updated: 22.03.2026, 08:13

Жанубий Кореяга янги президент сайланди

Кеча, 4 июнь куни Жанубий Кореяда муддатидан олдин мамлакат президентлигига сайлов ўтказилди. Унда Демократик партия номзоди Ли Чже Мён собиқ, импичментга учраган президент  Юн Сок Ёл сиёсатига қарши курашиб, президентлик сайловида ғалаба қозонди. Бу ҳақда "Yonhap" ахборот агентлиги хабар қилди.

Жаҳон

04.06.2025, 11:43

Улашиш:

Janubiy Koreyaga yangi prezident saylandi

Foto: Reuters

Қайд этилишича, Ли Чже Мён 2022 йилда президентлик сайловида бор-йўғи 1 фоиздан кам фарқ билан Юн Сок Ёлдан мағлубиятга учраган. Орадан икки йил ўтиб, у яна сиёсат майдонига чиқди — бу сафар ҳарбий ҳолат ва сиёсий инқироз фонида халқ ишончини қозониб, давлат раҳбарига айланди.

 

"Овозларнинг 95 фоизи саналганда, Ли 48,83 фоиз овоз билан етакчилик қилаётган эди. Унинг асосий рақиби, Халқ кучи партияси (ППП) номзоди Ким Мун Су эса 42,03 фоиз овоз билан ортда қолмоқда. Сайловда 44,39 миллион сайловчидан 35,24 миллион нафари иштирок этди — бу 79,4 фоизлик кўрсаткич бўлиб, сўнгги ўн йилликдаги энг юқори қатнашув даражаси сифатида қайд этилди", дейилади хабарда.

 

"Исённи енгамиз": янги президентнинг дастлабки ваъдалари

 

Сеулдаги Миллий Ассамблея яқинида тарафдорлари олдида сўзлаган нутқида Ли Жаэ Мюнг собиқ президент Юн томонидан жорий этилган ҳарбий ҳолатга ишора қилиб, демократик тизимни қайта тиклашга ваъда берди:

Foto: YONHAP

"Мен демократия тикланадиган, халқ суверен ҳисобланган ва барча биргаликда яшайдиган жамиятни қуриш вазифасини ўз зиммамга оламан.

Президентликка сайланганим заҳоти иқтисодни тиклаш ва халқ турмушини яхшилашга бутун кучимни сафарбар қиламан, деган у рафиқаси Ким Хе Гён билан саҳнада туриб.

 

"Халқ кучи партияси" номзоди Ким Мун Су мағлубиятни тан олиб, рақибини табриклади:

 

"Халқ танловини камтарлик билан қабул қиламан ва Ли Чже Мённи сайловдаги ғалабаси билан табриклайман", деди у партия штаб-квартирасида ўтказилган матбуот анжуманида.

 

Ким кампания давомида Лиънинг давом этаётган суд ишлари, коррупция айбловлари ва кескин сиёсий услубини танқид қилиб, "диктатурасиз келажак" ваъда қилган эди. Бироқ бу стратегия кутилган натижани бермади.

 

ППП вакиллари сайлов натижаларидан норози бўлмоқда.

 

"Биз озгина ортда ёки олдинда бўлишимиз мумкин деб ўйлагандик. Аммо натижалар бу қадар катта фарқ билан чиққани жуда оғир бўлди", деган Партия сайлов штаби раҳбари На Кёнг Вон KBS телеканалига берган интервьюсида.

 

Юннинг 2024 йил декабрида ҳарбий ҳолат эълон қилгани жамиятда чуқур норозиликларга сабаб бўлган, парламент эса уни импичмент қилишга мажбур бўлган эди. Шундан сўнг, навбатдан ташқари сайлов тайинланди. Бу вақт ичида мамлакат иқтисоди издан чиқди, АҚШ билан савдо алоқалари таранглашди, Шимолий Корея эса ядровий дастурини фаол давом эттирди.

 

Ли Чже Мёнг энди фақат собиқ режимни ортда қолдириш эмас, балки мамлакатни ички бўлиниш, ишонч инқирози ва иқтисодий қийинчиликлардан олиб чиқиш вазифасига дуч келмоқда. Уни халқ сайлади — энди эса у халқ кутган демократик ва иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш учун тарихий имкониятга эга.

мавзуга оид янгиликлар

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади

2025 йил сентябрида Непалда Z-авлод қўзғолони бошланган эди. Тарихдаги илк Z-авлоди қўзғолони мамлакат сиёсий доираларини ларзага келтириб, муваққат ҳукумат тузилишига олиб келган.

Жаҳон

14.03.2026, 09:45

Корея ва Япония хавотирда: АҚШ мудофаа тизимларини Яқин Шарққа кўчирмоқда

АҚШ ракеталарининг Жанубий Кореядан Яқин Шарққа кўчирилиши, айниқса, Сеулни безовта қилмоқда.

Жаҳон

12.03.2026, 11:38

Janubiy Koreya sobiq prezidentining rafiqasi hibsga olindi

Жанубий Корея собиқ президентининг рафиқаси ҳибсга олинди

Жанубий Корея қамоқдаги собиқ президенти Юн Сок Ёлнинг рафиқаси турли жиноятларда, жумладан порахўрлик, акцияларни манипуляция қилиш ва номзод танлашга аралашишда гумонланиб, терговчилар томонидан ҳибсга олинди. Бу ҳақда CNN хабар қилди.

Жаҳон

13.08.2025, 13:00

Shimoliy Koreya Janubiy Koreyaning tinchlik boʻyicha muzokaralarini rad etdi

Шимолий Корея Жанубий Кореянинг тинчлик бўйича музокараларини рад этди

Бугун, 28 июль куни Шимолий Корея Жанубий Кореянинг янги президенти билан тинчлик борасида музокаралар ўтказиш таклифини рад этди. Улар янги президентнинг Шимолга нисбатан сиёсати лавозимидан четлатилган ўтмишдошиникидан фарқ қилмаслигини айтди. 

Жаҳон

28.07.2025, 16:53

Germaniyadagi saylovda konservatorlar ustun keldi

Германиядаги сайловда консерваторлар устун келди

Германияда Бундестаг (Федерал парламентининг пастки палатаси)га бўлиб ўтган навбатдан ташқаридаги сайловда Фридрих Мерц бошчилигидаги ХДИ/ХСИ блоки 28,6 фоиз овоз тўплаб, пешқадамликни қўлга киритди. Иккинчи ўринни 20,8 фоиз билан ГуМ, учинчи ўринни эса 16,4 фоиз билан ГСДП банд қилган. Парламентга "Яшиллар" ва "Чап партия" ҳам кирган. Бу ҳақда мамлакат Федерал сайлов комиссиясига таянган ҳолда, "Deutsche Welle" нашри хабар берди.

Жаҳон

24.02.2025, 12:33

Janubiy koreyaliklar tunni bedor oʻtkazdi: Mamlakat siyosatida nimalar oʻzgarmoqda? (foto)

Жанубий кореяликлар тунни бедор ўтказди: Мамлакат сиёсатида нималар ўзгармоқда? (фото)

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёль YTN телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга чиқиб, мамлакатдаги конституциявий тартибни коммунистик кучлардан ҳимоя қилиш учун ҳарбий ҳолат эълон қилишини айтди. Шундан кейин мамлакатда ҳар қандай сиёсий фаолият, хусусан, норозилик намойишлари ҳамда сиёсий партиялар фаолияти тўхтатилгани эълон қилиниб, барча ОАВ ва нашриётлар устидан назорат ўрнатилди. Давлат раҳбарининг мазкур ҳаракати парламентдаги айрим мухолифатчилар томонидан кескин қораланиб, унга қарши норозиликлар бошланди. Хўш, Президент жорий қилган чекловлар бекор қилинадими? Воқеа юзасидан ҳозиргача нималар маълум?

Жаҳон

04.12.2024, 12:25

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45