Amnesty International: Исроил Ғазодаги аёлларнинг фарзанд кўришига ҳам зарар етказди
Ҳисоботда Исроилнинг ҳарбий амалиётлари ва Ғазо блокадаси ҳомиладор аёллар ҳамда янги туғилган чақалоқлар учун тиббий ёрдамни кескин чеклагани айтилган. Ташкилот маълумотларига кўра, ҳудуддаги шифохоналарнинг 90 фоиздан ортиғи вайрон бўлган.
Жаҳон
27.11.2026, 16:59
Улашиш:

Amnesty International ташкилоти Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатлари оқибатида аёллар ва қизлар ўлим, жароҳатланиш, мажбурий кўчириш, очлик ҳамда тиббий ёрдамдан маҳрум бўлиш каби оғир оқибатларга дуч келаётганини маълум қилди. Ташкилотнинг 25 ноябрда эълон қилинган янги ҳисоботида бу ҳолатлар фаластинликларга нисбатан геноциднинг ажралмас қисми сифатида баҳоланган.
«Ҳаёт учун шароит қолмади: Ғазодаги аёллар, қизлар ва Исроил геноцидининг гендер жиҳатлари» деб номланган 135 саҳифали ҳисоботда 2023 йил 7 октябрдан 2026 йил 1 октябргача бўлган давр таҳлил қилинган. Ҳужжат 228 та суҳбат, тасдиқланган фото ва видеолар, тиббий маълумотлар, сунъий йўлдош тасвирлари ҳамда маҳаллий ва халқаро манбаларга асосланган.
Amnesty International маълумотларига кўра, Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳисоботида 2023 йил 7 октябрдан 2026 йил 1 октябргача ҳалок бўлган 74 237 нафар фаластинлик орасида 22 331 нафар аёл ва қиз қайд этилган. Бу умумий қурбонларнинг 30,1 фоизини ташкил қилади. Ташкилот ҳисоб-китобига кўра, урушнинг дастлабки икки йилида ҳар куни ўртача 30 нафар аёл ва қиз ҳалок бўлган.
Ҳисоботда Исроилнинг ҳарбий амалиётлари ва Ғазо блокадаси ҳомиладор аёллар ҳамда янги туғилган чақалоқлар учун тиббий ёрдамни кескин чеклагани айтилган. Ташкилот маълумотларига кўра, ҳудуддаги шифохоналарнинг 90 фоиздан ортиғи вайрон бўлган ёки қисман ишламоқда. Тиббиёт ходимлари дорилар, ёқилғи ва тиббий ускуналар етишмаслиги ҳомила тушиши, ўлик туғилиш, ҳомиладорлик асоратлари ҳамда туғруқ пайтидаги хавфларни кучайтирганини билдирган.
Amnesty International барча экстракорпорал уруғлантириш (ЭКО) хизматлари тўхтагани ва клиникаларда сақланган минглаб эмбрионлар ҳамда бошқа репродуктив материаллар йўқ қилинганини ҳам қайд этган. Ҳисоботда келтирилган гувоҳликларга кўра, айрим аёллар тиббий ёрдам етишмаслиги ва хавфсиз шароит бўлмагани сабабли ҳомиладорликни давом эттириш ёки фарзанд кўриш режаларидан воз кечишга мажбур бўлган.
Ташкилот, шунингдек, Ғазо аҳолисининг 90 фоиздан ортиғи 2023 йил октябридан бери мажбурий кўчирилганини, кўпчилик бир неча марта бошқа жойга кетишга мажбур бўлганини билдирган. Бошпаналардаги оғир шароит, ҳимоя тизимларининг издан чиқиши аёллар ва қизларнинг зўравонлик, эксплуатация ва бошқа хавфларга дуч келиш эҳтимолини оширган.
Amnesty International бош котиби Аньес Калламарнинг таъкидлашича, аёллар ва қизлар ўлим, жароҳатланиш, очлик ва тиббий хизматлардан маҳрум бўлиш билан бирга, ҳомиладорлик, туғруқ ва репродуктив саломатликка оид қарорларни мустақил қабул қилиш имкониятидан ҳам айрилган.
Ҳисоботда Исроилнинг ҳаракатлари натижасида фаластинликларнинг фарзанд кўриш имконияти чеклангани ва бу ҳолат геноцид жиноятининг таркибий қисми бўлиши мумкинлиги кўрсатилган. БМТнинг Геноцид жиноятининг олдини олиш ва уни жазолаш тўғрисидаги конвенциясида гуруҳ ичида туғилишларнинг олдини олишга қаратилган чоралар геноцид ҳаракатларидан бири сифатида белгиланган.
Бироқ Amnesty International ҳисоботида Исроил бу чораларни айнан фаластинликлар орасида туғилишларнинг олдини олиш мақсадида қўллагани ҳақида қатъий хулосага келиш имкони бўлмагани қайд этилган. Ташкилот мавжуд ҳаракатлар ва уларнинг оқибатлари бундай ният бўлгани юзасидан жиддий хавотир уйғотаётганини билдириб, ушбу ҳолатни ҳам алоҳида тергов қилишга чақирган.
Amnesty International Халқаро жиноий судни Исроилнинг эҳтимолий ҳарбий жиноятлари бўйича давом этаётган тергов доирасида гендер асосидаги жиноятларни ҳам кўриб чиқишга чақирди. Ташкилот ҳисобот хулосаларини 2026 йил 30 сентябрда Исроил расмийлари ва ҲАМАС сиёсий бюросига юборганини, ҳисобот эълон қилинган пайтда улардан жавоб олмаганини маълум қилган.
Жаҳон
27.11.2026, 16:59
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

“Очофат йиртқичлар” – Трамп, Путин ва Нетаняҳу халқаро ҳуқуқни бузишда айбланди
Жаҳон
21.04.2026, 11:26

Рохинжалар геноциди: Мьянма халқаро суд олдида жавоб беради
Жаҳон
19.11.2026, 10:56

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

Исроил зарбаси оқибатида Ғазода 5 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
03.10.2026, 11:28

Нетаняҳунинг БМТдаги нутқи пайтида аксарият делегациялар зални тарк этди
Жаҳон
25.09.2026, 11:36
машҳур янгиликлар

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади
Ўзбекистон
06.11.2026, 09:45

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди
Иқтисодиёт
06.11.2026, 14:48
сўнгги янгиликлар

АҚШ демократлари Трамп сиёсатига қарши: Эрон билан урушни тўхтатмоқчи
Жаҳон
27.11.2026, 16:06

Ўзбекистонда 12 йиллик таълимга ўтиладими?
Таълим
27.11.2026, 14:03

Москвада хорижлик меҳнат муҳожирлари учун патент нархи оширилади
Жаҳон
27.11.2026, 11:10

Ўзбекистоннинг экологик лойиҳаси 94 мамлакат орасида биринчи бўлди
Ўзбекистон
26.11.2026, 18:09

Энди сунъий интеллект ўзбек тилида равонроқ сўзлаша олади
Фан-технология
26.11.2026, 16:20

Ўзбекистонда 28 ноябрдан 5 декабргача об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
26.11.2026, 15:37

Қўштепа канали тайёр: Афғонистон сувни қачон олади?
Сиёсат
26.11.2026, 14:58

Гулнора Каримова иши: Ўзбекистонга қайтарилаётган 252,5 млн доллар нималарга сарфланади?
Иқтисодиёт
26.11.2026, 12:10

Мисрда ёнилғи ташувчи машина ёнди: 31 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
26.11.2026, 11:19

Ўзбекистон таэквондочилари Олимпиада йўлланмаси учун курашади
Ўзбекистон
26.11.2026, 09:57

Ўзбекистонликлар қайси давлатларга визасиз бора олади?
Сиёсат
26.11.2026, 08:40

Семипалатинск: СССР 40 йил давомида ўтказган ядро синовлари
Фан-технология
25.11.2026, 17:17

Адолатли судлов ҳуқуқи амалда қандай таъминланмоқда?
Ўзбекистон
25.11.2026, 16:56

Ўзбекистонда Коксаки вируси билан боғлиқ вазият қандай?
Ўзбекистон
25.11.2026, 16:32

Тайсонда шизофрения аниқланди
Спорт
25.11.2026, 11:52

Ўзбекистонда гўшт импорти: энг кўп гўшт қайси давлатдан келади?
Ўзбекистон
25.11.2026, 10:41

Имтиҳонда фириб қилганлар 10 йилгача тест топшириш ҳуқуқидан маҳрум этилади
Таълим
25.11.2026, 10:19

Синдаров биринчи мусобақада қанча ютди?
Спорт
25.11.2026, 09:40

Ўзбекистон Президенти Иорданияда
Сиёсат
24.11.2026, 16:32
машҳур янгиликлар

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади
Ўзбекистон
06.11.2026, 09:45

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди
Иқтисодиёт
06.11.2026, 14:48
