updated: 22.03.2026, 19:48

Жанубий кореяликлар тунни бедор ўтказди: Мамлакат сиёсатида нималар ўзгармоқда? (фото)

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёль YTN телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга чиқиб, мамлакатдаги конституциявий тартибни коммунистик кучлардан ҳимоя қилиш учун ҳарбий ҳолат эълон қилишини айтди. Шундан кейин мамлакатда ҳар қандай сиёсий фаолият, хусусан, норозилик намойишлари ҳамда сиёсий партиялар фаолияти тўхтатилгани эълон қилиниб, барча ОАВ ва нашриётлар устидан назорат ўрнатилди. Давлат раҳбарининг мазкур ҳаракати парламентдаги айрим мухолифатчилар томонидан кескин қораланиб, унга қарши норозиликлар бошланди. Хўш, Президент жорий қилган чекловлар бекор қилинадими? Воқеа юзасидан ҳозиргача нималар маълум?

Жаҳон

04.12.2024, 12:25

Улашиш:

Janubiy koreyaliklar tunni bedor oʻtkazdi: Mamlakat siyosatida nimalar oʻzgarmoqda? (foto)

Janubiy koreyaliklar tunni bedor oʻtkazdi: Mamlakat siyosatida nimalar oʻzgarmoqda? (foto)

Кеча, 3 декабрь куни Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёль YNT телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилган мурожаатда мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этилганини эълон қилди. Давлат раҳбари мазкур ҳаракат орқали Шимолий Кореяга хайрихоҳ кучларнинг йўқ қилишини ҳамда давлат бошқарувини конституциявий тартибда сақланиб қолишини таъкидлаган. 

"Yonhap" ҳамда "Reuters" нашрининг ёзишича, Жанубий Корея парламентида катта кучга эга бўлган мухолифатчи Демократик партия ҳукуматнинг бюджет бўйича таклифини рад этиб, давлат аудитори ва бош прокурорга импичмент эълон қилишга қарор қилган. Шу сабабли Президент Юн Сок Ёлнинг мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий қилган.

Мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этилганидан кейин Президент парламент аъзолари билан йиғилиш ўтказиб, ўзига қарши импичмент процедураси (айрим мансабдор шахсларнинг мансабдан четлатиш ва жавобгарликка тортиш жараёни)ни ўтказишга уринишлар туфайли ҳокимият фалаж бўлиши хавфи борлигини айтган. 

Шунингдек, Жанубий Корея раҳбари (2022 йилда "Халқ кучи" партиясидан сайланган) парламентни назорат қилувчи Демократик партиядан бўлган мухолифларни Шимолий Кореяга хайрихоҳликда ва ҳукумат ишини фалаж қилаётган давлатга қарши фаолиятда айблаган.  

"Халқимизнинг озодлиги, бахт-саодати ҳамда конституциявий тартибга тажовуз қилувчи давлатга, яъни Шимолий Корея кучларини зудлик билан йўқ қилиш учун ҳарбий ҳолат эълон қиламан", деган Президент мурожаатда.

Президент ўз мурожаатида июнь ойида ҳукумат инаугурациясидан бери Миллий aссамблея 22 нафар давлат хизматчиси, хусусан, Ички ишлар вазири ва Мудофаа вазирига импичмент билан таҳдид қилганига ҳам тўхталган.  

Шунингдек, у мухолифатчи партияни гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш масаласидан тортиб, жамоат хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш ҳамда болалар нафақаларигача бўлган энг муҳим харажатлар учун бюджетни қисқартиришда айблаган.

"Миллий мажлисимиз жиноий гуруҳлар маконига айланди. Қонунчилик диктатураси орқали мамлакат суд-маъмурий тизимини фалаж қилишга ва либерал демократия тизимини ағдариб ташлашга уринмоқда", дея қўшимча қилган у.

Аммо Юн Сок Ёль ҳарбий ҳолат доирасида қандай чоралар кўрилишига аниқлик киритмаган.

"Бу нафақат дунёнинг ҳар қандай мамлакати учун, балки мамлакатимиз ташкил этилганидан бери мисли кўрилмаган ҳодиса", дея Президент ўз нутқини якунлаган.

Ҳарбий ҳолат жорий этилгандан сўнг иш бошлаган ҳарбий қўмондонлик мамлакатда ҳар қандай сиёсий фаолият, жумладан, норозилик намойишлари ва сиёсий партиялар фаолияти тўхтатилганини эълон қилди. Шунингдек, барча ОАВ ва нашриётлар устидан назорат ўрнатди. 

"Yonhap" нашрига кўра, парламент биносига кириш полиция ва ҳарбийлар томонидан тўсиб қўйилган. Демократик партия етакчиси Ли Жэмён ҳарбий ҳолат жорий этилишини конституцияга зид деб атаган.

Президентнинг "Халқ кучи" партияси раҳбари Хaн Дон Хун эса буни нотўғри деб, Президент қарорини блоклашни ваъда қилган. Сўнг Ли Жэмён ҳам тарафдорларини Миллий ассамблея биносига келишга чақирган.

300 депутатдан 190 нафари хавфсизлик кучлари томонидан ўраб олинган Сеулдаги Миллий ассамблея биносига киришга муваффақ бўлган ҳамда ҳарбий ҳолатни бекор қилишни ёқлаб овоз берган. Сўнг Президент Юн Сок Ёль ҳам ўзи жорий этган ҳарбий ҳолат бекор қилинишини маълум қилган. 

Жанубий Кореяда юз бераётган ҳолатлар сабаб Ўзбекистоннинг Жанубий Кореяда бўлиб турган фуқаролари ҳам элчихона томонидан огоҳликка чақирилди.

"Хабарингиз бор, 3 декабрь куни Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат эълон қилинди. Бугунги кунда мамлакатда юзага келаётган ички сиёсий вазиятдан келиб чиққан ҳолда, барчангиздан Жанубий Кореяда турли хил митинглар ва намойишларда иштирок этмасликка, одамлар гавжум жойларга бормасликка, ўзингизнинг шахсий хавфсизлигингиз ва соғлигингизни эҳтиёт қилишга чақириб қоламиз", дея ёзади Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонаси. 

Жаҳон

04.12.2024, 12:25

Улашиш:

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

F1 çempioni Lyuis Hemilton Ğazo çegarasida

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди

Етти карра Формула-1 чемпиони Ҳемилтон «Рафаҳ» чегара пунктини очишга чақирди.

Жаҳон

12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Эркак шифокорларга аёл беморларни маҳрамсиз кўрикдан ўтказиш тақиқланган. Чекловлар тиббий ёрдам олиш имкониятини янада қийинлаштирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 15:46

Ğazodagi 70 mingga yaqin çodirni suv bosdi

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти

Ғазо секторидаги 70 мингга яқин чодирни сув босган, 350 минг атрофидаги аҳоли тошқинлардан зарар кўрган. БМТ Исроилни гуманитар ёрдам етказиш учун барча чегара ўтиш пунктларини очишга чақирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 12:36

Фазлиддинхон Меҳмонов ҳамда блогер Азиз Ғоипназаров

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогер Азиз Ғоипназаров қандай жиноятда айбланди ва суд уларга қандай жазо тайинлади? Иш тафсилотлари маълум бўлди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 12:27

Янги Тошкент шаҳрининг меъморий макети.

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?

Янги Тошкентда ҳоким кимга бўйсунади, шаҳарни ким бошқаради ва давлат идоралари қаерда жойлашади? Президент фармони билан янги шаҳарнинг бошқарув тизими белгиланди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 11:08

Cохта IMEI код

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари

 IMEI кодларини сохталаштириш, ноқонуний импорт схемалари ва iPhone импорти 6,2 баробар ошган.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:51

Блогернинг ижтимоий саҳифасидан

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Блогер Феруза Норматованинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинган видеосидан лавҳа.

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Kiberhujum

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди

Хакерлар Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид 2 000 дан ортиқ ҳужжатни ўғирлаган. Шунингдек, Ўзбекистон ўрмон хўжалигига алоқадор тизимга ҳам кирган.

Жаҳон

12.11.2026, 10:18

“Aytmatov” va “Kulpaş” filmlari posteri

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди

Қозоғистонда 1930 йилги очарчилик ва Сталин қатағонлари акс этган икки фильм намойиши қолдирилди. Бу ҳолат мамлакатда цензура ва ижод эркинлиги борасидаги баҳсларни кучайтирмоқда.

Маданий

11.11.2026, 15:53

Гиёҳвандлик моддаси опий

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди

Гиёҳвандлик моддалари Афғонистондаги наркокурерлар томонидан етказиб берилган.

Ўзбекистон

11.11.2026, 15:04

Rossiya IIV: migrantlar orasida jinoyatçilik yarim yilda 40 foizga kamaydi

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Россияда хориж фуқаролари 20 мингдан ортиқ жиноят содир этган. ИИВ мигрантларга нисбатан чекловлар жиноятчиликни камайтирганини даъво қилмоқда.

Жаҳон

11.11.2026, 12:17

GTL

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?

Қарийб 3,42 миллиард долларлик мажмуа импорт ўрнини босиши керак эди, аммо ишлаб чиқариш ва импорт кўрсаткичлари лойиҳанинг самарадорлиги ҳақида жиддий саволларни юзага келтирмоқда.

Ўзбекистон

11.11.2026, 12:06

Windows 12

Windows 12 қачон чиқади?

Microsoft компанияси Windows 11 операцион тизимининг навбатдаги йирик янгиланиши устида иш олиб бормоқда.

Фан-технология

11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди

Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг Ҳарбий-ҳаво ва космик кучлари тасарруфидаги янги ракета мажмуасида баллистик ва қанотли ракеталар жойлаштирилган.

Жаҳон

11.11.2026, 11:36

Европа Иттифоқи ҳарбийлари Украинада

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди

Қарор Европа Иттифоқининг Украинага кўмаклашиш бўйича ҳарбий ёрдам миссияси фаолияти юзасидан ўтказилган сўнгги стратегик таҳлилдан кейин қабул қилинди.

Жаҳон

11.11.2026, 10:09

Эркинжон Турдимов

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов

Вазирнинг таъкидлашича, тўрт нафар ректорга жиддий огоҳлантириш берилган. Уларнинг келгуси фаолияти бўйича қарор махсус ишчи гуруҳ хулосасидан кейин қабул қилинади.

Таълим

10.11.2026, 16:03

Çegara mojarosida zarar körgan uy

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади

Тожикистон билан чегара ҳудудлари алмашинуви натижасида Қирғизистон тасарруфига ўтган 213 та уйнинг 170 таси яшаш учун яроқли деб топилди. Endi ular oddiy aholiga taqsimlanmoqda.

Жаҳон

10.11.2026, 15:10

ЙТҲ

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?

Энг кўп ҳолат Самарқандда қайд этилган. 

Ўзбекистон

10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи

Бу ҳақда студия директорлар кенгаши раиси Юлиана Слашчёва 9 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган III Ўзбекистон – Россия медиафорумида маълум қилди.

Маданий

10.11.2026, 11:53

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →