Давомли хантавирус — Инфекциядан кейинги ҳаёт ташвишлими?

Ушбу касалликдан омон қолиш тўлиқ соғайишни англатмайди. Кўплаб беморлар хантавирусдан тузалганидан сўнг ҳам COVID каби узоқ муддатли жисмоний ва руҳий муаммолардан азият чекмоқда.

Жаҳон

12.05.2026, 15:09

Улашиш:

Давомли хантавирус — Инфекциядан кейинги ҳаёт ташвишлими?

Хантавирус кемирувчиларнинг ахлати ва пешоби ҳавога кўтарилиши орқали тарқалиши мумкин — масалан, одамлар сичқонлар яшаган бостирмаларни супурганида бу ҳолат кузатилади. 

Хантавирусни даволаш учун махсус дори воситалари мавжуд эмас, шу сабабли асосий эътибор қувватловчи терапияга қаратилади; оғир ҳолатларда беморлар ўпкаси сунъий шамоллатиш аппаратларига уланади.

Касаллик гриппга ўхшаш аломатлар билан бошланиб, кейинчалик юрак ва ўпка етишмовчилигига олиб келади. Касалланганларнинг тахминан 40 фоизи вафот этади.

Хантавирус билан боғлиқ қўрқувга икки асосий омил сабаб бўлмоқда: саккиз ҳафтагача чўзиладиган узоқ инкубация даври ҳамда лицензияланган вирусга қарши даво ёки вакцинанинг мавжуд эмаслиги.

Андес вируси инфекцияси хантавирусли юрак-ўпка синдромига ўтиб, ўлим даражаси 50% гача бўлган оғир респиратор касалликка айланганда, омон қолиш учун тезкор интенсив терапия жуда муҳимдир.

Андес вируси янги эмас. Тадқиқотчилар узоқ вақтдан бери унинг қаерда пайдо бўлиши, қандай тарқалиши ва қандай касаллик келтириб чиқаришини ўрганишади. Шунинг учун ҳам Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) унинг навбатдаги COVID-19 пандемиясига айланиши мумкинлиги ҳақида ҳеч қандай далил йўқлигини таъкидлаган.

 

Узоқ муддатли Хантавирус мавжудми?

COVID-19 пандемияси олимларнинг юқумли касалликлар ҳақидаги қарашларини ўзгартириб юборди. Энди улар нафақат касалликнинг оғир даври, балки ундан кейинги асоратларни ҳам ҳисобга олмоқда.

Шу нуқтаи назардан, COVID каби Андес вируси инфекциясининг ҳам узоқ муддатли оқибатлари бўлиши мумкинми, деган саволни ўртага ташлай бошладилар.

Чили Католик Понтифик университети тадқиқотчилари касалхонадан тузалиб чиққан 21 нафар беморни 3 ойдан 6 ойгача бўлган даврда кузатдилар.

Касалликдан омон қолганларнинг ҳеч бири 3-6 ойдан сўнг тўлиқ соғайиб кетмаган

Энг ҳайратланарлиси, касалликдан омон қолганларнинг барчасида шифохонадан чиққанидан бир неча ой ўтиб ҳам касаллик аломатлари сақланиб қолганди.

Хусусан, 21 нафар беморнинг ҳар бирида Хантавирус юрак-ўпка синдроми билан касалланганидан сўнг 3 ойдан 6 ойгача бўлган даврда камида битта доимий аломат кузатилгани маълум бўлди.

Беморларнинг 60 фоиздан ортиғи ҳали тўлиқ соғаймаганликларини билдирган, умумий симптомлар юки эса юқори бўлиб қолмоқда — беморлар ўртача 11-12 тадан аломат ҳақида хабар беришган.

 

Ҳолсизлик, соч тўкилиши, уйқусизлик…

Касалликни енгилроқ ўтказганлар ҳам, оғир ўтказганлар ҳам турли жисмоний, психологик ва неврологик муаммоларга дуч келганини маълум қилди.  

Энг кўп тарқалган муаммолар нафақат жисмоний, балки неврологик ва психологик ҳам эди.

Хусусан:

  • ҳолсизлик;
  • ҳаракатдаги қийинчиликлар;
  • соч тўкилиши;
  • уйқусизлик;
  • хавотир;
  • хотира пасайиши;
  • қўрқинчли тушлар кўриш;
  • сезги аъзолари фаолиятининг бузилиши каби ҳолатлар тез-тез учраб турган.

Касалликнинг оғир даврини енгиб ўтганларнинг кўпчилиги узоқ вақт сақланиб қолган аломатларни, хусусан, оғриқ, уйқусизликни енгиш учун ўзича дори-дармонлар — оғриқ қолдирувчи, уйқу чақирувчи воситалар ва витаминлар қабул қила бошлади.

 

Кундалик машғулотларга қайтиш

Касалликдан тузалганларнинг кўпчилиги одатий ҳаёт тарзини бошлашга қийналди. Орадан олти ой ўтса ҳам ҳар беш кишидан бири ишга ёки ўқишга қайтмаган эди.

Ишга/ўқишга қайтганлар орасида тикланиш жараёни одатда 3,5 ой давом этди. Кўпчилик қайтганидан сўнг иш самарадорлиги пасайганини маълум қилди.

Касалликнинг оғир-енгиллигидан қатъи назар, соғайиш даври барчада деярли бир хил кечди.

Натижалар хантавирусдан тузалиш фақат жисмоний кечмаслигини кўрсатади. Тирик қолганлар, шунингдек, ижтимоий яккаланиш, иш ёки ўқиш жойидаги айирмачилик (стигма) ҳамда доимий аломатларни енгиллаштириш учун ўз-ўзини даволашга кенг таяниш ҳолатлари ҳақида хабар берган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, тирик қолганларга ҳаётини тўлиқ тиклашда ёрдам бериш учун шифохонадан чиққандан кейинги яхшироқ, узоқ муддатли ва кўп тармоқли парвариш, шунингдек, кучлироқ ижтимоий ёрдам ва тушуниш ҳам зарур.

Муаллиф: Исомиддин Жуманазаров

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

АҚШда «Green Card» лотереяси яна кечиктирилди

АҚШ судининг қарори ариза топшириш муддатини яна ноаниқ қолдирди.

Жаҳон

30.10.2026, 17:36

Кремль уруш харажатларини қоплаш учун солиқларни оширмоқчи

Россия бюджет тақчиллиги 5,8 триллион рублга етди. Ҳукумат бир қатор соҳаларни қамраб оладиган янги солиқ чораларини таклиф қилмоқда.

Жаҳон

30.10.2026, 15:04

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади

Ёрдам пулини қандай олиш мумкин? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади

Келишувлар нималарни ўзгартиради? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 11:47

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради

Binance хавфсизлик бузилиши гумони билан барча маблағларни киритиш ва ечиб олиш операцияларини вақтинча тўхтатди.

Иқтисодиёт

30.10.2026, 11:30

Денгизга кўмилган асирлар | Иккинчи жаҳон урушининг унутилган фожиаси

Иккинчи жаҳон уруши давомида Япония фойдаланган 56 та «дўзах кемаси»дан 19 таси Иттифоқчилар томонидан чўктирилди. Бу кемаларда 126 мингдан ортиқ ҳарбий асир ташилиб, уларнинг ҳар уч нафаридан бири ҳалок бўлган.

Маданий

29.10.2026, 19:35

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»

Эрон элчихоналарининг Самарқандни форс цивилизацияси мероси сифатида кўрсатган постларидан кейин Тошкент Теҳронга норозилик билдирганди. Эрон ТИВ бу ҳолатга изоҳ берди.

Ўзбекистон

29.10.2026, 11:34

Афғонистонда тўй ва байрамларда мушакбозлик тақиқланди

Пиротехника воситалари одамларда қўрқув ва хавотир уйғотиши ҳамда руҳий зўриқишга сабаб бўлиши мумкинлиги тақиққа асос қилиб кўрсатилган. 

Жаҳон

29.10.2026, 10:16

Исроил сайловларида Нетаньяху олдинда, бироқ...

Исроилда парламент сайловларидан кейин овозларни санаш давом этмоқда. Бош вазир Биньямин Нетаньяху тарафдорлари блоки дастлабки натижаларга кўра олдинда бормоқда, бироқ ҳукумат тузиш учун зарур бўлган 61 та мандатни ҳали қўлга киритмаган.

Сиёсат

28.10.2026, 15:57

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони 13,2 фоизга камайди

2026 йилнинг дастлабки олти ойида Россияга киришидан мақсад сифатида ишлашни кўрсатган 1 178 609 нафар Ўзбекистон фуқароси қайд этилган.

Ўзбекистон

28.10.2026, 14:49

Ноқонуний босмахона: диний адабиётлар чоп этиш тўхтатилди

Босмахонадан 17 579 дона тайёр ва 500 килограммдан ортиқ ярим тайёр контрафакт китоб, тўртта босма ва елимлаш ускунаси ашёвий далил сифатида олинди. 

Ўзбекистон

28.10.2026, 12:33

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?

Жорий йилнинг 15 сентябридан бошлаб ўзбекистонликлар учун 60 кунлик визасиз режим ва аэропортда виза олиш тартиби бекор қилинган эди.

Ўзбекистон

28.10.2026, 12:16

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиши мумкин

Қирғизистонда вилоят ва туманлар ўрнига “аймоқ” деб аталадиган 20 дан ортиқ маъмурий бирлик тузиш режалаштирилмоқда.

Жаҳон

28.10.2026, 11:58

18 ёшдан кичик тожикистонликлар ишлаш учун хорижга чиқолмайди

Тожикистонда фуқароларга 18 ёшга тўлганидан кейингина хорижга ишлаш учун боришга рухсат берилади. Янги талаб президент Имомали Раҳмон томонидан 21 октябрь куни имзоланган «Миграция тўғрисида»ги қонунда белгиланган.

Жаҳон

28.10.2026, 10:24

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 18 фоизга ўсди

Ўзбекистонда 2026-йилнинг январь–сентябрь ойларида ўртача ойлик иш ҳақи 7,27 млн сўмга етди. Бироқ январь–август ойларидаги медиана иш ҳақи 4,17 млн сўмни ташкил этди. Бу икки кўрсаткич бир-биридан фарқ қилади.

Иқтисодиёт

28.10.2026, 09:50

Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажралишлар кўпаймоқда

Сўнгги 15 йилда Ўзбекистонда қайд этилган никоҳлар сони қарийб 9 фоизга камайди, ажралишлар сони 2,6 баравардан кўпроқ ошди. Мамлакат аҳолиси эса шу даврда 34 фоизга кўпайган.

Ўзбекистон

27.10.2026, 18:08

Энди Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш мумкин

Ўзбекистонда 27 октябрдан Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш имконияти пайдо бўлди. Аммо ҳозирча HUMO ва Uzcard рўйхатга киритилмаган.

Ўзбекистон

27.10.2026, 14:50

Зулфиқор Мусоқовга Янги Тошкентдан 3 хонали квартира берилди

Кинорежиссёрга уч хонали хонадон калити топширилди. Мусоқов бу қарорни оиласи учун кутилмаган совға деб атади.

Маданий

26.10.2026, 17:36

«Олтин тўп - 2026»: мукофотни ким олади?

Тақдирлаш маросими бугун Лондонда ўтказилади. Гарри Кейн асосий фаворитлардан бири сифатида кўрилмоқда.

Спорт

26.10.2026, 16:51

Трамп Оқ уйни Саддам Ҳусайн ресторанига ўхшатиб қўйди — Барак Обама

АҚШда Конгресс устидан назоратни белгилайдиган 3 ноябрь кунги сайловлар арафасида собиқ президент Барак Обама демократлар кампаниясига қўшилиб, Трамп сиёсатини масхара қилди.

Жаҳон

26.10.2026, 15:54

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →