“Фаластиндаги қочқинлар агентлиги инқироз ёқасида” – Антонио Гутерриш

Фаластинга ёрдам кўрсатувчи UNRWA 100 миллион долларлик маблағ танқислигига дуч келмоқда. Агентлик хизмат кўрсатиш соатларини 20 фоизга камайтирган

Жаҳон

01.07.2026, 10:43

Улашиш:

“Фаластиндаги қочқинлар агентлиги инқироз ёқасида” – Антонио Гутерриш

Бош котиб Антониу Гутерриш давлатларни Фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш ва ишларни ташкил этиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлиги – UNRWAни молиялаштиришга чақирди.

Унинг айтишича, агентлик 100 миллион долларлик тақчилликка дуч келган. Шунингдек, харажатларни қисқартириш ва тежамкорлик чоралари сабабли идора инқироз ёқасида.

Гутерриш босиб олинган Фаластин ҳудудларида агентлик фаолиятига кенг кўламли чекловлар ва катта миқдордаги нақд пул етишмовчилиги туфайли UNRWAнинг аҳволи оғирлашиб бораётганини таъкидлади.

БМТнинг ушбу агентлиги Ғазо, Ғарбий Соҳил, Ливан, Иордания ва Сурияда фаолият юритиб, 2,6 миллион фаластинликка ёрдам кўрсатади. Жумладан, таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий хизматлар ва бошпана билан таъминлайди. 

 

Молиялаштириш нега қисқарди?

АҚШ UNRWAнинг энг йирик ҳомийси эди. Бироқ Исроил агентликнинг ўнга яқин ходимини 2023 йил 7 октябрда ҲАМАС жангарилари томонидан амалга оширилган ва Ғазодаги урушни келтириб чиқарган қонли ҳужумда иштирок этганликда айблаганидан сўнг, Вашингтон 2024 йил январь ойида молиялаштиришни тўхтатди. 

Швеция ҳам 2025 йил учун ажратиладиган маблағларини қисқартирган.

Бошқа йирик ҳомийлар ҳам ҲАМАСга алоқадорлик айбловлари текширилаётган пайтда UNRWAни молиялаштиришни тўхтатиб қўйди. Кейинчалик уларнинг баъзилари хайрияларини тиклади.

 

UNRWA нинг йўқотишлари

“UNRWA – беқарорлик даврида барқарорлаштирувчи куч”, – деди Гутерриш. Сўзида давом этар экан, агентлик нуфузини дезинформация, туҳмат кампаниялари, қонунчилик чоралари, оператив чекловлар, дипломатик тўсиқлар ва бошқа йўллар билан туширишга қаратилган саъй-ҳаракатларни қоралади. 

Гутерришнинг айтишича, 2023 йил октябридан бери Ғазода UNRWAнинг 390 нафар ходими ҳалок бўлган. 

Бундан ташқари, октябрь ойида эришилган оташкесимдан кейин ҳам Исроил ҳужумларида 1000 нафар фаластинлик ўлганини қайд этди.

БМТ 2023 йил октабрдаги 1200 киши қурбон бўлган ҳужумга эҳтимолий алоқадорлиги учун UNRWAнинг 9 ходимини ишдан бўшатди.

Шу билан бирга, ташкилот маблағ тақчиллиги сабабли хизматларини 20 фоизга қисқартирди, маошларни камайтирди ва халқаро лавозимларнинг 15 фоизини бўш қолдирди. 

2025 йилда UNRWA 3,3 миллиард долларлик жами эҳтиёжининг бор-йўғи 25 фоизини қоплайдиган 829 миллион доллар маблағ олган.

мавзуга оид янгиликлар

Исроил зарбаси оқибатида Ғазода 5 киши ҳалок бўлди

Ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин ҳам Ғазога ҳужумлар тўхтамаяпти — Исроил ва ҲАМАС бир-бирини келишувни бузишда айбламоқда.

Жаҳон

03.10.2026, 11:28

Нетаняҳунинг БМТдаги нутқи пайтида аксарият делегациялар зални тарк этди

Ғазодаги геноцид айбловларини рад этган Исроил бош вазири минбардан туриб яна кимларни «тиран» деб атади? 

Жаҳон

25.09.2026, 11:36

Кушнер: ҲАМАС қуролсизланмагунча Ғазо тикланмайди

Дональд Трампнинг куёви бўлган Кушнер 17 август куни Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан музокара ўтказди. Учрашувда Ғазода урушни тўхтатиш ва ҳудудни тиклаш бўйича АҚШ томонидан илгари сурилган режа муҳокама қилинган.

Жаҳон

18.08.2026, 14:37

Исроил ҳужумлари туфайли Ғазода 18 киши ҳалок бўлди

Исроил расмийси ҲАМАС қуролсизланмаса, анклавнинг 70 фоизини назорат қилиб турган Исроил ҳудудни тўлиқ ўз назоратига олиши зарурлигини айтди.

Жаҳон

03.08.2026, 10:01

Ғазо жанубидаги зарба оқибатида камида икки нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Исроил ҳарбийлари ҳудуддаги қуролли гуруҳ аъзосини нишонга олганини билдирган. ҲАМАС эса Исроилни сулҳ келишувига путур етказишда айбламоқда.

Жаҳон

12.10.2026, 16:16

Ғазо: Исроилнинг сўнгги зарбалари бир оиланинг тўрт аъзосини ҳаётдан олиб кетди

10 сентябрь куни Ғазо секторидаги уйга берилган ҳаво зарбаси оқибатида бир эркак, унинг рафиқаcи ҳамда 8 ва 12 ёшли икки қизи ҳалок бўлди. 

Жаҳон

10.09.2026, 16:13

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Кремль уруш харажатларини қоплаш учун солиқларни оширмоқчи

Россия бюджет тақчиллиги 5,8 триллион рублга етди. Ҳукумат бир қатор соҳаларни қамраб оладиган янги солиқ чораларини таклиф қилмоқда.

Жаҳон

30.10.2026, 15:04

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади

Ёрдам пулини қандай олиш мумкин? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади

Келишувлар нималарни ўзгартиради? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 11:47

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради

Binance хавфсизлик бузилиши гумони билан барча маблағларни киритиш ва ечиб олиш операцияларини вақтинча тўхтатди.

Иқтисодиёт

30.10.2026, 11:30

Денгизга кўмилган асирлар | Иккинчи жаҳон урушининг унутилган фожиаси

Иккинчи жаҳон уруши давомида Япония фойдаланган 56 та «дўзах кемаси»дан 19 таси Иттифоқчилар томонидан чўктирилди. Бу кемаларда 126 мингдан ортиқ ҳарбий асир ташилиб, уларнинг ҳар уч нафаридан бири ҳалок бўлган.

Маданий

29.10.2026, 19:35

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»

Эрон элчихоналарининг Самарқандни форс цивилизацияси мероси сифатида кўрсатган постларидан кейин Тошкент Теҳронга норозилик билдирганди. Эрон ТИВ бу ҳолатга изоҳ берди.

Ўзбекистон

29.10.2026, 11:34

Афғонистонда тўй ва байрамларда мушакбозлик тақиқланди

Пиротехника воситалари одамларда қўрқув ва хавотир уйғотиши ҳамда руҳий зўриқишга сабаб бўлиши мумкинлиги тақиққа асос қилиб кўрсатилган. 

Жаҳон

29.10.2026, 10:16

Исроил сайловларида Нетаньяху олдинда, бироқ...

Исроилда парламент сайловларидан кейин овозларни санаш давом этмоқда. Бош вазир Биньямин Нетаньяху тарафдорлари блоки дастлабки натижаларга кўра олдинда бормоқда, бироқ ҳукумат тузиш учун зарур бўлган 61 та мандатни ҳали қўлга киритмаган.

Сиёсат

28.10.2026, 15:57

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони 13,2 фоизга камайди

2026 йилнинг дастлабки олти ойида Россияга киришидан мақсад сифатида ишлашни кўрсатган 1 178 609 нафар Ўзбекистон фуқароси қайд этилган.

Ўзбекистон

28.10.2026, 14:49

Ноқонуний босмахона: диний адабиётлар чоп этиш тўхтатилди

Босмахонадан 17 579 дона тайёр ва 500 килограммдан ортиқ ярим тайёр контрафакт китоб, тўртта босма ва елимлаш ускунаси ашёвий далил сифатида олинди. 

Ўзбекистон

28.10.2026, 12:33

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?

Жорий йилнинг 15 сентябридан бошлаб ўзбекистонликлар учун 60 кунлик визасиз режим ва аэропортда виза олиш тартиби бекор қилинган эди.

Ўзбекистон

28.10.2026, 12:16

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиши мумкин

Қирғизистонда вилоят ва туманлар ўрнига “аймоқ” деб аталадиган 20 дан ортиқ маъмурий бирлик тузиш режалаштирилмоқда.

Жаҳон

28.10.2026, 11:58

18 ёшдан кичик тожикистонликлар ишлаш учун хорижга чиқолмайди

Тожикистонда фуқароларга 18 ёшга тўлганидан кейингина хорижга ишлаш учун боришга рухсат берилади. Янги талаб президент Имомали Раҳмон томонидан 21 октябрь куни имзоланган «Миграция тўғрисида»ги қонунда белгиланган.

Жаҳон

28.10.2026, 10:24

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 18 фоизга ўсди

Ўзбекистонда 2026-йилнинг январь–сентябрь ойларида ўртача ойлик иш ҳақи 7,27 млн сўмга етди. Бироқ январь–август ойларидаги медиана иш ҳақи 4,17 млн сўмни ташкил этди. Бу икки кўрсаткич бир-биридан фарқ қилади.

Иқтисодиёт

28.10.2026, 09:50

Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажралишлар кўпаймоқда

Сўнгги 15 йилда Ўзбекистонда қайд этилган никоҳлар сони қарийб 9 фоизга камайди, ажралишлар сони 2,6 баравардан кўпроқ ошди. Мамлакат аҳолиси эса шу даврда 34 фоизга кўпайган.

Ўзбекистон

27.10.2026, 18:08

Энди Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш мумкин

Ўзбекистонда 27 октябрдан Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш имконияти пайдо бўлди. Аммо ҳозирча HUMO ва Uzcard рўйхатга киритилмаган.

Ўзбекистон

27.10.2026, 14:50

Зулфиқор Мусоқовга Янги Тошкентдан 3 хонали квартира берилди

Кинорежиссёрга уч хонали хонадон калити топширилди. Мусоқов бу қарорни оиласи учун кутилмаган совға деб атади.

Маданий

26.10.2026, 17:36

«Олтин тўп - 2026»: мукофотни ким олади?

Тақдирлаш маросими бугун Лондонда ўтказилади. Гарри Кейн асосий фаворитлардан бири сифатида кўрилмоқда.

Спорт

26.10.2026, 16:51

Трамп Оқ уйни Саддам Ҳусайн ресторанига ўхшатиб қўйди — Барак Обама

АҚШда Конгресс устидан назоратни белгилайдиган 3 ноябрь кунги сайловлар арафасида собиқ президент Барак Обама демократлар кампаниясига қўшилиб, Трамп сиёсатини масхара қилди.

Жаҳон

26.10.2026, 15:54

Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев ва Тамим бин Ҳамад Ол Соний қўшма лойиҳаларни ривожлантириш истиқболларини кўриб чиқди.

Ўзбекистон

26.10.2026, 15:33

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →