Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Ғазо секторидаги 70 мингга яқин чодирни сув босган, 350 минг атрофидаги аҳоли тошқинлардан зарар кўрган. БМТ Исроилни гуманитар ёрдам етказиш учун барча чегара ўтиш пунктларини очишга чақирмоқда.
Жаҳон
12.11.2026, 12:36
Улашиш:

Foto: Reuters
Кучли ёмғир ва сув тошқинлари Ғазо секторидаги минглаб ўз ватанида қочқинга айланган фаластинликларнинг шундоғам оғир аҳволини баттарлаштирмоқда.
Расмийларнинг маълум қилишича, 70 мингга яқин чодирни сув босган, бу эса 350 минг атрофидаги аҳолига таъсир кўрсатмоқда. Баъзи қочқинлар лагерларида сув бир ярим метргача кўтарилган.
Ҳозирда кўрпа-тўшак, қишки кийим-кечак ва иситиш воситаларига эҳтиёж катта, бироқ Исроил чекловлари туфайли ҳудудга гуманитар ёрдам етарли ҳажмда киролмаяпти.
Аввалроқ Исроилдаги сайловлар якунланмагунча ижобий ўзгаришларга эришиш қийин бўлиши айтилганди. Энди эса Тел-Авивда ҳукумат шаклланишини кутиш талаб қилинмоқда.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Том Флетчер бундай пайсалга солишларни зудлик билан тўхтатишга ҳамда Исроилни Ғазога олиб борувчи барча ўтиш йўлларини очишга чақирди.
Ҳозирда Ғазо чегараси ташқарисида 150 мингта чодир мавжуд. Уларни зудлик билан ҳудудга олиб кириш зарур. Ғазода фойдаланилаётган юпқа чодирлар эса кучли ёмғир ва бўронларга бардош бера олмайди.
Сўнгги бир ҳафта ичида 10 минг нафар болага қишки кийим-кечак ва иссиқликни сақлайдиган кўрпалар етказиб берилган. Шунингдек, Ғазога 50 мингта қум тўлдирилган қоп олиб кирилган. Бироқ бу ёрдам етарли эмас. Оилалар учун мўлжалланган мустаҳкам чодирларни ҳам етказиш керак.
Бунинг учун барча чегара ўтиш пунктлари очилиши, нодавлат ташкилотларга Ғазода ишлашга рухсат берилиши лозим.
Келгуси қиш давомида Ғазо аҳолисининг учдан икки қисми – 1,4 миллион киши очлик инқирозига дуч келиши мумкин. Зарур ёрдам воситаларини етказиш кечикса, бу кўрсаткич янада ошади. Сўнгги икки йил давомида гуманитар ёрдам учун ажратиладиган маблағларнинг кескин қисқартирилиши ҳам вазиятни оғирлаштирмоқда.
Халқаро ҳамжамият Ғазога гуманитар ёрдам етказиш имкониятларини кенгайтириш талабини қўллаб-қувватламоқда. Хусусан, Тинчлик кенгаши ҳамда G7 давлатлари Ғазога гуманитар ёрдамни тўлиқ етказиш зарурлигини таъкидлаган.
Жаҳон
12.11.2026, 12:36
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

БАА Ғазога 781 тонна гуманитар ёрдам ва 9 та сув цистернаси юборди
Жаҳон
21.09.2026, 12:23

Европа Иттифоқи Ғазо учун 1 миллиард долларлик ёрдам дастурини ишга туширди
Жаҳон
13.07.2026, 18:03

“Фаластиндаги қочқинлар агентлиги инқироз ёқасида” – Антонио Гутерриш
Жаҳон
01.07.2026, 10:43

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди
Жаҳон
08.11.2026, 09:46

Исроил зарбаси оқибатида Ғазода 5 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
03.10.2026, 11:28

“Ғазо бизники”: Исроил вазири ҳар кеча Ғазода 30–40 нафар фаластинликни ўлдиришга чақирди
Жаҳон
17.08.2026, 10:31
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
сўнгги янгиликлар

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкент шаҳри ҳокимлиги ташкил этилади
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Маданий
10.11.2026, 11:53

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?
Спорт
10.11.2026, 11:09

Қирғизистонда иш ҳақи инфляция даражасига қараб тўланади
Иқтисодиёт
10.11.2026, 09:52

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?
Фан-технология
09.11.2026, 16:19
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
