Венесуэлада ҳалокатли зилзила бўлди. Қурбонлар 100 мингтага етиши мумкин
24 июнь куни Каракасдан 160 км ғарбда 7,2 магнитудали зилзила юз берди. Орадан бир дақиқа ўтмай 7,5 магнитудали иккинчи тебраниш кузатилди.
Жаҳон
25.06.2026, 09:54
Улашиш:

24 июнь куни маҳаллий вақт билан 18:04 атрофида Венесуэла пойтахтининг ғарбида кучли зилзилалар содир бўлди. Оқибатда Каракасдаги бинолар қулаб, одамлар вайроналар остида қолди.
Олимлар Жанубий Америка мамлакати бўйлаб кўплаб қурбонлар бўлиши ва кенг кўламли вайронагарчиликлар юз бериши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.
Талафот кўлами
АҚШ Геология хизмати маълумотларига кўра, Каракасдан тахминан 160 км ғарбда 7,2 магнитудали зилзила содир бўлиб, орадан бир дақиқа ўтмай, 7,5 магнитудали иккинчи тебраниш кузатилган.
“Қурбонлар сони кўпайиб, жиддий талафотлар юз бериши эҳтимоли юқори. Офат кўламининг қамрови эса кенгайиши мумкин”, — дея хабар берди Геология хизмати.
Ташкилотнинг дастлабки тахминларига кўра, ҳалок бўлганлар сони 10 000 дан 100 000 гачани ташкил этиши мумкин.
Муваққат президент Делси Родригес фавқулодда ҳолат эълон қилишини ҳамда тиклаш ишларини қўллаб-қувватлаш учун кўп томонлама ташкилотлардан маблағ сўрашини маълум қилди.
Маҳаллий расмийлар ва гувоҳлар бинолар қулагани, қутқарув ишлари олиб борилаётгани ва жароҳатланганлар сони ортаётгани ҳақида хабар берди.
Каракасдаги Чакао муниципалитети мери Густаво Дукенинг хабар беришича, бир нечта бино қулаб тушган ва биргина бинонинг ўзидан 18 нафар тирик қолган киши қутқариб олинган. У одамларни жамоат майдонларидан бошпана излашга ундаб, зилзила тебранишлари яна такрорланиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Қутқарув ва чекловлар
Соҳилбўйи Фалкон штатида йигирма икки киши жароҳатланди, деб хабар берди губернатор Виктор Кларк давлат телеканали орқали. Бедарак йўқолган ўн беш киши ҳамон қидирилмоқда.
Касалхоналар янги жароҳатланганларни қабул қилишга ҳозирланяпти.
Каракасдаги “Hospital de Clinicas” шифохонаси ходимларидан жароҳатланганларга ёрдам бериш учун тунги сменада икки баравар кўпроқ ишлаш сўралган.
Родригеснинг айтишича, Каракасдан шимолда, қирғоқда жойлашган Венесуэланинг энг йирик аэропорти — Майкетиа етказилган зарар туфайли ёпилган.
Шунингдек, ҳафта охиригача дарслар бекор қилинди.
Сейсмик хавфли зона
Венесуэла Кариб ва Жанубий Америка плиталари туташган сейсмик фаол ҳудудда жойлашган.
АҚШ Геология хизмати маълумотларига кўра, 1812 йилда юз берган кучли зилзила Мерида ва Каракас шаҳарларида катта вайронагарчиликларга сабаб бўлган ва ўшанда қурбонлар сони тахминан 30 000 кишини ташкил этган.
Жаҳон
25.06.2026, 09:54
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Индонезияда 7,7 магнитудали зилзила: камида 20 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
15.08.2026, 14:15

Гаяна қирғоқларида паром ағдарилди: ҳалок бўлганлар сони ҳозирча 27 та
Жаҳон
21.07.2026, 13:23
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
сўнгги янгиликлар

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Маданий
10.11.2026, 11:53

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?
Спорт
10.11.2026, 11:09

Қирғизистонда иш ҳақи инфляция даражасига қараб тўланади
Иқтисодиёт
10.11.2026, 09:52

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?
Фан-технология
09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади
Ўзбекистон
09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
09.11.2026, 12:35

Космосга юборилган илк ҳайвонлар
Маданий
09.11.2026, 11:50
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
