Нетаняҳунинг БМТдаги нутқи пайтида аксарият делегациялар зални тарк этди
Ғазодаги геноцид айбловларини рад этган Исроил бош вазири минбардан туриб яна кимларни «тиран» деб атади?
Жаҳон
25.09.2026, 11:36
Улашиш:

Нью-Йоркда, БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессиясида Исроил бош вазири Беньямин Нетаняҳу минбарга чиққанида залда кескин вазият юзага келди. Ўнлаб делегатлар унинг нутқи бошланиши билан зални тарк этди, бошқалардан эса олқиш ва норозилик овозлари эшитилди. Натижада залнинг катта қисми бўшаб қолди. Associated Press маълумотига кўра, Фаластиннинг БМТдаги миссияси аъзо давлатлар вакилларини Нетаняҳу минбарга чиққанда коллектив равишда зални тарк этишга чақирган эди.
Нетаняҳу эса кетаётган делегатларга кескин муносабат билдирди:
"Агар зални ҳали тарк этмаган бошқа маънавий қўрқоқлар бўлса, илтимос, ҳозир чиқиб кетинг."

Нетаняҳу нутқини давом эттириб, Исроил армияси ҳаракатларини оқлади ва минбарга пейжерни олиб чиқиб, «Ҳизбуллоҳ»га қарши операцияни эслатди.
«Исроил ҲАМАСга зарба берди, «Ҳизбуллоҳ»га зарба берди. Пейжерларни эслайсизми?», деди у минбардан туриб.
Нетаняҳу «Ҳизбуллоҳ» Исроилни мағлуб этишни режалаштиргани, бироқ армиянинг ҳаракатлари ва иттифоқчиларнинг ёрдами туфайли бу амалга ошмаганини билдирди. 2024 йил 17-сентябрь кунлари Ливаннинг турли ҳудудларида «Ҳизбуллоҳ» аъзоларининг алоқа воситалари, жумладан, пейжерлар ва рациялар портлади. Ушбу операцияда 32 киши ҳалок бўлди, 3 мингдан ортиқ киши яраланди. Исроил бош вазири БМТдаги нутқида Эрон, Ғазо ва Яқин Шарқнинг бошқа ҳудудларидаги ҳарбий кампанияларни ҳам ҳимоя қилди.
«Биз ғалаба қозонамиз. Бошқа иложимиз йўқ», деди у.
Шунингдек, Нетаняҳу Исроил Ғазода геноцид содир этаётгани ҳақидаги айбловларни рад этди. Унинг баёноти бир неча соат аввал Фаластин президенти Маҳмуд Аббоснинг БМТда қилган мурожаатидан кейин янгради. Аббос Исроил сиёсати, хусусан, босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги яҳудий аҳоли пунктларининг ноқонуний кенгайиши Фаластин халқининг ўз ватанидаги ҳаёти ва мавжудлигига таҳдид солаётганини айтганди. У Исроил ҳарбийлари Ғазодаги фаластинликларни «ўлдириш, вайрон қилиш, очарчилик, кўчириб ўтказишга уринишлар, шунингдек, геноцид уруши»га дучор қилаётганини таъкидлаган.

Фаластин раҳбари АҚШга кириш визаси рад этилгани сабабли йиллик йиғилишда видеоалоқа орқали нутқ сўзлаган. Халқаро жиноий суд томонидан ҳибсга олиш ордери берилган Нетаняҳу уни танқид қилган давлатлар ва етакчиларга қарши кескин фикрлар билдирди.
«Улар Исроилни — миттигина Исроилни — мустамлакачиликда айбламоқда. Буни бизга кимлар айтяпти? Улар орасида Британия ва Франция бор. Бу иборани уларнинг ўзи ўйлаб топган-ку! Уларнинг мустамлакалари бутун дунёни қамраб олган эди», деди у.
У Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғонни ҲАМАС гуруҳини қўллаб-қувватлашда айблаб, уни «тиран» деб атади. Бу айбловга Туркия президентлигининг коммуникациялар бўйича директори Бурҳанеттин Дуран кескин муносабат билдирди.
«Исроил бош вазирининг БМТ минбаридан фойдаланиб, Туркия ва Эрдоғонга қарши асоссиз айбловлар қўйиши БМТнинг тинчлик, ҳуқуқ ва мулоқот идеалларига мос келмайди», деди у.
Жаҳон
25.09.2026, 11:36
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

“Фаластиндаги қочқинлар агентлиги инқироз ёқасида” – Антонио Гутерриш
Жаҳон
01.07.2026, 10:43

Исроил зарбаси оқибатида Ғазода 5 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
03.10.2026, 11:28

Исроил ҳарбий самолётлари Ливан жанубига ҳужум уюштирди
Жаҳон
07.09.2026, 16:26

Исроил ҳужумлари туфайли Ғазода 18 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
03.08.2026, 10:01

“Бутун Ливан ёниши, минглаб ливанлик оналар йиғлаши керак” – Итамар Бен Гвир
Жаҳон
19.06.2026, 15:12

Исроил АҚШга бўйсунмайди – Исроил вазири
Жаҳон
15.06.2026, 12:59
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди
Сиёсат
04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди
Таълим
04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди
Ўзбекистон
04.11.2026, 15:27

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент
Ўзбекистон
04.11.2026, 14:16

Дунё бўйлаб 28 йил
Маданий
04.11.2026, 11:59

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

24 давлат вакиллари Самарқандда нимани муҳокама қилади?
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:07

Тошкент метросида аёллар учун алоҳида вагонлар жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон
04.11.2026, 10:32

Лукашенко Украинадаги уруш тугашини кутмоқда
Жаҳон
03.11.2026, 17:28

Ҳиндистон 500 миллион кишини камбағалликдан чиқарди
Жаҳон
03.11.2026, 17:09

4 ноябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
03.11.2026, 15:09

Энди телефонга исталганча реклама юбориб бўлмайди
Ўзбекистон
03.11.2026, 11:43

Кредит рекламаси ва шартномаларида огоҳлантириш мажбурий бўлди
Иқтисодиёт
03.11.2026, 10:30

АҚШда исломофобия кучаймоқда
Жаҳон
03.11.2026, 10:22

Уиткофф: АҚШ, Россия ва Украина вакиллари Абу-Дабида учрашади
Сиёсат
03.11.2026, 10:17

Исроил кучлари Ал-Жазира мухбирини ҳибсга олди
Жаҳон
03.11.2026, 10:00

Россия Украинанинг гуманитар ёрдам марказига зарба берди
Жаҳон
03.11.2026, 09:49

Германияда Z авлод намойишлари: ёшлар ҳукуматдан нимани талаб қилмоқда?
Жаҳон
02.11.2026, 16:55

Ўзбекистонда туғилишлар сони камайди
Ўзбекистон
02.11.2026, 13:03
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
