Эронда норозилик намойишларида 45 киши ҳалок бўлди, интернет бутунлай узилди
Хавфсизлик кучлари ниқоб таққан намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ қўлламоқда.
Жаҳон
09.01.2026, 15:37
Улашиш:

Эронда 28 декабрдан буён давом этаётган оммавий норозилик намойишларида ҳалок бўлганлар сони камида 45 кишига етди. Намойишлар фондида мамлакат бўйлаб интернет узиб қўйилди, деб хабар берди Deutsche Welle.
Намойишчилар 8 январ куни Теҳроннинг асосий кўчаларидан бири — Оятуллоҳ Кошоний хиёбонини тўсиб қўйди. Хавфсизлик кучлари ниқоб таққан намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ қўлламоқда. Шунингдек, Машҳад, Кирмоншоҳ ва бошқа йирик шаҳарларда ҳам оммавий норозилик намойишлари кузатилмоқда.
Буюк Британиянинг NetBlocks ташкилотига кўра, Эронда намойишлар фондида интернет-трафик тахминан 90 фоизга камайган. Интернетга эркин кириш фақат амалда ва куч ишлатиш тизими вакиллари учун сақланиб қолган.
АҚШ президенти Дональд Трамп Salem News Channel телеканалга берган интервьюсида Теҳрондаги раҳбариятга нисбатан олдин билдирган таҳдидларини такрорлади:
“Мен уларга агар одамларни ўлдиришни бошлашса, қаттиқ чоралар кўришимизни аниқ тушунтирдим. Улар тартибсизликлар пайтида тез-тез шундай қилади, уларда тартибсизликлар кўп кузатилади,” — деди у ва эронликларни “жасур халқ” деб атади.
АҚШ президенти унинг маъмурияти вазиятни диққат билан кузатиб боришини билдирди. Намойишлар бошланганидан бери Норвегиянинг Iran Human Rights (IHR) ташкилоти камида 45 нафар киши ҳалок бўлганини қайд этди. Улар орасида саккиз нафар вояга етмаган бола ҳам бор.
Норозиликлар иқтисодий танглик фондида бошланди
Эронда норозилик намойишлари риал курсининг кескин тушиши фондида бошланди. Дастлаб, Теҳроннинг асосий бозорида дўкондорлар гиперинфляция ва нархларнинг кескин ўзгаришига қарши савдо нуқталарини ёпган.
Эрон иқтисодиёти халқаро санкциялар сабаб жиддий босим остида қолмоқда. Миллий валюта — риал, 2025 йил давомида АҚШ долларига нисбатан қийматининг учдан биридан кўпроғини йўқотган.
Ҳукумат 4 январ куни иқтисодий босимни юмшатиш мақсадида ҳар бир фуқаро учун ойлик нафақа жорий этилишини эълон қилди. Ушбу тўлов ўртача ойлик иш ҳақининг тахминан 3,5 фоизига тенг. Аҳолиси 90 миллиондан ортиқ бўлган Эронда энг кам иш ҳақи тахминан 100 доллар, ўртача ойлик маош эса 200 доллар атрофида.
Жаҳон
09.01.2026, 15:37
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди
Жаҳон
19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди
Жаҳон
19.03.2026, 08:54

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам жўнатди
Ўзбекистон
17.03.2026, 09:57

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди
Жаҳон
14.03.2026, 15:11

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади
Жаҳон
13.03.2026, 12:01
машҳур янгиликлар

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59
сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди
Жаҳон
21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди
Жаҳон
19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди
Жаҳон
19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди
Жаҳон
19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди
Жаҳон
19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда
Жаҳон
19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди
Жаҳон
18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45
машҳур янгиликлар

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59
