Исроил АҚШга бўйсунмайди – Исроил вазири

Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир АҚШ билан эҳтимолий келишувлар юзасидан кескин баёнот бериб, Исроил ташқи босимлар остида қарор қабул қилмаслигини таъкидлади.

Жаҳон

15.06.2026, 12:59

Улашиш:

Исроил АҚШга бўйсунмайди – Исроил вазири

Унинг сўзларига кўра, Дональд Трамп томонидан қўллаб-қувватланаётган ҳар қандай келишув Исроил учун мажбурий эмас.

«Трампнинг битими бизни мажбурлаб қўёлмайди. Исроил АҚШга бўйсунмайди, биз мустақил ва суверен давлатмиз», — деб ёзди Бен-Гвир Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида.

Вазирнинг таъкидлашича, у Исроил хавфсизлигини ҳисобга олмайдиган ҳеч қандай келишувни қўллаб-қувватламайди.

Бен-Гвир, шунингдек, «Ҳизбуллоҳ» тўлиқ қуролсизлантирилмас экан, муросага бориш мумкин эмаслигини билдирди.

Унинг фикрича, Исроил армияси назоратга олган ҳудудлардан чекинишга ҳам асос йўқ.

«Ҳизбуллоҳнинг тўлиқ қуролсизлантирилишидан камроқ бўлган ҳар қандай муросага боришга ҳаққимиз йўқ. Жангчиларимиз назоратга олган бирорта ҳудуддан ортга чекина олмаймиз», — деди у.

Бен-Гвир баёноти якунида Исроил АҚШ билан яқин муносабатларни қадрлашини, бироқ мамлакат мустақил сиёсат юритишини таъкидлади.

«Биз АҚШни яхши кўрамиз ва президент Трампдан миннатдормиз. Шунга қарамай, Исроил давлати — қўғирчоқ давлат эмас», — деди Исроил миллий хавфсизлик вазири.

мавзуга оид янгиликлар

“Бутун Ливан ёниши, минглаб ливанлик оналар йиғлаши керак” – Итамар Бен Гвир

Исроил Мудофаа Армияси 4 нафар аскар ҳалок бўлгани ҳақида хабар берганидан сўнг Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен Гвир кескин баёнот берди. Ушбу ҳодисалар АҚШ ва Эрон тинчлик келишувига эришиши фонида юз бермоқда.

Жаҳон

19.06.2026, 15:12

Исроил ва Ливан ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришди

Трамп маъмуриятининг маълум қилишича, Исроил ва Ливан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича сулҳ тузишга келишиб олган. Бироқ шунга қарамай, Исроилнинг Ливанга зарбалари тўхтай демаяпти.

Жаҳон

04.06.2026, 12:22

«Нетаньяху, сен ақлдан озибсан» – Трамп

Трамп Исроил Бош вазири Нетаньяху билан телефон орқали мулоқот қилиб, уни Ливандаги вазиятни янада кескинлаштираётгани учун қаттиқ танқид қилди.

Жаҳон

02.06.2026, 15:06

Исроил ҳарбий самолётлари Ливан жанубига ҳужум уюштирди

Исроилнинг Ливан жанубига берган ҳаво зарбалари оқибатида камида 11 киши, жумладан, икки нафар бола ва икки нафар тиббиёт ходими ҳалок бўлди.

Жаҳон

07.09.2026, 16:26

“Ғазо бизники”: Исроил вазири ҳар кеча Ғазода 30–40 нафар фаластинликни ўлдиришга чақирди

Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир фаластинликларни Ғазодан бутунлай кўчириб, Исроилни ушбу ҳудудда янги аҳоли пунктлари қуришга чақирди. “У ерда яшашга нолойиқ одамлар бор. Улар ҳатто одам ҳам эмас”, – деди вазир.

Жаҳон

17.08.2026, 10:31

Айрим Исроил амалдорлари урушни чўзмоқчи — АҚШ вице-президенти

Вице-президент Жей Ди Венснинг янги баёноти АҚШ ва Исроил ўртасидаги келишмовчилик тобора ошиб бораётганини кўрсатмоқда.

Сиёсат

16.07.2026, 15:54

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди

Биринчи қишки бўрондан кейин минглаб кўчирилган фаластинлик оилалар бошпанасиз қолди. Дастлабки зарар 3 миллион долларга баҳоланмоқда.

Жаҳон

08.11.2026, 09:46

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Хитойдаги мусобақада -110 килограмм вазн тоифасида мутлақ чемпион бўлди.

Спорт

08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?

Сунъий интеллект киберхавфсизлик соҳасидаги кучлар мувозанатини ҳужумчилар фойдасига ўзгартирмоқда. 

Фан-технология

07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди

Чилонзор тумани ИИБ ходимлари ALP нашриётидан 3 номдаги жами 5 274 дона китобни олиб кетган. Китоблар аввалроқ тегишли ташкилотда муҳокама қилинган, аммо бу ҳақда ноширга хабар берилмаган.

Маданий

07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди

Қирғизистон Россияга иш ваъдаси билан бориб, алданган ва урушга юборилиш хавфи остида қолган қирғизистонлик йигитни ватанига қайтаришни сўрамоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди

Унда рақамли трансформация даврида хавфсизликни таъминлаш, янги технологиялар ривожини ҳисобга олган ҳолда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон

06.11.2026, 15:56

Diogo Jota xotirasiga bag‘ishlangan gullar va muxlislar qoldirgan yodgorliklar

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар

Футбол миллионлаб инсонларни бирлаштирадиган, мухлисларига унутилмас лаҳзалар ва ҳаяжонли учрашувларни тақдим этадиган спорт тури. Бироқ унинг тарихида фақат голлар, совринлар ва ғалабалар билан эмас, балки аянчли фожиалар билан ҳам ёдда қолган воқеалар бор.

Спорт

06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди

Қозоғистонда бензин, дизел ёқилғиси ва нефт маҳсулотларининг айрим турларини автомобил транспортида олиб чиқишга қўйилган тақиқ яна олти ойга узайтирилди. 

Иқтисодиёт

06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди

Нима сабабдан қамалди?

Маданий

06.11.2026, 10:36

Серджио Гор портрети

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?

АҚШда оралиқ сайловлардан кейин маъмуриятда кадрлар ўзгариши кутилмоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади

Хўш, энди нима бўлади?

Ўзбекистон

06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?

2026 йилнинг 3 ноябрида демократ Гари Питерс қайта сайланиш учун ўз номзодини қўймаганидан сўнг бўшаб қолган ўрин учун кураш кескин тус олди. Cайлов пойгасида Демократик партия номзоди Абдул Ал-Сайед ғалаба қозонди.

Сиёсат

05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги 23 йиллик фаолиятига якун ясамоқда. Беш карра «Олтин тўп» соҳиби хайрлашув хатида рекордлар ва совринлардан кўра, халқ қалбидан жой олиш муҳимроқ эканини таъкидлади.

Спорт

05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи

Дональд Трамп жамоасининг бош социологи Тони Фабрицио республикачилар учун оралиқ сайловлар натижаси салбий бўлган тақдирда Исроилдан сиёсий бошпана сўрашини айтди.

Сиёсат

05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси Сенегалда ўтаётган IV ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида иккинчи медалини қўлга киритди.

Спорт

05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳукуматга масалани бир ойда ўрганиш, олти ой ичида эса тегишли тартибга солиш чораларини қабул қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Жаҳон

05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди

Инфляция 7 фоизгача кўтарилиши мумкин.

Иқтисодиёт

05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди

Мичиган штатидаги кескин сайловда демократ Абдул Эл-Сайед республикачи Майк Рожерс устидан ғалаба қозонди.

Сиёсат

04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди

Воқеа нимадан бошланган эди?

Таълим

04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди

Янги қонунда нималар назарда тутилган?

Ўзбекистон

04.11.2026, 15:27

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →