Непал БМТдан $20 млн компенсация талаб қилди
Музлик қулаши натижасида вайронага айланган Непал энди глобал исишга айбдор давлатларни ёрдамга чақирмоқда. Рўйхатда қайси давлатлар бор?
Жаҳон
11.09.2026, 12:00
Улашиш:

26-август куни Непал ва Хитой чегарасида, Бхотекоши дарёси ҳавзасида музлик қулаши оқибатида кучли сел юзага келди. Ҳалок бўлганлар сони 1300 дан ошди, 5000 дан ортиқ киши бедарак йўқолган.


Рақамлар
Непал ҳукумати музлик қулаши, сел ва сув тошқинлари оқибатида БМТ фондидан 20 миллион доллар маблағ сўради. Шу билан бирга, Непал дунёнинг энг йирик иссиқхона гази чиқарувчи давлатлари — Хитой, АҚШ ва Ҳиндистонни — иқлим ўзгариши оқибатлари учун масъулиятни ўз зиммасига олишга чақирмоқда.

Непалнинг мурожаати қанчалик ҳақли бўлмасин, реал вазият мураккаброқ. БМТнинг FRLD (Йўқотиш ва зарар) фонди ташкил этилганига 4 йилдан ошган бўлса-да, ихтиёрий хайрия, даъват сифатида катта бюджет тўплай олмаган.
АҚШ 17,5 миллион доллар, Япония эса 10 миллион доллар хайрия қилган. Дунёдаги энг йирик иссиқхона гази чиқарувчи давлат — Хитой эса фондга ҳеч қандай мажбурият олмаган ва ҳозиргача маблағ киритмаган. Ҳиндистон эса фондга пул киритишни очиқчасига рад этган: мамлакат атроф-муҳит вазири Бхупендер Ядав фондга пул тўлаш "фақат ривожланган давлатларнинг иши" эканини таъкидлаган.
Эътиборлиси, кичик орол давлатлари — жумладан, Антигуа ва Барбуда бир неча йилдан буён БМТдан Хитой ва Ҳиндистонни "ифлослантирувчи" сифатида тўловга мажбурий жалб қилишни талаб қилиб келмоқда. Бироқ бу ҳеч қандай ҳуқуқий аҳамият касб этмай, сиёсий босимлигича қолмоқда.


Аслида сўралган сумма умумий зарарни қоплаш учун етарли эмас. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, умумий иқтисодий зарар 5 миллиард доллардан ошади, айрим баҳоларга кўра эса 50 миллиард долларга етиши мумкин.

FRLDнинг ўзи ҳам молиявий тангликда: 119 давлатдан жами 2,8 миллиард долларлик мурожаат тушган, аммо халқаро ҳамжамият ҳозиргача атиги 400 миллион доллар ажратган.
Нима учун бу муҳим?
Иқлим ўзгариши бугун инсонлар ҳаёти ва давлатлар иқтисодиётига бевосита таъсир қилмоқда. Бунинг устига, зарарни қоплаш учун мавжуд халқаро маблағлар эҳтиёжга нисбатан етарли эмас.
Непалда содир бўлган воқеа Марказий Осиё учун ҳам узоқдаги қисса эмас. Тожикистоннинг 14 000 музлигидан 1000 дан ортиғи аллақачон бутунлай эриб битган, мамлакатда ҳаво ҳарорати глобал ўртача кўрсаткичдан икки баравар тез ошмоқда. Музликлар қанчалик тез эриса, тоғ ёнбағирларида беқарорлик шунчалик кучаяди — бу эса айнан Непални вайрон қилган сел ва тошқин каби фалокатларни яқинлаштиради.


Қирғизистонда ҳам вазият бошқача эмас: сўнгги 50-70 йил ичида музликлар майдони 16 фоизга қисқарган, 2100-йилга келиб эса мамлакат музликларининг 80 фоизгачасини йўқотиши мумкин.
Бу эса Марказий Осиёни ҳам худди Непал каби вазиятга тобора яқинлаштирмоқда: музлик қанча эриса, кескин сел ва тошқин хавфи шунча ортади.
Мафтуна БАХТИЁРОВА
мавзуга оид янгиликлар

Энг норози авлод
Маданий
12.10.2026, 10:05

Қозоғистонда ҳарорат глобал ўртачадан икки баравар тез ошмоқда
Жаҳон
30.09.2026, 11:16

Ҳиндистонда кучли ёмғирлар оқибатида 62 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
29.09.2026, 09:08

Непал–Хитой чегарасида кучли сел: 160 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон
27.08.2026, 10:54

Франция ва Испания ўрмон ёнғинларига қарши курашмоқда
Жаҳон
27.07.2026, 12:22

Ўзбекистон сув танқислиги хавфи юқори давлатлар қаторидан жой олди
Фан-технология
02.07.2026, 18:49
машҳур янгиликлар

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Истанбулда ўзбекистонлик аёл дори воситасидан заҳарланиш оқибатида вафот этди
Ўзбекистон
24.09.2026, 16:53

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Taftish.uz таҳририяти ходимларига ҳукм чиқарилди
Ўзбекистон
25.09.2026, 08:38
сўнгги янгиликлар

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади
Маданий
23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда
Ўзбекистон
23.10.2026, 15:42

Россия армиясига 20 мингдан ортиқ марказий осиёлик ёлланган
Сиёсат
23.10.2026, 15:31

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп
Сиёсат
23.10.2026, 11:30

Ўзбекистонда газ баллонлари ноқонуний сотилмоқда
Ўзбекистон
23.10.2026, 09:20

Зеленский: Киев сулҳга тайёр
Сиёсат
22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди
Ўзбекистон
22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш
Жаҳон
22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда
Ўзбекистон
22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади
Жаҳон
21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?
Иқтисодиёт
21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда
Ўзбекистон
21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?
Маданий
21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди
Ўзбекистон
21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади
Спорт
21.10.2026, 10:08

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда?
Ўзбекистон
20.10.2026, 16:58

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди – ЖССТ
Жаҳон
20.10.2026, 16:40

Ноқонуний «Умра» зиёратини ташкил этишга уринган шахслар ушланди
Ўзбекистон
20.10.2026, 15:39
машҳур янгиликлар

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Истанбулда ўзбекистонлик аёл дори воситасидан заҳарланиш оқибатида вафот этди
Ўзбекистон
24.09.2026, 16:53

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Taftish.uz таҳририяти ходимларига ҳукм чиқарилди
Ўзбекистон
25.09.2026, 08:38
