Жанубий Кореяга янги президент сайланди
Кеча, 4 июнь куни Жанубий Кореяда муддатидан олдин мамлакат президентлигига сайлов ўтказилди. Унда Демократик партия номзоди Ли Чже Мён собиқ, импичментга учраган президент Юн Сок Ёл сиёсатига қарши курашиб, президентлик сайловида ғалаба қозонди. Бу ҳақда "Yonhap" ахборот агентлиги хабар қилди.
Жаҳон
04.06.2025, 11:43
Улашиш:

Foto: Reuters
Қайд этилишича, Ли Чже Мён 2022 йилда президентлик сайловида бор-йўғи 1 фоиздан кам фарқ билан Юн Сок Ёлдан мағлубиятга учраган. Орадан икки йил ўтиб, у яна сиёсат майдонига чиқди — бу сафар ҳарбий ҳолат ва сиёсий инқироз фонида халқ ишончини қозониб, давлат раҳбарига айланди.
"Овозларнинг 95 фоизи саналганда, Ли 48,83 фоиз овоз билан етакчилик қилаётган эди. Унинг асосий рақиби, Халқ кучи партияси (ППП) номзоди Ким Мун Су эса 42,03 фоиз овоз билан ортда қолмоқда. Сайловда 44,39 миллион сайловчидан 35,24 миллион нафари иштирок этди — бу 79,4 фоизлик кўрсаткич бўлиб, сўнгги ўн йилликдаги энг юқори қатнашув даражаси сифатида қайд этилди", дейилади хабарда.
"Исённи енгамиз": янги президентнинг дастлабки ваъдалари
Сеулдаги Миллий Ассамблея яқинида тарафдорлари олдида сўзлаган нутқида Ли Жаэ Мюнг собиқ президент Юн томонидан жорий этилган ҳарбий ҳолатга ишора қилиб, демократик тизимни қайта тиклашга ваъда берди:

Foto: YONHAP
"Мен демократия тикланадиган, халқ суверен ҳисобланган ва барча биргаликда яшайдиган жамиятни қуриш вазифасини ўз зиммамга оламан.
Президентликка сайланганим заҳоти иқтисодни тиклаш ва халқ турмушини яхшилашга бутун кучимни сафарбар қиламан, деган у рафиқаси Ким Хе Гён билан саҳнада туриб.
"Халқ кучи партияси" номзоди Ким Мун Су мағлубиятни тан олиб, рақибини табриклади:
"Халқ танловини камтарлик билан қабул қиламан ва Ли Чже Мённи сайловдаги ғалабаси билан табриклайман", деди у партия штаб-квартирасида ўтказилган матбуот анжуманида.
Ким кампания давомида Лиънинг давом этаётган суд ишлари, коррупция айбловлари ва кескин сиёсий услубини танқид қилиб, "диктатурасиз келажак" ваъда қилган эди. Бироқ бу стратегия кутилган натижани бермади.
ППП вакиллари сайлов натижаларидан норози бўлмоқда.
"Биз озгина ортда ёки олдинда бўлишимиз мумкин деб ўйлагандик. Аммо натижалар бу қадар катта фарқ билан чиққани жуда оғир бўлди", деган Партия сайлов штаби раҳбари На Кёнг Вон KBS телеканалига берган интервьюсида.
Юннинг 2024 йил декабрида ҳарбий ҳолат эълон қилгани жамиятда чуқур норозиликларга сабаб бўлган, парламент эса уни импичмент қилишга мажбур бўлган эди. Шундан сўнг, навбатдан ташқари сайлов тайинланди. Бу вақт ичида мамлакат иқтисоди издан чиқди, АҚШ билан савдо алоқалари таранглашди, Шимолий Корея эса ядровий дастурини фаол давом эттирди.
Ли Чже Мёнг энди фақат собиқ режимни ортда қолдириш эмас, балки мамлакатни ички бўлиниш, ишонч инқирози ва иқтисодий қийинчиликлардан олиб чиқиш вазифасига дуч келмоқда. Уни халқ сайлади — энди эса у халқ кутган демократик ва иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш учун тарихий имкониятга эга.
Жаҳон
04.06.2025, 11:43
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

"Ҳаммангни ишдан оламан". Венгрияда Петер Мадьяр даври бошланмоқда
Жаҳон
14.04.2026, 12:27

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади
Жаҳон
14.03.2026, 09:45

Корея ва Япония хавотирда: АҚШ мудофаа тизимларини Яқин Шарққа кўчирмоқда
Жаҳон
12.03.2026, 11:38

Жанубий Корея собиқ президентининг рафиқаси ҳибсга олинди
Жаҳон
13.08.2025, 13:00

Шимолий Корея Жанубий Кореянинг тинчлик бўйича музокараларини рад этди
Жаҳон
28.07.2025, 16:53

Жанубий кореяликлар тунни бедор ўтказди: Мамлакат сиёсатида нималар ўзгармоқда? (фото)
Жаҳон
04.12.2024, 12:25
машҳур янгиликлар

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Ўзбекистонда иккинчи фуқаролик мумкинми?
Ўзбекистон
21.04.2026, 10:35

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

“Очофат йиртқичлар” – Трамп, Путин ва Нетаняҳу халқаро ҳуқуқни бузишда айбланди
Жаҳон
21.04.2026, 11:26

Ҳар дақиқада 3 та чақалоқ: Суданда оналар ва болалар ҳаёти хавф остида
Жаҳон
14.04.2026, 12:22
сўнгги янгиликлар

Ёш оталарга таътил бериш ҳақидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди
Ўзбекистон
05.05.2026, 17:44

“Эзгулик” фаоли қарийб 4 йилдан сўнг оқланди
Ўзбекистон
05.05.2026, 17:02

Футбол бўйича 2026-йилги жаҳон чемпионатини Хитой ва Ҳиндистон кўролмаслиги мумкин
Спорт
05.05.2026, 15:59

Кремлда хавфсизлик чоралари кучайтирилди: Путинга таҳдидлар ҳақида хабарлар пайдо бўлди
Жаҳон
05.05.2026, 15:45

Трампнинг “Озодлик лойиҳаси” – бу боши берк кўча лойиҳасидир - Аббос Ароқчи
Жаҳон
05.05.2026, 13:24

Россия 9 майга “жиддий бўлмаган” сулҳ эълон қилди
Жаҳон
05.05.2026, 11:20

“Чорсу” метро бекати нега сув остида қолди? Ҳокимлик изоҳ берди
Ўзбекистон
05.05.2026, 09:44

Юлдуз Усмонованинг Нью-Йоркдаги концерти бекор қилинадими?
Маданий
04.05.2026, 16:58

Осиё тараққиёт банки: 2025 йилда молиялаштириш ҳажми 44 миллиард долларга етди
Ўзбекистон
04.05.2026, 16:40

Электромобиль зарядлаш харажатларининг бир қисми қоплаб берилиши мумкин
Иқтисодиёт
04.05.2026, 16:21

Нидерландияга қарашли кемада хантавирус тарқалди
Жаҳон
04.05.2026, 15:06

Telegramда билдиришномалар ишламаяпти
Жаҳон
04.05.2026, 11:22

БАА ўз ҳаво ҳудудини тўлиқ очди
Жаҳон
04.05.2026, 10:21

Блогер Шерали Комилов муддатдан олдин озодликка чиқарилди
Ўзбекистон
04.05.2026, 09:59

Кўп квартирали уйларга оид янги тақиқлар
Ўзбекистон
02.05.2026, 17:54

Сунъий интеллектда яратилган актёр ва сценарийларга “Оскар” берилмайди
Маданий
02.05.2026, 17:05

АҚШдан депортация қилинган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди
Ўзбекистон
02.05.2026, 16:27

Энди йўловчилар Тошкентдан Хивага 7 соатда етиб боради
Ўзбекистон
02.05.2026, 12:36

АҚШ Яқин Шарқ иттифоқчиларига 8,6 млрд долларлик қурол сотишни маъқуллади
Жаҳон
02.05.2026, 12:20

Ўзбекистонлик аскарни қутқарган британияликларга “Дўстлик” ордени берилди
Ўзбекистон
02.05.2026, 11:46
машҳур янгиликлар

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Ўзбекистонда иккинчи фуқаролик мумкинми?
Ўзбекистон
21.04.2026, 10:35

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

“Очофат йиртқичлар” – Трамп, Путин ва Нетаняҳу халқаро ҳуқуқни бузишда айбланди
Жаҳон
21.04.2026, 11:26

Ҳар дақиқада 3 та чақалоқ: Суданда оналар ва болалар ҳаёти хавф остида
Жаҳон
14.04.2026, 12:22
