Ливан энди Асад режими амалдорлари учун хавфсиз бошпана эмас

Ливанда Суриянинг собиқ Асад режими билан боғлиқ амалдорлар ҳали ҳам бор, аммо улар Сурияга қайтарилиши хавфи остида қолмоқда.

Жаҳон

19.08.2026, 11:01

Улашиш:

Ливан энди Асад режими амалдорлари учун хавфсиз бошпана эмас

2024 йил декабрь ойида Сурия президенти Башар Асад ҳокимияти ағдарилганидан кўп ўтмай, мамлакатнинг янги ҳукумати собиқ режим вакилларини таъқиб қила бошлади.

Асад ва унинг укаси Маҳер пойтахт Дамашқ мухолифат кучлари томонидан эгалланишидан бир неча соат олдин мамлакатни тарк этган. Собиқ режимнинг кўплаб юқори лавозимли амалдорлари ва ҳарбий қўмондонлари эса ўз жонини сақлаш учун бошқа давлатларга қочган.

Уларнинг бир қисми қўшни Ливанга ўтиб кетган. Айрим юқори мартабали собиқ амалдорлар ҳатто Бейрутда очиқчасига кўриниш берган.

Энди эса Сурия ҳукумати 2011 йилда бошланган қўзғолон даврида содир этилган ҳарбий жиноятлар бўйича уларни Сурияга экстрадиция қилишга ҳаракат қилмоқда.

Сурия адлия вазири ёрдамчиси, судья Мустафо ал-Қосим давлат телевидениесига берган интервьюсида собиқ режим аъзоларини таъқиб қилиш ва уларни суд жараёнларини давом эттириш учун Сурияга қайтариш мақсадида халқаро суд-ҳуқуқ ҳамкорлигини кучайтиришга ҳаракат қилинаётганини айтган.

 

Ливан аввал собиқ режим амалдорлари учун хавфсиз жой эди

Собиқ амалдорлар Ливанда ўзларини нисбатан хавфсиз ҳис қилган. Бунга уларнинг «Ҳизбуллоҳ» билан яқин алоқалари ёки Ливан ҳарбий доираларидаги таниш-билишлари сабаб бўлган.

Айрим собиқ амалдорлар Ливанда кўп йиллар давомида алоқалар ўрнатган. Бу жараён Суриянинг 2005 йилга қадар Ливандаги ҳарбий-сиёсий ҳузури даврида ҳам шаклланган.

Бироқ бу вазият ўзгармоқда.

Сурия армиясининг собиқ генерал-майори Адил Исса яқинда Ливанда қўлга олинди. Маълумотларга кўра, у ҳужжат ишлари билан Сурия элчихонасига борганидан кейин элчихона ходимлари Ливан ҳокимиятларини хабардор қилган.

Ливаннинг юқори лавозимли прокурори сешанба куни Исса ҳарбий хизмат даврида содир этгани айтилган жиноятлар бўйича суд қилиниши учун Сурияга экстрадиция қилинишини маълум қилди. У Суриядаги фуқаролик уруши даврида содир этилган эҳтимолий ҳарбий жиноятлар бўйича сўроқ қилинган.

 

Собиқ режим амалдорларига босим кучаймоқда

Ливанда ҳали ҳам Суриянинг собиқ Асад режими билан боғлиқ бошқа амалдорлар бор. Сурия ҳукумати уларни ҳам адолат олдида жавоб бериш учун мамлакатга қайтаришни истамоқда.

Бу масала Башар Асад ва унинг яқин атрофидаги шахсларга нисбатан Дамашқ судининг сўнгги ҳукмларидан кейин янада долзарблашди.

11 август куни Сурия суди собиқ президент Башар Асад, унинг укаси Маҳер Асад ва Асаднинг амакиваччаси Атеф Нажибни ўлим жазосига ҳукм қилди. Башар ва Маҳер Асад судда ҳозир бўлмаган ҳолда ҳукм қилинган, Нажиб эса судда иштирок этган ягона айбланувчи бўлган.

Суд уларни қотиллик, қийноқлар, ноқонуний қамоққа олиш, инсониятга қарши жиноятлар ва ҳарбий жиноятларда айбдор деб топган.

Башар ва Маҳер Асад ҳозир Россияда яшамоқда. Уларнинг Россияда экани экстрадиция масаласини анча мураккаблаштиради.

Бироқ Ливандаги собиқ режим амалдорлари учун вазият бошқача тус олмоқда. Адил Иссанинг Сурияга топширилиши собиқ Асад режими вакиллари учун Ливан аввалгидек ишончли бошпана бўлмаслиги мумкинлигини кўрсатмоқда.

мавзуга оид янгиликлар

Нетаняҳунинг БМТдаги нутқи пайтида аксарият делегациялар зални тарк этди

Ғазодаги геноцид айбловларини рад этган Исроил бош вазири минбардан туриб яна кимларни «тиран» деб атади? 

Жаҳон

25.09.2026, 11:36

Исроил ҳарбий самолётлари Ливан жанубига ҳужум уюштирди

Исроилнинг Ливан жанубига берган ҳаво зарбалари оқибатида камида 11 киши, жумладан, икки нафар бола ва икки нафар тиббиёт ходими ҳалок бўлди.

Жаҳон

07.09.2026, 16:26

Сурия суди Башар Асадни ўлим жазосига ҳукм қилди

Сурия суди мамлакатнинг собиқ президенти Башар Асадни сиртдан ўлим жазосига ҳукм қилди. Суд уни мамлакатдаги қарийб 14 йил давом этган фуқаролик уруши даврида содир этилган уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятларда айбдор деб топган.

Сиёсат

11.08.2026, 17:15

“Фаластиндаги қочқинлар агентлиги инқироз ёқасида” – Антонио Гутерриш

Фаластинга ёрдам кўрсатувчи UNRWA 100 миллион долларлик маблағ танқислигига дуч келмоқда. Агентлик хизмат кўрсатиш соатларини 20 фоизга камайтирган

Жаҳон

01.07.2026, 10:43

“Бутун Ливан ёниши, минглаб ливанлик оналар йиғлаши керак” – Итамар Бен Гвир

Исроил Мудофаа Армияси 4 нафар аскар ҳалок бўлгани ҳақида хабар берганидан сўнг Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен Гвир кескин баёнот берди. Ушбу ҳодисалар АҚШ ва Эрон тинчлик келишувига эришиши фонида юз бермоқда.

Жаҳон

19.06.2026, 15:12

Исроил АҚШга бўйсунмайди – Исроил вазири

Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир АҚШ билан эҳтимолий келишувлар юзасидан кескин баёнот бериб, Исроил ташқи босимлар остида қарор қабул қилмаслигини таъкидлади.

Жаҳон

15.06.2026, 12:59

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Ҳормуздаги ҳужумлар нефть қазиб олиш ҳажмига таъсир этдими?

OPEC+ мамлакатлари октябрь ойида нефть қазиб олишни кунига 2,04 миллион баррелга оширди. Бу кўрсаткич Эронга қарши АҚШ ва Исроил уруши бошланишидан олдинги даражага яқинлашди.

Иқтисодиёт

13.11.2026, 09:04

F1 çempioni Lyuis Hemilton Ğazo çegarasida

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди

Етти карра Формула-1 чемпиони Ҳемилтон «Рафаҳ» чегара пунктини очишга чақирди.

Жаҳон

12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Эркак шифокорларга аёл беморларни маҳрамсиз кўрикдан ўтказиш тақиқланган. Чекловлар тиббий ёрдам олиш имкониятини янада қийинлаштирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 15:46

Ğazodagi 70 mingga yaqin çodirni suv bosdi

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти

Ғазо секторидаги 70 мингга яқин чодирни сув босган, 350 минг атрофидаги аҳоли тошқинлардан зарар кўрган. БМТ Исроилни гуманитар ёрдам етказиш учун барча чегара ўтиш пунктларини очишга чақирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 12:36

Фазлиддинхон Меҳмонов ҳамда блогер Азиз Ғоипназаров

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогер Азиз Ғоипназаров қандай жиноятда айбланди ва суд уларга қандай жазо тайинлади? Иш тафсилотлари маълум бўлди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 12:27

Янги Тошкент шаҳрининг меъморий макети.

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?

Янги Тошкентда ҳоким кимга бўйсунади, шаҳарни ким бошқаради ва давлат идоралари қаерда жойлашади? Президент фармони билан янги шаҳарнинг бошқарув тизими белгиланди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 11:08

Cохта IMEI код

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари

 IMEI кодларини сохталаштириш, ноқонуний импорт схемалари ва iPhone импорти 6,2 баробар ошган.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:51

Блогернинг ижтимоий саҳифасидан

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Блогер Феруза Норматованинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинган видеосидан лавҳа.

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Kiberhujum

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди

Хакерлар Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид 2 000 дан ортиқ ҳужжатни ўғирлаган. Шунингдек, Ўзбекистон ўрмон хўжалигига алоқадор тизимга ҳам кирган.

Жаҳон

12.11.2026, 10:18

“Aytmatov” va “Kulpaş” filmlari posteri

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди

Қозоғистонда 1930 йилги очарчилик ва Сталин қатағонлари акс этган икки фильм намойиши қолдирилди. Бу ҳолат мамлакатда цензура ва ижод эркинлиги борасидаги баҳсларни кучайтирмоқда.

Маданий

11.11.2026, 15:53

Гиёҳвандлик моддаси опий

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди

Гиёҳвандлик моддалари Афғонистондаги наркокурерлар томонидан етказиб берилган.

Ўзбекистон

11.11.2026, 15:04

Rossiya IIV: migrantlar orasida jinoyatçilik yarim yilda 40 foizga kamaydi

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Россияда хориж фуқаролари 20 мингдан ортиқ жиноят содир этган. ИИВ мигрантларга нисбатан чекловлар жиноятчиликни камайтирганини даъво қилмоқда.

Жаҳон

11.11.2026, 12:17

GTL

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?

Қарийб 3,42 миллиард долларлик мажмуа импорт ўрнини босиши керак эди, аммо ишлаб чиқариш ва импорт кўрсаткичлари лойиҳанинг самарадорлиги ҳақида жиддий саволларни юзага келтирмоқда.

Ўзбекистон

11.11.2026, 12:06

Windows 12

Windows 12 қачон чиқади?

Microsoft компанияси Windows 11 операцион тизимининг навбатдаги йирик янгиланиши устида иш олиб бормоқда.

Фан-технология

11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди

Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг Ҳарбий-ҳаво ва космик кучлари тасарруфидаги янги ракета мажмуасида баллистик ва қанотли ракеталар жойлаштирилган.

Жаҳон

11.11.2026, 11:36

Европа Иттифоқи ҳарбийлари Украинада

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди

Қарор Европа Иттифоқининг Украинага кўмаклашиш бўйича ҳарбий ёрдам миссияси фаолияти юзасидан ўтказилган сўнгги стратегик таҳлилдан кейин қабул қилинди.

Жаҳон

11.11.2026, 10:09

Эркинжон Турдимов

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов

Вазирнинг таъкидлашича, тўрт нафар ректорга жиддий огоҳлантириш берилган. Уларнинг келгуси фаолияти бўйича қарор махсус ишчи гуруҳ хулосасидан кейин қабул қилинади.

Таълим

10.11.2026, 16:03

Çegara mojarosida zarar körgan uy

Қирғизистон Тожикистондан ўтган 170 та уйни аҳолига беради

Тожикистон билан чегара ҳудудлари алмашинуви натижасида Қирғизистон тасарруфига ўтган 213 та уйнинг 170 таси яшаш учун яроқли деб топилди. Endi ular oddiy aholiga beriladi.

Жаҳон

10.11.2026, 15:10

ЙТҲ

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?

Энг кўп ҳолат Самарқандда қайд этилган. 

Ўзбекистон

10.11.2026, 14:30

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →