Қирғизистондан катта миқдордаги кучли таъсир қилувчи дори воситаларини олиб келган шахслар ушланди

Наманган ва Фарғонада қўшни республикадан кучли таъсир қилувчи дори воситаларини олиб келган шахслар аниқланиб, қўлга олинди.

Улашиш:

Наманган шаҳрида яшовчи, 1985 й.т., муқаддам Жиноят Ккодексининг 246 ва 2511-моддаларида назарда тутилган жиноятни содир қилган шахс Қирғиз Республикасидан кучли таъсир қилувчи дори воситаларини олиб келиб сотиш орқали мўмай даромад топишни режа қилади.

Бу мақсадда у қирғизистонлик танишига алоқага чиқиб, катта партиядаги дори воситаларини етказиб беришини сўрайди.

Ўз навбатида Қирғизтон фуқароси 16755 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини айланма йўллар орқали Косонсой туманига олиб келиб, хуфия жойга қолдиради.

Наманганлик шахс эса ушбу дори воситаларини Косонсой туманидан Наманган шаҳрига келтириб бериши учун ўзининг ҳамшаҳарига 500 минг сўм ваъда қилади.

Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда курьер дори воситаларини хуфия жойдан олиб кетаётган вақтида ушланди.

Шунингдек тезкор тадбир давом эттирилиб, буюртмачи ҳам процессуал тартибда қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу 2 нафар фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 246-моддаси 1-қисми ва 2511-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Фарғона вилоятида қайд этилган ҳолатда эса Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар ва Божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Қўқон шаҳрида яшовчи, 1980 й.т., муқаддам Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддаларида назарда тутилган жиноятни содир қилган шахс ўзининг “Трекер 2” русумли автомашинасида “Фарғона–Қўқон” йўналишида ҳаракатланаётган вақтида тўхтатилди.

Автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг юкхонасида 11200 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги маълум бўлди.

Терговга қадар текширув давомида, ушбу дори воситалари Қирғизистондан айланма йўллар орқали олиб келинганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 28,246-моддаси 1-қисми ва 2511-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ўзбекистон

08.09.2025, 14:24

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

ЖССТ огоҳлантирган йўтал сироплари Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилмаган

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан 13 октябрь куни эълон қилинган тиббий маҳсулот бўйича огоҳлантиришда Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган бир нечта йўтал сиропларида инсон саломатлиги учун хавфли моддалар борлиги маълум қилинди.

Ўзбекистон

16.10.2025, 18:06

ДХХ ва прокуратура Фарғонада ноқонуний дори савдосига барҳам берди

Фарғона туманида сақлаб келинган кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди.

Ўзбекистон

15.10.2025, 18:02

Чет элдан олиб келинган дорилар таркибида хавфли моддалар аниқланди

Наманган вилояти божхона бошқармасининг “Учқўрғон” чегара божхона пости орқали бошқа ном остида хавфли моддалар олиб ўтилишининг олди олинди.

Ўзбекистон

27.09.2025, 10:01

Марғилонда салкам 1 млрд сўмлик сифати кафолатланмаган дорилар аниқланди

Марғилон шаҳрида 963,5 млн сўмлик сифати кафолатланмаган тиббий буюмларнинг савдога чиқарилишининг олди олинди. 

Ўзбекистон

16.09.2025, 13:37

Андижон, Тошкент ва Сурхондарёда хавфли дориларни сотаётганлар қўлга олинди

Тезкор тажбирлар натижасида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди. 

Ўзбекистон

05.09.2025, 17:42

Давлат рўйхатидан ўтказмасдан қўлланиладиган дори воситалари рўйхати тўлдирилди

Қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда рўйхат 51 та (34 та эди) дори воситаси ва 118 та (117 та эди) тиббий буюмни ўз ичига олади.

Ўзбекистон

27.08.2025, 18:27

сўнгги янгиликлар

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятидаги юқори мартабали разведка мулозими – Терроризмга қарши кураш бўйича миллий марказ директори Жо Кент Оқ уйнинг Эронга қарши урушига норозилик билдириб,  истеъфо берди.

Жаҳон

18.03.2026, 14:17