сиёсат

17.10.2026, 12:12

Хитой Тайванни Иккинчи жаҳон уруши тарихини бузиб талқин қилишда айблади

Хитой Тайванни Пекиннинг Иккинчи жаҳон уруши тарихига оид талқинини танқид қилгани учун «қаҳрамонлар хотирасини таҳқирлаш»да айблади.

Жаҳон

30.09.2026, 12:18

Сунъий интеллект пойгаси: Ҳиндистон Deep Tech учун $25 миллиард йўналтирмоқчи

Ҳиндистон АҚШ ва Хитой пешқадамлик қилаётган СИ соҳасида мустақилликка эришмоқчи. Мамлакат хорижий технологияларга қарамликни камайтириб, маҳаллий Deep Tech саноатини ривожлантиришга уринмоқда.

Фан-технология

29.09.2026, 16:13

Трамп маъмурияти Саудияга 48 та F-35 сотилишини маъқуллади

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Саудия Арабистонига 48 та F-35 қирувчи самолётини сотиш режасини маъқуллаб, келишувни тасдиқлаш учун Конгрессга тақдим этди. 

Жаҳон

18.09.2026, 09:50

Сунъий интеллект АҚШ ва Хитойнинг асосий рақобат майдонига айланди

Си Сзинпиннинг АҚШга режалаштирилган ташрифи олдидан Вашингтон ва Пекин СИ хавфсизлиги ва ривожланиши бўйича келишувга эриша олмаяпти.

Жаҳон

15.09.2026, 11:42

Дунё харитаси янгиланмоқда: Африка аслида биз ўйлагандан анча катта

Меркатор харитасида Африка Гренландияга деярли тенгдек кўринади. Аслида эса Африка ҳудуди Гренландияникидан қарийб 14 баравар катта.

Жаҳон

08.09.2026, 16:09

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди

Унда рақамли трансформация даврида хавфсизликни таъминлаш, янги технологиялар ривожини ҳисобга олган ҳолда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон

06.11.2026, 15:56

Diogo Jota xotirasiga bag‘ishlangan gullar va muxlislar qoldirgan yodgorliklar

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар

Футбол миллионлаб инсонларни бирлаштирадиган, мухлисларига унутилмас лаҳзалар ва ҳаяжонли учрашувларни тақдим этадиган спорт тури. Бироқ унинг тарихида фақат голлар, совринлар ва ғалабалар билан эмас, балки аянчли фожиалар билан ҳам ёдда қолган воқеалар бор.

Спорт

06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди

Қозоғистонда бензин, дизел ёқилғиси ва нефт маҳсулотларининг айрим турларини автомобил транспортида олиб чиқишга қўйилган тақиқ яна олти ойга узайтирилди. 

Иқтисодиёт

06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди

Нима сабабдан қамалди?

Маданий

06.11.2026, 10:36

Серджио Гор портрети

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?

АҚШда оралиқ сайловлардан кейин маъмуриятда кадрлар ўзгариши кутилмоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади

Хўш, энди нима бўлади?

Ўзбекистон

06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?

2026 йилнинг 3 ноябрида демократ Гари Питерс қайта сайланиш учун ўз номзодини қўймаганидан сўнг бўшаб қолган ўрин учун кураш кескин тус олди. Cайлов пойгасида Демократик партия номзоди Абдул Ал-Сайед ғалаба қозонди.

Сиёсат

05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги 23 йиллик фаолиятига якун ясамоқда. Беш карра «Олтин тўп» соҳиби хайрлашув хатида рекордлар ва совринлардан кўра, халқ қалбидан жой олиш муҳимроқ эканини таъкидлади.

Спорт

05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи

Дональд Трамп жамоасининг бош социологи Тони Фабрицио республикачилар учун оралиқ сайловлар натижаси салбий бўлган тақдирда Исроилдан сиёсий бошпана сўрашини айтди.

Сиёсат

05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси Сенегалда ўтаётган IV ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида иккинчи медалини қўлга киритди.

Спорт

05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳукуматга масалани бир ойда ўрганиш, олти ой ичида эса тегишли тартибга солиш чораларини қабул қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Жаҳон

05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди

Инфляция 7 фоизгача кўтарилиши мумкин.

Иқтисодиёт

05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди

Мичиган штатидаги кескин сайловда демократ Абдул Эл-Сайед республикачи Майк Рожерс устидан ғалаба қозонди.

Сиёсат

04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди

Воқеа нимадан бошланган эди?

Таълим

04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди

Янги қонунда нималар назарда тутилган?

Ўзбекистон

04.11.2026, 15:27

Guangzhou Evergrande  футболчисининг мухлислар билан хайрлашуви

Хитой футболининг қулаши

Mиллиардлар нега самара бермади? 

Спорт

04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент

Бухоро вилоятида 40 мингга яқин киши ишсиз, яна 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст. 

Ўзбекистон

04.11.2026, 14:16

Дунё бўйлаб 28 йил

Британиялик Карл Бушби дунё бўйлаб саёҳатини қандай якунлади?

Маданий

04.11.2026, 11:59

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган

Онлайн савдода нималарга эътибор қилиш лозим?

Ўзбекистон

04.11.2026, 11:45

24 давлат вакиллари Самарқандда нимани муҳокама қилади?

Самарқандда ШҲТ плюс хавфсизлик бўйича экспертлар мулоқоти ўтказилади

Ўзбекистон

04.11.2026, 11:07

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →