“Ҳормуздан рухсатсиз ўтганлар хавф остида қолади” — Эрон

Эрон таҳдидларига қарамай, нефть танкерининг ғарбий қирғоқ бўйлаб рухсатсиз бўғоздан ўтгани кузатилган.

Жаҳон

25.06.2026, 16:30

Улашиш:

“Ҳормуздан рухсатсиз ўтганлар хавф остида қолади” — Эрон

Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпуси Ҳормуз бўғозидан рухсатсиз ўтиш ҳолатларига йўл қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантирди. Унга кўра, бу талабга риоя қилмаган кемаларга нисбатан чора кўрилади. Шунингдек, улар сув йўли орқали очилган янги маршрутни танқид қилди.

Теҳрон келажакда божлар ўрнига, ўз таъбири билан айтганда, денгиз хизмати йиғимларини жорий этишни режалаштирмоқда. АҚШ эса бу халқаро сув йўли бўлганлиги учун ундан ўтишга ҳақ олинмаслиги кераклигини айтмоқда.

“Ҳормуз бўғози орқали ўтиш учун рухсат этилган ягона йўналиш Эрон Ислом Республикаси томонидан эълон қилинган йўналишдир. Ҳар қандай рухсатсиз кесиб ўтиш номақбул ҳисобланади ва хавф остида қолади”, — дея огоҳлантирди Ислом инқилоби посбонлари корпуси баёнотида.

 

Танкернинг ўтиши

Огоҳлантириш 25 июнь куни Либерия нефть танкери Уммон қирғоғига яқин йўналиш бўйлаб бўғоздан ўтганидан сўнг эълон қилинди.

Associated Press (AP) ахборот агентлигининг хабар беришича, Ҳормуз бўғозидан ўтишни режалаштираётганини билдирган “ Stoic Warrior” кемаси пайшанба куни эрта тонгда йўлга чиқиб, Бирлашган Араб Амирликлари ва Уммон қирғоқлари бўйлаб ҳаракатланган.

APга кўра, кема Уммоннинг Мусандам яримороли яқинидаги қирғоқ бўйлаб сузиб ўтган.

“Ал-Жазира”нинг Теҳрондаги мухбири Расул Сардорнинг хабар беришича, Ислом инқилоби посбонлари корпуси янги йўналишдан норози.

“Бунга сабаб, янги йўналиш қайсидир маънода Ҳормуз бўғози устидаги Эрон назоратини четлаб ўтмоқда”, — деди у.

Теҳроннинг таъкидлашича, АҚШ ва Эрон якуний келишувга эришганидан кейин ҳам Эрон бу босим воситасидан ҳеч қачон воз кечмайди ва у ерда Эрон назорати сақланиб қолади.

Ҳормуз – Эрон ва Ўмон ўртасидаги тор сув йўли бўлиб, жаҳон хом нефти ва суюлтирилган табиий газининг тахминан 20 фоизи одатда шу бўғоз орқали ташилади.

Унинг энг тор қисми тахминан 30 км кенгликда.

Ҳозирда Эрон рухсат берган ягона йўналиш мамлакат қирғоғи бўйлаб ўтган йўлакдан иборат.

Теҳрон ва Вашингтон ўртасида ўтган ҳафта сулҳни узайтириш бўйича имзоланган меморандумда тижорат кемалари келгуси 60 кун давомида бўғоздан бепул ўтиши мумкинлиги кўзда тутилган.

23 июнь куни Эрон ва Уммон бўғозни бошқариш билан боғлиқ хизматлар учун олинадиган “йиғимлар”ни ўрганиб чиқишларини эълон қилди.

Бироқ шу ҳафта қўшни Кўрфаз мамлакатларида сафарда бўлган АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Вашингтон ҳеч қандай бож ёки йиғимларга рози эмаслигини таъкидлади.

мавзуга оид янгиликлар

Уммон Ҳормуз бўғозида ҳужумга учраган танкер экипажини эвакуация қилди

Уммон ҳарбий-ҳаво кучлари Ҳормуз бўғозида ҳужумга учраган Панама байроғи остидаги нефть танкеридан 10 нафар экипаж аъзосини эвакуация қилди. Ҳодисада камида 12 киши жароҳатланган.

Жаҳон

07.10.2026, 10:06

АҚШ ва Эрон музокаралари тўхтаб қолди: нефть нархи 1 фоиздан кўпроқ ошди

АҚШ президенти Дональд Трамп Эроннинг тинчлик таклифини рад этганидан сўнг нефть нархи 1 фоиздан кўпроқ кўтарилди.

Жаҳон

28.09.2026, 09:09

Пезешкиан БМТ минбарида: «Эрон терроризм қурбони»

Эрон президенти Масуд Пезешкиан БМТ Бош Ассамблеясида сўзлаб, мамлакатнинг ядровий дастури, Ҳурмуз бўғози ва АҚШ билан музокараларга муносабати ҳақида баёнот берди.

Жаҳон

24.09.2026, 10:26

АҚШ бутун Эронни йўқ қилишга тайёр – Трамп

Вашингтонга Эрон Трампга суиқасд қилиш режаларини ишлаб чиққани ҳақида разведка маълумотлари етказилган. Трамп ўзига суиқасд уюштирилса, қақшатқич жавоб тайёрлаб қўйганини маълум қилди.

Жаҳон

11.07.2026, 11:14

Эрон ва АҚШ бир-бирига зарба берди

Мазкур зарба алмашишлар ўт очишни тўхтатиш бўйича вақтинчалик келишув амалда қолаётган бир пайтда юз берди.

Жаҳон

08.07.2026, 10:21

Трамп ва Нетаняҳу муносабатлари нега кескинлашди?

Эроннинг Ливан бўйича талаби АҚШ ва Исроил ўртасида зиддият келтириб чиқарди.

Сиёсат

06.07.2026, 12:31

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Блогернинг ижтимоий саҳифасидан

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Kiberhujum

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди

Хакерлар Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид 2 000 дан ортиқ ҳужжатни ўғирлаган. Шунингдек, Ўзбекистон ўрмон хўжалигига алоқадор тизимга ҳам кирган.

Жаҳон

12.11.2026, 10:18

“Aytmatov” va “Kulpaş” filmlari posteri

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди

Қозоғистонда 1930 йилги очарчилик ва Сталин қатағонлари акс этган икки фильм намойиши қолдирилди. Бу ҳолат мамлакатда цензура ва ижод эркинлиги борасидаги баҳсларни кучайтирмоқда.

Маданий

11.11.2026, 15:53

Гиёҳвандлик моддаси опий

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди

Гиёҳвандлик моддалари Афғонистондаги наркокурерлар томонидан етказиб берилган.

Ўзбекистон

11.11.2026, 15:04

Rossiya IIV: migrantlar orasida jinoyatçilik yarim yilda 40 foizga kamaydi

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Россияда хориж фуқаролари 20 мингдан ортиқ жиноят содир этган. ИИВ мигрантларга нисбатан чекловлар жиноятчиликни камайтирганини даъво қилмоқда.

Жаҳон

11.11.2026, 12:17

GTL

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?

Қарийб 3,42 миллиард долларлик мажмуа импорт ўрнини босиши керак эди, аммо ишлаб чиқариш ва импорт кўрсаткичлари лойиҳанинг самарадорлиги ҳақида жиддий саволларни юзага келтирмоқда.

Ўзбекистон

11.11.2026, 12:06

Windows 12

Windows 12 қачон чиқади?

Microsoft компанияси Windows 11 операцион тизимининг навбатдаги йирик янгиланиши устида иш олиб бормоқда.

Фан-технология

11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди

Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг Ҳарбий-ҳаво ва космик кучлари тасарруфидаги янги ракета мажмуасида баллистик ва қанотли ракеталар жойлаштирилган.

Жаҳон

11.11.2026, 11:36

Европа Иттифоқи ҳарбийлари Украинада

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди

Қарор Европа Иттифоқининг Украинага кўмаклашиш бўйича ҳарбий ёрдам миссияси фаолияти юзасидан ўтказилган сўнгги стратегик таҳлилдан кейин қабул қилинди.

Жаҳон

11.11.2026, 10:09

Эркинжон Турдимов

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов

Вазирнинг таъкидлашича, тўрт нафар ректорга жиддий огоҳлантириш берилган. Уларнинг келгуси фаолияти бўйича қарор махсус ишчи гуруҳ хулосасидан кейин қабул қилинади.

Таълим

10.11.2026, 16:03

Çegara mojarosida zarar körgan uy

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади

Тожикистон билан чегара ҳудудлари алмашинуви натижасида Қирғизистон тасарруфига ўтган 213 та уйнинг 170 таси яшаш учун яроқли деб топилди. 

Жаҳон

10.11.2026, 15:10

ЙТҲ

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?

Энг кўп ҳолат Самарқандда қайд этилган. 

Ўзбекистон

10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи

Бу ҳақда студия директорлар кенгаши раиси Юлиана Слашчёва 9 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган III Ўзбекистон – Россия медиафорумида маълум қилди.

Маданий

10.11.2026, 11:53

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?

12 ноябр куни Ўзбекистон ва Россия миллий терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувига ҳакамлар тайинланди. 

Спорт

10.11.2026, 11:09

Қирғизистонда иш ҳақи инфляция даражасига қараб тўланади

Нима учун бундай қонун қабул қилинди?

Иқтисодиёт

10.11.2026, 09:52

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?

Samsung смартфонлар, телевизорлар ёки кир ювиш машиналаридан ташқари осмонўпар бинолар ҳам қуради. Кийим-кечак сотади. Бир пайтлар ҳарбий техника ҳам ишлаб чиқарган. 2016 йилда эса “портлайдиган” телефонлар сотган. Айримлар компания раҳбарини мамлакат президентидан ҳам қудратлироқ деб ҳисоблайди.

Фан-технология

09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг электротехника саноати вакиллари, тадбиркорлар ҳамда инвесторлар билан мулоқотида маълум қилинди. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?

Мамлакат ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида ҳарорат пасаяди, айрим жойларда ёмғир ёғади, шимолда эса қор кузатилиши мумкин.

Ўзбекистон

09.11.2026, 12:35

Лайка Спутник-2 аппаратидаги парвозга тайёрланмоқда. 1957 йил. Фото: Космонавтика музейи

Космосга юборилган илк ҳайвонлар

Инсоннинг космосга илк парвозларидан олдин ҳайвонлар вазнсизлик ва радиация шароитида синовдан ўтказилди. Уларнинг айримлари тирик қайтди, бошқалари эса тажрибалар қурбони бўлди.

Маданий

09.11.2026, 11:50

Тошкент аэропортида 432 миллион сўмлик 28 та ноқонуний мобил қурилма тўхтатиб қолинди

Йўловчиларнинг айримлари бошқа шахсларга тегишли телефонларни ҳам божхона назоратидан олиб ўтишга уринган. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 11:43

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →