updated: 22.03.2026, 16:16

Нетанъяҳу ғазоликларни Африкага кўчирмоқчи

Исроил Ғазо секторидаги фаластинликларни Шарқий Африкадаги Жанубий Суданга кўчириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда “Politico” нашри хабар қилди.

Жаҳон

15.08.2025, 15:32

Улашиш:

Netanʼyahu Gʻazoliklarni Afrikaga koʻchirmoqchi

Нашрнинг ёзишича, Исроилнинг бу ҳаракати 22 ойлик ҳужум натижасида вайрон бўлган ҳудудидан аҳолини оммавий кўчиришнинг бир қисмидир.

 

Исроилнинг Судан билан қилаётган музокараларидан хабардор 6 киши The Associated Прессъга бу келишув ҳақиқатдан ҳам олиб бораётганлигини тасдиқлаган. Бироқ музокаралар ҳозирда қайси босқичда эканлигини айтишмаган. Агар мазкур режа амалга ошса уруш азобини ва очарчиликни бошидан кечирган одамларни кўчириш керак бўлади ва бу инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ янги муаммоларни келтириб чиқаради.

 

 

Исроил бош вазири Бинямин Нетанъяҳу АҚШ президенти Доналд Трампнинг Ғазо аҳолисининг катта қисмини кўчириш ғоясини, ўзи "ихтиёрий миграция" деб атаётган усул орқали амалга оширмоқчи эканини айтмоқда. Исроил бошқа Африка давлатларига ҳам худди шундай кўчириш таклифларини билдирган.

 

“Менимча, ҳатто мен билган уруш қонунларига кўра ҳам, тўғри йўл аҳолининг кетишига рухсат бериш, сўнгра у ерда қолган душманга қарши бор кучингиз билан курашишдир”, — деган Нетанъяху Исроил телевидениесига берган интервьюсида.

 

У интервью давомида фаластинликларни Жанубий Суданга кўчириш бўйича умуман гапирмаган.

 

Фаластинликлар, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар ва халқаро ҳамжамиятнинг кўп қисми бу таклифларни халқаро ҳуқуқни бузиб, мажбурий кўчириш режаси сифатида рад этмоқда.

 

Жанубий Судан учун бундай келишув Яқин Шарқда деярли рақибсиз ҳарбий кучга айланган Исроил билан яқинроқ алоқалар ўрнатишга ёрдам бериши мумкин. Бу, шунингдек, Ғазо аҳолисини кўчириш ғоясини февраль ойида илгари сурган, аммо сўнгги ойларда ундан воз кечганга ўхшаган Трампга яқинлашиш имконияти ҳамдир.

 

Жанубий Судан Ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотида Исроил билан фаластинликларни кўчириш масаласида музокаралар олиб бораётгани ҳақидаги хабарларни бутунлай асоссиз эканлигини маълум қилди.

 

"Бу каби даъволар ҳеч қандай асосга эга эмас ва Жанубий Судан Республикаси ҳукуматининг расмий позицияси ёки сиёсатини акс эттирмайди”, — дейилади вазирлик баёнотида.

 

АҚШ Давлат департаменти вакили эса хусусий дипломатик суҳбатлар ҳақида изоҳ беришдан бош тортмоқда.

мавзуга оид янгиликлар

Норвегия Ғазо учун футбол чипталари даромадини хайрия қилди

Ижтимоий тармоқларда Норвегия терма жамоаси 2026 йилги FIFA Жаҳон чемпионатидан олган барча мукофот пулини Ғазога хайрия қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. 

Жаҳон

14.07.2026, 11:24

Европа Иттифоқи Ғазо учун 1 миллиард долларлик ёрдам дастурини ишга туширди

Европа Иттифоқининг Ғазодаги тикланиш ишларини жадаллаштириш учун бошлаган лойиҳаси 15 та халқаро ҳамкор иштирокида амалга оширилмоқда.

Жаҳон

13.07.2026, 18:03

“Фаластиндаги қочқинлар агентлиги инқироз ёқасида” – Антонио Гутерриш

Фаластинга ёрдам кўрсатувчи UNRWA 100 миллион долларлик маблағ танқислигига дуч келмоқда. Агентлик хизмат кўрсатиш соатларини 20 фоизга камайтирган

Жаҳон

01.07.2026, 10:43

Исроилнинг 2 нафар вазирига Ирландияга кириш тақиқланди

Ирландия Бош вазири Майкл Мартиннинг фикрича, тақиққа учраган бу икки исроиллик вазир фаластинликларнинг Фаластиндан йўқ бўлишини истайди.

Жаҳон

06.06.2026, 15:20

Ғазодаги урушни “геноцид” деб атаган жарроҳ АҚШ Конгрессига номзод бўлди

Асли мисрлик АҚШ армияси фахрийси Адам Ҳамавий Ғазо ҳақидаги кескин баёнотларига қарамай, Демократлар праймеризида ғалаба қозонди.

Жаҳон

03.06.2026, 16:26

Британия Исроилни танқид қилган журналист ва блогерларни мамлакатга киритишни тақиқлади

Британия ҳукумати туркиялик-америкалик сиёсий шарҳловчи ва медиа лойиҳа асосчиси Женк Уйгур ҳамда машҳур сиёсий стример Ҳасан Пикернинг мамлакатга киришини тақиқлади.

Жаҳон

02.06.2026, 10:14

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Сополлитепадан бронза даврига оид пилла парчаси топилди

Бу топилмалар 4000 йил олдинги даврга тегишли бўлиб, ҳозирча илм-фанга маълум бўлган энг қадимги хонаки ипак қурти пиллалари ҳисобланади.

Фан-технология

25.07.2026, 14:57

Адолф Гитлер туғилган шаҳарда тўққизта оммавий қабр топилди

Браунау ам Инн шаҳрида бир қизалоқ ўйнаётиб, суяк топиб олади. Бу суяк эса уруш даврида тартибсиз кўмиб ташланган 120 дан ортиқ аскар қабрига олиб борди.

Фан-технология

25.07.2026, 14:01

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Сурияга ташриф буюрди

БМТ делегациясини Бош вазир аш-Шайбоний кутиб олди. Бу амалдаги БМТ раҳбарининг 17 йил ичида Сурияга илк расмий ташрифидир.

Жаҳон

25.07.2026, 13:18

Россия Украина урушини якунлаш бўйича Трампдан янги таклифлар кутади — Песков

Кремль матбуот котибининг айтишича, агар янги тинчлик таклифлари бўлмаса, Россия ғалабагача жанг қилади.

Сиёсат

25.07.2026, 12:26

Венесуэла президентлик сайловларига тайёр эмас – Трамп

Трампнинг айтишича, Венесуэла сайловларга тайёр эмас, бироқ мамлакатда ижобий ўзгаришлар бўлмоқда.

Сиёсат

25.07.2026, 10:59

Ўзбекистон бўйлаб навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилади

Акция Президентнинг 2026 йил 25 мартдаги «Тоза ҳаво» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармони асосида ташкил этилмоқда. Унга кўра, ҳар ойнинг 10 ва 25 санасида «Автомобилсиз кун» ҳамда «Автомобилсиз ҳафта» тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Ўзбекистон

25.07.2026, 09:49

Йўналиш танлаш қачон бошланади?

23 июл куни давлат олий ва касбий таълим муассасаларига 2026/2027-ўқув йили учун қабул тест синовлари якунланди.

Таълим

24.07.2026, 16:50

Хитой ЕИнинг 14 та компаниясига экспорт чекловларини жорий қилди

Хитой бу қарорни Европа Иттифоқининг Россияга қарши янги санкциялари доирасида 14 та хитойлик компанияга чеклов жорий этганига жавоб сифатида қабул қилди.

Жаҳон

24.07.2026, 16:32

Хитой Тайван бўғозида икки кунлик ўқув-жанговар машғулотларни бошлади

Фужян провинциясидаги машғулотлар АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ва Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Тайван масаласини муҳокама қилганидан бир кун ўтиб бошланди.

Сиёсат

24.07.2026, 15:03

Араб ва бошқа мусулмон давлатлари Исроилнинг Ал-Ақсо масжидига босқинини қоралади

Исроиллик “кўчманчилар”нинг Исломнинг муқаддас қадамжосига бостириб кириши “нафрат”ни кучайтириб, мустаҳкам тинчликка тўсиқ бўлмоқда, дейилади қўшма баёнотда.

Жаҳон

24.07.2026, 13:35

FIDE президенти ЕИ санкцияларига тушди ва ваколатларини вақтинча тўхтатди

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) президенти, россиялик Аркадий Дворкович Европа Иттифоқининг Россияга қарши қабул қилинган 21-санкциялар пакетига киритилди. 

Спорт

24.07.2026, 12:18

Ўзбекистон "Ягона Хитой" тамойилига амал қилади

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Хитойлик ҳамкасби Ван И билан учрашди. Икки давлат ташқи ишлар вазирлари стратегик ҳамкорликнинг янги йўналишларини муҳокама қилишди. 

Сиёсат

24.07.2026, 11:12

“Росатом” молиявий муаммолар сабаб Ўзбекистон АЭС лойиҳасини кечиктириши мумкин

Россиянинг давлат атом корпорацияси «Росатом» жиддий молиявий босимга дуч келмоқда. «Росатом» иштирок этаётган хорижий лойиҳалар, жумладан Ўзбекистон ва Қозоғистонда қурилиши режалаштирилган атом электр станциялари қурилиши муддатларига таъсир кўрсатиши мумкин.

Иқтисодиёт

23.07.2026, 13:19

Ўзбекистонда қарздорларнинг 61 фоизи кредитни ўз вақтида тўлолмаяпти — МБ

Марказий банк Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича жами 5,8 минг респондент иштирокида аҳоли қарз юки даражасини аниқлаш бўйича сўровнома ўтказди. 

Иқтисодиёт

23.07.2026, 10:57

Мадуро судининг аниқ санаси маълум бўлди

Венесуэла президенти Николас Мадуронинг АҚШдаги суд жараёни 2027 йил июн ойига белгиланди.

Жаҳон

23.07.2026, 10:22

Эпштейнга "қиз" етказиб берган француз модели ўлик ҳолда топилди

Ўн йилдан ортиқ давомида Жеффри Эпштейнга ёш модел қизларни "тақдим этиб" келган француз скаут Даниэл Сиад 20 июл куни Париж яқинидаги Коломб шаҳридаги уйидан ўлик ҳолда топилди. 69 ёшли Сиад ҳеч қачон расман судланмаган, бироқ унинг исми АҚШ Адлия вазирлиги ҳужжатларида 2000 мартадан ортиқ тилга олинган.

Жаҳон

23.07.2026, 10:01

Пенсия тизимида қандай ўзгаришлар кутилмоқда?

Пенсия жамғармаси пенсия тизимини такомиллаштириш бўйича режалаштирилаётган бир қатор янгиликлар ҳақида маълум қилди.

Иқтисодиёт

22.07.2026, 17:24

Энди Тошкентдан Самарқандга 2,5 соатда етиб борилади – Шавкат Мирзиёев

Президент қиймати қарийб 2,2 миллиард доллар бўлган Тошкент – Самарқанд йўналишидаги автомобиль йўли қурилишига тамал тоши қўйди.

Ўзбекистон

22.07.2026, 16:01

Саида Мирзиёева дипломатик ваколатхоналар фаолиятини таҳлил қилади

Президент раислигида ўтказилган йиғилишда хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолияти танқидий муҳокама қилинди.

Сиёсат

22.07.2026, 13:09

Украина бу йил 700 квадрат километр ҳудудини қайтариб олди

2024 йил бошидан бери Украина қуролли кучлари бош қўмондони лавозимида ишлаб келаётган Олександр Сирский истеъфога чиқиш арафасида ўзининг ютуқлари ҳақида гапирди.

Сиёсат

22.07.2026, 12:36

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →