Картошка етиштириш давлат томонидан қўллаб-қувватланади

“Республикада картошка етиштиришни кўпайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Улашиш:

Қарорга кўра, республикада картошка етиштиришни кўпайтириш ва уруғчилигини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:

2028 йилдан ҳар йили унувчанлик даражаси 85% дан паст бўлмаган камида 10 млн дона картошканинг мини-туганакларини етказиб бериш;

2030 йилга бориб республикада картошканинг ўртача ҳосилдорлигини 16–17 тоннадан 25–30 тоннага ошириш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳар йили 1 декабргача кейинги йилда етиштириладиган картошканинг “in-vitro” ўсимликлари, микро ва мини-туганакларининг ҳажмлари бўйича илмий муассасалар ва тадбиркорларга буюртма беради.

2026 йил 1 январдан Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан тижорат банклари орқали картошка етиштириш харажатларини молиялаштириш учун ҳосил қийматининг 50% игача йиллик 12% ставкада 6 ойлик имтиёзли давр билан 12 ой муддатга суғурта полиси асосида кредитлар ажратилади.

Шунингдек, 2026 йил 1 январдан картошка етиштирувчилар томонидан қуёш панеллари ўрнатиш харажатларининг 50 фоизигача, бироқ 50 млн сўмдан ортиқ бўлмаган қисми Давлат бюджетидан қоплаб берилади.

Иқтисодиёт

08.09.2025, 18:29

Улашиш:

сўнгги янгиликлар

Саудия Арабистонида мушкул аҳволда қолган икки нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

Маккадаги депортация марказида сақланаётган икки нафар ватандошимизнинг юртимизга қайтиши таъминланди.

Ўзбекистон

08.09.2025, 19:33

Муроджон Аҳмадалиев Иноуэга қарши жангга тайёргарликнинг сўнгги босқичини якунлади

Иккинчи энг енгил вазн тоифасидаги WBA Interim камари соҳиби бўлмиш Аҳмадалиев 14 сентябрь куни япониялик мутлақ чемпион Наоя Иноуэ билан жанг қилади.

Спорт

08.09.2025, 17:24

«Дом» қурувчи фирма 3 ойда қурилишни бошламаса, ери олиб қўйилади

Аукцион таклифи талаблари бажарилмаганда ер участкаси белгиланган тартибда қайтариб олинади ва такрор савдоларга чиқарилади.

Иқтисодиёт

08.09.2025, 16:27

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп тухум етиштирилди?

Миллий статистика қўмитасининг 2025 йил январь-июнь ойларига оид дастлабки маълумотларига кўра, республикада барча тоифадаги хўжаликлар томонидан жами 4 миллиард дона тухум етиштирилган. 

Иқтисодиёт

08.09.2025, 15:26

Қирғизистондан катта миқдордаги кучли таъсир қилувчи дори воситаларини олиб келган шахслар ушланди

Наманган ва Фарғонада қўшни республикадан кучли таъсир қилувчи дори воситаларини олиб келган шахслар аниқланиб, қўлга олинди.

Ўзбекистон

08.09.2025, 14:24

Соғлиқни сақлаш тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғига асосан тизимда қатор раҳбар кадрлар тайинланди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Ўзбекистон

08.09.2025, 13:19

Август ойида ноқонуний энергия истеъмоли туфайли тизимга 86,5 миллиард сўм зарар етди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда ўтказилган текширувларда 179 та ҳолатда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш аниқланди.

Ўзбекистон

08.09.2025, 12:05

Исроил ОАВ: АҚШ ва ҲАМАС ўртасида музокаралар қайта тикланди

Америка ва араб манбалари музокаралар қайта бошланганини тасдиқлаган, аммо Вашингтон Исроилнинг Ғазога ҳужум операцияларини тўхтатиш ниятида эмас.

Жаҳон

08.09.2025, 11:06

Ўзбекистон паспорти жаҳон рейтингида нечанчи ўринда?

Рейтингда биринчи ўринни Сингапур эгаллаган бўлиб, унинг фуқаролари 193 та давлатга визасиз кириш ҳуқуқига эга. 

Ўзбекистон

08.09.2025, 10:02

Тошкент шаҳрида 8 сентябрдан иссиқ сув белгиланган жадвал асосида ўчирилади

Veolia Energy Tashkent компанияси пойтахтда иссиқ сув қай тарзда ўчирилиши ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистон

08.09.2025, 09:01

Неймар умрида кўрмаган одамдан 1 млрд доллар мерос олади

Бразилиялик футбол юлдузи Неймар умрида кўрмаган одамдан 1 миллиард доллар мерос олади.

Спорт

07.09.2025, 16:58