4,7 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон энергетикаси қандай ривожланмоқда?
Ўзбекистон 2030 йилгача қайта тикланувчи энергия улушини 54 фоизга етказишни режалаштирмоқда. Шунингдек, электр энергиясини Европага экспорт қилиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилмоқда.
Иқтисодиёт
17.10.2026, 15:32
Улашиш:

16 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотлар ва инвестицияларни жалб қилиш масалалари бўйича инвесторлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Учрашувда умумий қиймати 4,7 миллиард доллар бўлган олтита йирик лойиҳа бўйича келишувлар имзоланди.
Лойиҳалар ишга туширилиши натижасида мамлакатда 3 000 мегаватт янги генерация қуввати ва 400 мегаватт энергия сақлаш имконияти пайдо бўлиши кутилмоқда.
Қайта тикланувчи энергия улуши 54 фоизга етказилади
Сўнгги ўн йилда Ўзбекистон энергетика соҳасига 35 миллиард доллар сармоя киритилган. Қуёш, шамол ва гидроэлектр станциялари ҳисобига қайта тикланувчи энергия манбаларининг электр ишлаб чиқаришдаги улуши 31 фоизга етган.
Ҳукумат 2030 йилгача бу кўрсаткични 54 фоизга етказишни мақсад қилган. Шу даврга қадар 22 000 мегаватт янги генерация қувватини барпо этиш ва йиллик электр ишлаб чиқариш ҳажмини 129 миллиард киловатт-соатдан ошириш режалаштирилган.
Электр тармоқлари ва энергия сақлаш
Инвесторлар билан мулоқотда 2030 йилгача 5 000 километр электр тармоғи ва 16 та йирик подстанция қуриш, энергия сақлаш қувватларини эса 4 500 мегаваттга етказиш режалари ҳам маълум қилинди.
Энергия сақлаш тизимлари, айниқса, қуёш ва шамол электр станциялари учун муҳим. Чунки уларнинг ишлаб чиқариш ҳажми об-ҳаво ва кун вақтига боғлиқ. Ортиқча энергияни сақлаб, талаб юқори бўлган вақтда тармоққа узатиш электр таъминоти барқарорлигини оширишга ёрдам беради.
Ҳукумат келгусида янги генерация қувватларини электр тармоқларининг имкониятлари билан биргаликда режалаштиришни кўзламоқда.
Шунингдек, умумий қуввати 2 200 мегаватт бўлган олтита қуёш ва шамол электр станцияси лойиҳасини алоҳида танловга чиқариш режалаштирилган. Бу лойиҳалар 4,7 миллиард долларлик келишувлардан алоҳида ташаббуслар ҳисобланади.
Инвесторлар ҳақида нималар маълум?
Жараённи ёритган Euronews нашрининг хабар беришича, янги энергетика лойиҳалари билан боғлиқ компаниялар қаторида Саудия Арабистонининг ACWA Power ва Saudi Tabreed, Бирлашган Араб Амирликларининг AMEA Power, Япониянинг Toyota Tsusho ва Sojitz, Франциянинг EDF, Қатарнинг Nebras Power ҳамда бошқа компаниялар мавжуд.
Учрашувда Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси асосчиси ва раиси Муҳаммад Абунaйян Ўзбекистоннинг молия ва капитал бозорларини ислоҳ қилишга чақирди.
Бундан ташқари, БААнинг Masdar компанияси бош директори Муҳаммад Жамил Ал Рамоҳийнинг маълум қилишича, унинг компанияси 2019 йилдан буён Ўзбекистонга 2 миллиард доллардан ортиқ маблағ киритган, 2 гигаваттдан зиёд қайта тикланувчи энергия қувватларини ривожлантирган ва яна 2 гигаватт қувват бўйича мажбурият олган.
«Бунинг эвазига биз сиёсат, тартибга солиш ҳамда сармояларимизга асос бўлувчи келишувларда аниқлик, қатъийлик ва барқарорлик бўлишини истаймиз», — деди у.
Электр энергиясини Европага экспорт қилиш режаси
Ўзбекистон қайта тикланувчи манбалардан ишлаб чиқарилган электр энергиясини Қозоғистон ва Озарбайжон орқали Европага экспорт қилиш имкониятларини ҳам кўриб чиқмоқда.
Осиё тараққиёт банки ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки кўмагида илгари сурилаётган «Каспий яшил энергия йўлаги» лойиҳаси электр энергиясини Каспий денгизи орқали, кейин эса Жанубий Кавказ ва Қора денгиз орқали Европага узатиш имкониятини назарда тутади.
Лойиҳа ҳозирча техник-иқтисодий асослаш босқичида.
мавзуга оид янгиликлар

Apple iPhone патентини бузганлиги учун $5,7 миллиард тўлайди
Фан-технология
29.09.2026, 17:59

Қорақалпоғистонда $2,6 млрдлик шамол электр станцияси қурилиши бошланди
Ўзбекистон
28.09.2026, 11:45

Норвегия Россиянинг “Профессор Молчанов” номли кемасини ҳибсга олди
Жаҳон
03.09.2026, 15:56

Газ етиб бормаган маҳаллалар электр иситиш тизимига ўтказилади
Ўзбекистон
27.07.2026, 17:24

“Росатом” молиявий муаммолар сабаб Ўзбекистон АЭС лойиҳасини кечиктириши мумкин
Иқтисодиёт
23.07.2026, 13:19

Ўзбекистонда 5,8 миллиард долларлик 73 та ГЕС қурилади
Иқтисодиёт
01.05.2026, 16:10
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
сўнгги янгиликлар

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди
Сиёсат
06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди
Ўзбекистон
06.11.2026, 15:56

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар
Спорт
06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди
Иқтисодиёт
06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди
Маданий
06.11.2026, 10:36

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?
Сиёсат
06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади
Ўзбекистон
06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?
Сиёсат
05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди
Спорт
05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи
Сиёсат
05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди
Спорт
05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин
Жаҳон
05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди
Иқтисодиёт
05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди
Сиёсат
04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди
Таълим
04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди
Ўзбекистон
04.11.2026, 15:27

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент
Ўзбекистон
04.11.2026, 14:16

Дунё бўйлаб 28 йил
Маданий
04.11.2026, 11:59

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
