“Бутун Ливан ёниши, минглаб ливанлик оналар йиғлаши керак” – Итамар Бен Гвир

Исроил Мудофаа Армияси 4 нафар аскар ҳалок бўлгани ҳақида хабар берганидан сўнг Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен Гвир кескин баёнот берди. Ушбу ҳодисалар АҚШ ва Эрон тинчлик келишувига эришиши фонида юз бермоқда.

Жаҳон

19.06.2026, 15:12

Улашиш:

“Бутун Ливан ёниши, минглаб ливанлик оналар йиғлаши керак” – Итамар Бен Гвир

Исроил ҳарбийларининг маълум қилишича, аскарлар Ливандаги операция вақтида уларнинг танкига берилган зарба оқибатида “жангда” ҳалок бўлган.

Ҳалок бўлганлардан бири 401-зирҳли бригаданинг 52-баталёни қўмондони, 32 ёшли подполковник Дор Гедалия Бен Симхон экани айтилди.

Исроил Мудофаа кучлари тунда Ливан жануби бўйлаб “Ҳизбуллоҳ” жангарилари ва инфратузилмасини нишонга олиб, зарбалар берганини маълум қилди. Бугун эрталаб ҳолатига кўра, зарбалар оқибатида 18 киши ҳалок бўлган.

“Исроиллик онанинг ҳар бир томчи кўз ёши учун минглаб ливанлик оналар йиғлаши, бутун Ливан ёниши керак!”, – деб ёзди Итамар Бен-Гвир Х'даги постида.

“Етар энди, бу “пинг-понг”ни бас қилинг. Яқин Шарқда вазминлик ва босиқлик билан ғалаба қозониб бўлмайди – бу ерда ғазабланиш керак. Йўқ қилиб ташлаш шарт. Террорни янчиб ташланг”, – деган у пост охирида.

 

Ҳаракатлар АҚШ-Эрон келишувига зид

Бу воқеа АҚШ ва Эрон раҳбарлари Эрон урушини тугатишга қаратилган дастлабки келишувни имзолаганидан бир неча кун ўтиб юз берди.

Вақтинчалик келишув шартларига кўра, ҳар икки томон ва уларнинг иттифоқчилари барча ҳарбий ҳаракатларни, жумладан, Ливандаги ҳаракатларни ҳам тўхтатиши шарт.

“Америкаликларни ҳурмат қилган ҳолда айтаманки, Исроил бутун дунёга фарзандларимиз қони ва фуқароларимиз хавфсизлиги қурбон қилинмаслигини аниқ-равшан билдириб қўйиши керак”, - деди Бен-Гвир.

Бен-Гвир май ойида Ғазога ёрдам етказишга уринган “Глобал Сумуд флотилияси”нинг ҳибсга олинган фаолларини масхара қилаётгани акс этган видеолавҳани эълон қилиб, баҳс-мунозараларга сабаб бўлган эди.

Видеода вазирнинг ҳибсга олинганларни ҳақоратлаб, Исроилнинг катта байроғини силкитаётгани, фаоллар эса қўллари орқасига боғланган ҳолда тиз чўкишга мажбурлангани акс этган. “Исроилга хуш келибсиз, бу ернинг хўжайинлари бизмиз” дейди у лавҳада.

Аввалроқ, Итамар Бен Гвирнинг Италияни “шиппаклар мамлакати”га ўхшатиб камситгани ҳақида хабар бергандик.

мавзуга оид янгиликлар

Айрим Исроил амалдорлари урушни чўзмоқчи — АҚШ вице-президенти

Вице-президент Жей Ди Венснинг янги баёноти АҚШ ва Исроил ўртасидаги келишмовчилик тобора ошиб бораётганини кўрсатмоқда.

Сиёсат

16.07.2026, 15:54

Исроил АҚШга бўйсунмайди – Исроил вазири

Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир АҚШ билан эҳтимолий келишувлар юзасидан кескин баёнот бериб, Исроил ташқи босимлар остида қарор қабул қилмаслигини таъкидлади.

Жаҳон

15.06.2026, 12:59

Исроил ва Ливан ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришди

Трамп маъмуриятининг маълум қилишича, Исроил ва Ливан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича сулҳ тузишга келишиб олган. Бироқ шунга қарамай, Исроилнинг Ливанга зарбалари тўхтай демаяпти.

Жаҳон

04.06.2026, 12:22

Исроил ҳарбий самолётлари Ливан жанубига ҳужум уюштирди

Исроилнинг Ливан жанубига берган ҳаво зарбалари оқибатида камида 11 киши, жумладан, икки нафар бола ва икки нафар тиббиёт ходими ҳалок бўлди.

Жаҳон

07.09.2026, 16:26

«Нетаньяху, сен ақлдан озибсан» – Трамп

Трамп Исроил Бош вазири Нетаньяху билан телефон орқали мулоқот қилиб, уни Ливандаги вазиятни янада кескинлаштираётгани учун қаттиқ танқид қилди.

Жаҳон

02.06.2026, 15:06

Трамп: Эронга қарши жиддий чоралар кўрамиз

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга нисбатан янги чоралар кўрилиши мумкинлигини айтди. Унинг баёноти АҚШ ва Исроил раҳбарлари Эронга қарши янги ҳарбий операцияни муҳокама қилгани ҳақидаги хабарлар ортидан янгради.

Жаҳон

14.10.2026, 15:25

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди

Биринчи қишки бўрондан кейин минглаб кўчирилган фаластинлик оилалар бошпанасиз қолди. Дастлабки зарар 3 миллион долларга баҳоланмоқда.

Жаҳон

08.11.2026, 09:46

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Хитойдаги мусобақада -110 килограмм вазн тоифасида мутлақ чемпион бўлди.

Спорт

08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?

Сунъий интеллект киберхавфсизлик соҳасидаги кучлар мувозанатини ҳужумчилар фойдасига ўзгартирмоқда. 

Фан-технология

07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди

Чилонзор тумани ИИБ ходимлари ALP нашриётидан 3 номдаги жами 5 274 дона китобни олиб кетган. Китоблар аввалроқ тегишли ташкилотда муҳокама қилинган, аммо бу ҳақда ноширга хабар берилмаган.

Маданий

07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди

Қирғизистон Россияга иш ваъдаси билан бориб, алданган ва урушга юборилиш хавфи остида қолган қирғизистонлик йигитни ватанига қайтаришни сўрамоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди

Унда рақамли трансформация даврида хавфсизликни таъминлаш, янги технологиялар ривожини ҳисобга олган ҳолда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон

06.11.2026, 15:56

Diogo Jota xotirasiga bag‘ishlangan gullar va muxlislar qoldirgan yodgorliklar

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар

Футбол миллионлаб инсонларни бирлаштирадиган, мухлисларига унутилмас лаҳзалар ва ҳаяжонли учрашувларни тақдим этадиган спорт тури. Бироқ унинг тарихида фақат голлар, совринлар ва ғалабалар билан эмас, балки аянчли фожиалар билан ҳам ёдда қолган воқеалар бор.

Спорт

06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди

Қозоғистонда бензин, дизел ёқилғиси ва нефт маҳсулотларининг айрим турларини автомобил транспортида олиб чиқишга қўйилган тақиқ яна олти ойга узайтирилди. 

Иқтисодиёт

06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди

Нима сабабдан қамалди?

Маданий

06.11.2026, 10:36

Серджио Гор портрети

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?

АҚШда оралиқ сайловлардан кейин маъмуриятда кадрлар ўзгариши кутилмоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади

Хўш, энди нима бўлади?

Ўзбекистон

06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?

2026 йилнинг 3 ноябрида демократ Гари Питерс қайта сайланиш учун ўз номзодини қўймаганидан сўнг бўшаб қолган ўрин учун кураш кескин тус олди. Cайлов пойгасида Демократик партия номзоди Абдул Ал-Сайед ғалаба қозонди.

Сиёсат

05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги 23 йиллик фаолиятига якун ясамоқда. Беш карра «Олтин тўп» соҳиби хайрлашув хатида рекордлар ва совринлардан кўра, халқ қалбидан жой олиш муҳимроқ эканини таъкидлади.

Спорт

05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи

Дональд Трамп жамоасининг бош социологи Тони Фабрицио республикачилар учун оралиқ сайловлар натижаси салбий бўлган тақдирда Исроилдан сиёсий бошпана сўрашини айтди.

Сиёсат

05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси Сенегалда ўтаётган IV ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида иккинчи медалини қўлга киритди.

Спорт

05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳукуматга масалани бир ойда ўрганиш, олти ой ичида эса тегишли тартибга солиш чораларини қабул қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Жаҳон

05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди

Инфляция 7 фоизгача кўтарилиши мумкин.

Иқтисодиёт

05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди

Мичиган штатидаги кескин сайловда демократ Абдул Эл-Сайед республикачи Майк Рожерс устидан ғалаба қозонди.

Сиёсат

04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди

Воқеа нимадан бошланган эди?

Таълим

04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди

Янги қонунда нималар назарда тутилган?

Ўзбекистон

04.11.2026, 15:27

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →