Норвегия Россиянинг “Профессор Молчанов” номли кемасини ҳибсга олди

Операция Украинанинг 2014 йилга оид 4,2 миллиард долларлик даъвоси сабабли амалга оширилган.

Жаҳон

03.09.2026, 15:56

Улашиш:

Норвегия Россиянинг “Профессор Молчанов” номли кемасини ҳибсга олди

Норвегия расмийлари 2-сентябрь куни Свалбард архипелагининг Арктика ҳудудидаги Баренсбург портида Россияга тегишли “Профессор Молчанов” номли давлат кемасини ҳибсга олди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.

Баренсбург – Норвегия ҳудудидаги рус кўмир кончилари шаҳарчаси бўлиб, у 1920-йилги Шпицберген шартномасининг меросидир. Ушбу шартнома архипелаг устидан Норвегия суверенитетини тасдиқлаш билан бирга, уни имзолаган давлатларга, жумладан, Россияга бу ерда тижорий фаолият юритиш учун тенг ҳуқуқлар беради.

Ҳукумат органлари Украинанинг “Нафтогаз” давлат энергетика компаниясининг аризаси асосида ҳаракат қилган. Компания Россия 2014-йилда Қримни ноқонуний аннексия қилганида тортиб олган энергетика активлари учун товон пули ундиришга уринмоқда.

Кема Норвегиянинг Норд-Тромс ва Сеня округ судининг 31-август куни чиқарган қарорига асосан ҳибсга олинган.

Маҳаллий ижро этувчи орган сифатида операцияни бажарган Шпицберген губернатори Ларс Фаусенинг айтишича, кемага ҳозирги жойлашган ўрнини тарк этишга рухсат йўқ. Кема бортидаги йўловчилар масаласи билан Норвегия ҳукумати алоҳида шуғулланмоқда.

Кремль вазият бўйича изоҳ бермади.

 

4,2 миллиард долларлик ҳисоб

Гаагадаги Доимий арбитраж суди 2023-йилда Россия “Нафтогаз” ва унга алоқадор олтита компаниянинг Қримдаги активларини, жумладан, газ конлари, қувурлар ҳамда Қора денгиздаги “Чорноморнафтогаз” компаниясини ноқонуний равишда эгаллаб олгани учун уларга товон пули тўлаши керак, деган қарорга келган.

Фоизлар ва харажатларни ҳисобга олмаганда, асосий қарз миқдори қарийб 4,22 миллиард долларни ташкил этади. Фоизлар ва бошқа харажатлар билан эса қарийб 5 миллиард долларга етиши мумкин.

Россия тўловни амалга оширишдан бош тортган. Шу сабабли “Нафтогаз” Россиянинг тижорий мулклари мавжуд бўлган мамлакатлардаги судларга мурожаат қилмоқда.

“Россия халқаро арбитраж қарорини бажаришдан бош тортиб, жавобгарликдан қочиб қутула олмайди”, – деди “Нафтогаз” компаниясинг бош директори вазифасини бажарувчи Сергий Федоренко.

Федоренко компания пул тўланмагунча дунё бўйлаб Россия активларини “овлаш”да давом этишини қўшимча қилди.

Арктика операцияси ягона амалиёт эмас. Қрим иши бўйича суд қарорини ижро эттириш жараёнлари қарийб ўнта юрисдикцияда давом этмоқда. Россиянинг Финляндия ва Франциядаги активлари аллақачон мусодара қилинган.

мавзуга оид янгиликлар

4,7 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон энергетикаси қандай ривожланмоқда?

Ўзбекистон 2030 йилгача қайта тикланувчи энергия улушини 54 фоизга етказишни режалаштирмоқда. Шунингдек, электр энергиясини Европага экспорт қилиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилмоқда.

Иқтисодиёт

17.10.2026, 15:32

Норвегия қироли Харальд V 89 ёшида вафот этди

Норвегия қироли Харальд V 28 август куни Осло университет касалхонасида 89 ёшида вафот этди. У 1991 йилдан бери мамлакат тахтида эди.

Жаҳон

28.08.2026, 12:02

Энди Тошкентдан Самарқандга 2,5 соатда етиб борилади – Шавкат Мирзиёев

Президент қиймати қарийб 2,2 миллиард доллар бўлган Тошкент – Самарқанд йўналишидаги автомобиль йўли қурилишига тамал тоши қўйди.

Ўзбекистон

22.07.2026, 16:01

Норвегия Ғазо учун футбол чипталари даромадини хайрия қилди

Ижтимоий тармоқларда Норвегия терма жамоаси 2026 йилги FIFA Жаҳон чемпионатидан олган барча мукофот пулини Ғазога хайрия қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. 

Жаҳон

14.07.2026, 11:24

Нақд пулдан картага: дунёда рақамли тўловлар қандай ривожланмоқда?

Бугунги кунда Европа, Шимолий Америка ва Скандинавия давлатларида тўлов тизимлари тобора рақамлашмоқда. Айниқса, ёқилғи қуйиш шохобчалари бу ўзгаришларнинг илк манзилларидан бирига айланган.

Иқтисодиёт

06.06.2026, 10:20

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

F1 çempioni Lyuis Hemilton Ğazo çegarasida

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди

Етти карра Формула-1 чемпиони Ҳемилтон «Рафаҳ» чегара пунктини очишга чақирди.

Жаҳон

12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Эркак шифокорларга аёл беморларни маҳрамсиз кўрикдан ўтказиш тақиқланган. Чекловлар тиббий ёрдам олиш имкониятини янада қийинлаштирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 15:46

Ğazodagi 70 mingga yaqin çodirni suv bosdi

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти

Ғазо секторидаги 70 мингга яқин чодирни сув босган, 350 минг атрофидаги аҳоли тошқинлардан зарар кўрган. БМТ Исроилни гуманитар ёрдам етказиш учун барча чегара ўтиш пунктларини очишга чақирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 12:36

Фазлиддинхон Меҳмонов ҳамда блогер Азиз Ғоипназаров

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогер Азиз Ғоипназаров қандай жиноятда айбланди ва суд уларга қандай жазо тайинлади? Иш тафсилотлари маълум бўлди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 12:27

Янги Тошкент шаҳрининг меъморий макети.

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?

Янги Тошкентда ҳоким кимга бўйсунади, шаҳарни ким бошқаради ва давлат идоралари қаерда жойлашади? Президент фармони билан янги шаҳарнинг бошқарув тизими белгиланди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 11:08

Cохта IMEI код

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари

 IMEI кодларини сохталаштириш, ноқонуний импорт схемалари ва iPhone импорти 6,2 баробар ошган.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:51

Блогернинг ижтимоий саҳифасидан

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Блогер Феруза Норматованинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинган видеосидан лавҳа.

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Kiberhujum

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди

Хакерлар Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид 2 000 дан ортиқ ҳужжатни ўғирлаган. Шунингдек, Ўзбекистон ўрмон хўжалигига алоқадор тизимга ҳам кирган.

Жаҳон

12.11.2026, 10:18

“Aytmatov” va “Kulpaş” filmlari posteri

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди

Қозоғистонда 1930 йилги очарчилик ва Сталин қатағонлари акс этган икки фильм намойиши қолдирилди. Бу ҳолат мамлакатда цензура ва ижод эркинлиги борасидаги баҳсларни кучайтирмоқда.

Маданий

11.11.2026, 15:53

Гиёҳвандлик моддаси опий

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди

Гиёҳвандлик моддалари Афғонистондаги наркокурерлар томонидан етказиб берилган.

Ўзбекистон

11.11.2026, 15:04

Rossiya IIV: migrantlar orasida jinoyatçilik yarim yilda 40 foizga kamaydi

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Россияда хориж фуқаролари 20 мингдан ортиқ жиноят содир этган. ИИВ мигрантларга нисбатан чекловлар жиноятчиликни камайтирганини даъво қилмоқда.

Жаҳон

11.11.2026, 12:17

GTL

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?

Қарийб 3,42 миллиард долларлик мажмуа импорт ўрнини босиши керак эди, аммо ишлаб чиқариш ва импорт кўрсаткичлари лойиҳанинг самарадорлиги ҳақида жиддий саволларни юзага келтирмоқда.

Ўзбекистон

11.11.2026, 12:06

Windows 12

Windows 12 қачон чиқади?

Microsoft компанияси Windows 11 операцион тизимининг навбатдаги йирик янгиланиши устида иш олиб бормоқда.

Фан-технология

11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди

Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг Ҳарбий-ҳаво ва космик кучлари тасарруфидаги янги ракета мажмуасида баллистик ва қанотли ракеталар жойлаштирилган.

Жаҳон

11.11.2026, 11:36

Европа Иттифоқи ҳарбийлари Украинада

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди

Қарор Европа Иттифоқининг Украинага кўмаклашиш бўйича ҳарбий ёрдам миссияси фаолияти юзасидан ўтказилган сўнгги стратегик таҳлилдан кейин қабул қилинди.

Жаҳон

11.11.2026, 10:09

Эркинжон Турдимов

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов

Вазирнинг таъкидлашича, тўрт нафар ректорга жиддий огоҳлантириш берилган. Уларнинг келгуси фаолияти бўйича қарор махсус ишчи гуруҳ хулосасидан кейин қабул қилинади.

Таълим

10.11.2026, 16:03

Çegara mojarosida zarar körgan uy

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади

Тожикистон билан чегара ҳудудлари алмашинуви натижасида Қирғизистон тасарруфига ўтган 213 та уйнинг 170 таси яшаш учун яроқли деб топилди. Endi ular oddiy aholiga taqsimlanmoqda.

Жаҳон

10.11.2026, 15:10

ЙТҲ

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?

Энг кўп ҳолат Самарқандда қайд этилган. 

Ўзбекистон

10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи

Бу ҳақда студия директорлар кенгаши раиси Юлиана Слашчёва 9 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган III Ўзбекистон – Россия медиафорумида маълум қилди.

Маданий

10.11.2026, 11:53

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →