Корея ва Япония хавотирда: АҚШ мудофаа тизимларини Яқин Шарққа кўчирмоқда
АҚШ ракеталарининг Жанубий Кореядан Яқин Шарққа кўчирилиши, айниқса, Сеулни безовта қилмоқда.
Жаҳон
12.03.2026, 11:38
Улашиш:

Президент Ли Чже Мённинг билдиришича, Қўшма Штатлар қурол-яроғ ва бошқа ҳарбий воситаларни етказмаса ҳам, Жанубий Корея Шимолдан келадиган таҳдидларни қайтара олади.
THAADнинг Жанубий Кореяга кириб келиши
2017 йил март–апрель ойларида Жанубий Кореянинг Сеонгжу қишлоғи мамлакатнинг Шимолий Корея ҳужумига қарши туриш салоҳиятидаги муҳим нуқтага айланган эди.
Ўшанда Пхенян баллистик ракеталари учун нишонга айлантирилаётганидан норозилик билдирган маҳаллий аҳоли эътирозларига қарамасдан, мазкур ҳудудга АҚШда ишлаб чиқарилган THAAD (Terminal High-Altitude Area Defense) ракетага қарши мудофаа тизими жойлаштирилган.
Ушбу тизимнинг мақсади — Жанубий Кореяга таҳдид соладиган Шимолий Корея ракеталарини олдиндан аниқлаш ва йўқ қилиш, шунингдек, у ерда жойлашган 28 500 нафар АҚШ аскарини ҳимоя қилишдан иборат.
Тизимнинг жойлаштирилиши Хитой ва Россияга ҳам ёқмади. Улар THAADнинг кучли радар тизими ўз хавфсизлигига таҳдид солиши мумкинлигидан ташвиш билдирган.
АҚШга ишонч пасаймоқда
Орадан тўққиз йил ўтди. Кутилмаганда АҚШ Эронга қарши эҳтимолий урушда фойдаланиш учун THAAD тизимининг айрим қисмлари ва бошқа ҳарбий техникаларни Жанубий Кореядан олиб чиқа бошлагани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
АҚШ оммавий ахборот воситалари икки расмий манбага таяниб, Пентагон тизимнинг айрим қисмларини Яқин Шарққа кўчираётганини маълум қилди.
Бу ҳолат АҚШнинг Япония қатори Шарқий Осиёдаги энг муҳим иттифоқчиларидан бири бўлган Жанубий Корея олдидаги хавфсизлик мажбуриятлари борасида шубҳаларни кучайтирди. Шунингдек, ядровий қуролга эга Шимолий Корея ўз қўшнисига босимни кучайтириши мумкинлиги ҳақида ҳам огоҳлантиришлар янграмоқда.
Танқидчилар томонидан “Нега Жанубий Корея бир кун келиб тўсатдан олиб кетилиши мумкин бўлган мудофаа тизимига катта сиёсий капитал тикди?” деган савол ҳам ўртага ташланмоқда.
Президент Ли Чже Мённинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар қурол-яроғ етказиб бермаса ҳам, Жанубий Корея Шимолдан келадиган таҳдидларни мустақил равишда қайтара олади.
АҚШ артиллерия батареялари ва ҳаво мудофааси бўлинмаларининг бошқа жойга кўчирилишига Сеул қарши чиққан.
“Агар бу ҳолат Шимолий Кореяга қарши тийиб туриш стратегиямизга жиддий халақит берадими, деб сўралса, мен ишонч билан айта оламанки — йўқ”, деган Президент вазирлар маҳкамаси йиғилишида.
Унинг қўшимча қилишича, Жанубий Корея дунёдаги энг катта мудофаа бюджетларидан бирига эга бўлиб, ҳисоб-китобларга кўра, бу маблағ Шимолий Корея ялпи ички маҳсулотидан 1,4 баравар кўп.
АҚШнинг Жанубий Кореядаги кучлари расмийси Yonhap ахборот агентлигига берган интервьюсида оператив хавфсизлик нуқтаи назаридан муайян ҳарбий кучлар ёки воситаларнинг жойлашуви ўзгаришига изоҳ бермаслигини айтган.
Жанубий Корея президенти хавфсизликка оид хатарларни паст баҳолашда ҳақ бўлиши мумкин. Бироқ АҚШ мудофаа кучларининг у ерда заифлашиши Эрон билан боғлиқ можаро фонида Трамп маъмуриятининг Шимоли-шарқий Осиёга бўлган эътибори пасайганидан дарак бериши мумкин. Чунки бу минтақада Шимолий Кореянинг ядровий дастури ва Тайван бўғози эҳтимолий зиддият нуқталари ҳисобланади.
Жанубий Кореянинг консерватив газетаси JoongAng Daily мамлакат Шимолий Кореяга қарши тийиб туриш салоҳиятидаги эҳтимолий бўшлиқларни бартараф этиши лозимлигини таъкидлади. Нашрга кўра, вақтинча бошқа жойга йўналтирилган воситалар ўз вазифасини якунлаганидан сўнг зудлик билан қайтарилиши таъминланиши керак. Шунингдек, Корея ўз мудофаасини мустаҳкамлаш бўйича саъй-ҳаракатларни жадаллаштириши лозим.
Япония ҳам ташвишда
Япония ҳам АҚШнинг ҳарбий техникасини Яқин Шарққа шошилинч равишда қайта жойлаштиришига мослашишга мажбур бўлмоқда. Бу ҳолат Трампнинг Эрон билан боғлиқ можарога пухта режасиз киришгани ва натижада Америка қўшинлари чўзилиб кетадиган можарога тортилиб қолиши мумкинлиги ҳақидаги тахминларга асос бўлмоқда.
Японияда АҚШнинг 50 мингга яқин аскари бор, уларнинг ярмидан кўпи жанубий Окинава оролида жойлашган. АҚШ Ҳарбий-денгиз институти ҳисоботига кўра, Токионинг жанубидаги Ёкосука портида жойлашган икки бошқарилувчи ракетали жанговар кема айни пайтда Арабистон денгизи томон сафарбар этилган.
Япониянинг асосий мухолифат партияси раҳбари Жуня Огава АҚШнинг мамлакатдаги кемаларини Яқин Шарққа жўнатишга тайёрланаётгани ҳақидаги хабарлардан хавотир билдирди. Унинг айтишича, Япония АҚШ кучларининг бу базалардан Яқин Шарққа ракета отиш учун фойдаланишига рухсат бермаган.
Муаллиф: Исомиддин ЖУМАНАЗАРОВ
Жаҳон
12.03.2026, 11:38
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Яқин Шарқ алангада: Эроннинг 6 тўлқинли зарбалари ортидан кенг кўламли уруш хавфи кучайди
Жаҳон
02.03.2026, 10:18

Яқин Шарқда янги ҳарбий кескинлик: АҚШ флоти Форс кўрфази томон йўл олди
Жаҳон
26.01.2026, 11:35

Эрондаги 60 га яқин ўзбекистонлик ватанига қайтарилди
Сиёсат
21.06.2025, 15:57

Эрон АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базаларига ҳужум қилиши мумкин — NYT
Жаҳон
18.06.2025, 09:31

Доналд Трампнинг Яқин Шарқдаги режалари ҳақида (Форс кўрфази мамлакатларига ташрифи доирасида
Жаҳон
16.05.2025, 14:33

Фиръавннинг аждарҳо билан рақси: Мисрнинг Хитой билан ҳарбий ҳамкорлиги
Жаҳон
17.03.2025, 12:27
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01
сўнгги янгиликлар

Исроилга қилинган ракета зарбаси оқибатида ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Жаҳон
12.03.2026, 12:31

«Қўқонлик табиб» Иқбол Солиев Озарбайжонда ҳибсга олинди
Ўзбекистон
12.03.2026, 10:46

Можтабо Хоманаий ким?
Жаҳон
12.03.2026, 09:50

Ўзбекистонда 1 ГВт қувватли узлуксиз “яшил” энергия лойиҳаси режалаштирилмоқда
Иқтисодиёт
12.03.2026, 08:35

Эрон билан урушда АҚШ кутилмаган қийинчиликка дуч келмоқда - Bloomberg
Жаҳон
11.03.2026, 16:58

8,5 миллиард “ёшли” янги “Медуза галактикаси” аниқланди
Фан-технология
11.03.2026, 15:05

АҚШда “Anthropic” хавфли деб топилди
Жаҳон
11.03.2026, 14:17

"Фукусима-1" талофатига 15 йил бўлди
Жаҳон
11.03.2026, 11:48

Ўзбекистондан Саудия Арабистони ва БААга авиақатновларга рухсат берилди
Ўзбекистон
11.03.2026, 11:16

Рамазон ҳайити Қирғизистонда 20 март куни нишонланади
Жаҳон
11.03.2026, 06:46

Исроил фосфорли қурол ишлатгани маълум бўлди
Жаҳон
10.03.2026, 23:39
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01
