Трампнинг тинчини бузган жангари ким?

Вашингтон шаҳридаги Washington Hilton меҳмонхонасида содир бўлган отишма ортидан жамоатчилик эътибори асосан ҳужумни амалга оширишда гумонланаётган шахс – Коул Томас Аллен шахсига қаратилмоқда.

Улашиш:

Трампнинг тинчини бузган жангари ким?

31 ёшли Аллен Калифорния штатидаги Торранс шаҳридан бўлиб, ташқи кўринишдан мутлақо оддий инсон. У илгари таълим соҳасида фаолият юритган, ҳатто 2024 йилда “Ой ўқитувчиси” сифатида эътироф этилган. Бу ҳолат эса унинг исми шундай жиддий жиноят билан боғланаётгани жамоатчилик учун янада кутилмаган бўлди.

Маълумотларга кўра, Аллен Калифорния Технология университетини 2017 йилда механик муҳандислик йўналиши бўйича тамомлаган. Кейинчалик у компьютер фанлари соҳасида ҳам таҳсил олган ва магистр даражасига эга бўлган. У ўзини ижодкор сифатида ҳам синаб кўриб, видеоўйинлар ишлаб чиқиш билан шуғулланган.

Шунингдек, у хусусий таълим компаниясида репетитор сифатида ишлаб, талабаларни олий таълимга тайёрлаш билан машғул бўлган. Уни таниш бўлган ўқувчилар ва ҳамкасблар “ақлли, билимли ва оддий муомалали инсон” сифатида таърифлашган.

Бироқ тергов доирасида очиқланаётган айрим ҳолатлар унинг ички дунёсида зиддиятли қарашлар бўлганини кўрсатмоқда. Манбаларга кўра, у ҳужумдан олдин оила аъзоларига шубҳали хабар юборган ва ўзини “федерал қотил” деб атаган. Унда юқори лавозимдаги давлат амалдорларини нишонга олиш режаси бўлгани тахмин қилинмоқда.

Ҳодиса куни Аллен ов милтиғи, тўппонча ва бир нечта пичоқ билан қуролланган ҳолда хавфсизлик назорат нуқтасига яқинлашиб, ўқ узган. Унинг ҳаракатлари Махфий хизмат ходимлари томонидан зудлик билан тўхтатилган. Отилган ўқлардан бири хизматчига тегган бўлса-да, ҳимоя жилети унинг ҳаётини сақлаб қолган.

Аллен сал аввал Исроил мудофаа кучларининг рамзи мавжуд футболкада расмга тушгани ҳам кенг тарқалди.

Ҳозирда Аллен ҳибсда сақланмоқда ва иш бўйича Федерал бошқарув томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда. Унга нисбатан федерал амалдорга ҳужум қилиш ва қуролли зўравонлик жинояти каби айбловлар қўйилиши кутилмоқда.

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Исроил зарбаси оқибатида Ғазода 5 киши ҳалок бўлди

Ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин ҳам Ғазога ҳужумлар тўхтамаяпти — Исроил ва ҲАМАС бир-бирини келишувни бузишда айбламоқда.

Жаҳон

03.10.2026, 11:28

«Манчестер Сити» можароси: БАА Британияга шарт қўйди

Бир футбол клуби тақдири билан бошланган можаро нега энди Британия ва БАА ўртасидаги катта иқтисодий манфаатларга дахл қилмоқда?

Спорт

03.10.2026, 11:17

Rasm SI orqali yaratilgan

Марказий Осиё ички экспортининг 80 фоизи Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳиссасига тўғри келмоқда

Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги савдо 8,1 миллиард долларга етди. Аммо бу жараёнда асосан икки давлат етакчи ўринни эгаллаган.

Иқтисодиёт

02.10.2026, 16:40

Жанубий Корея Украинага огоҳлантириш берди: Киев узр сўрамаса, қўшимча чоралар кўрилади

Жанубий Корея президенти Ли Чжэ Мён Украина икки нафар Шимолий Кореялик ҳарбий асирнинг Жанубий Кореяга топширилгани ҳақидаги маълумотни ошкор қилгани учун расмий узр сўрамаса, Сеул «қўшимча чоралар» кўришини билдирди.

Жаҳон

02.10.2026, 14:56

Нефтни қайта ишлаш заводларига берилган зарбалар оқибатида Россия ЯИМининг 1 фоизини йўқотди – Путин

IEA ва Reuters маълумотлари Россия нефть саноатида жиддий узилишлар борлигини кўрсатмоқда. Путиннинг ЯИМ 1 фоизга камайгани ҳақидаги баҳоси қанчалик асосли экани эса сўроқ остида.

Иқтисодиёт

02.10.2026, 12:46

Францияда намойиш: ўқувчилар мактабларга ўт қўйди

Францияда ўқувчиларнинг таълим тизимидаги муаммоларга қарши намойишлари кучайиб, бир қатор шаҳарларда мактабларга ўт қўйиш ва полиция билан тўқнашувлар қайд этилди.

Жаҳон

02.10.2026, 12:15

Ўзбекистонда ҳаво кескин совийди: ёмғир ва қор кутилмоқда

 4 октябрдан Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво кириб кела бошлайди. 5 октябрда республика ҳудудининг бир қисмида ёмғир ёғиши, тоғларда эса ёмғир қорга айланиши мумкин.

Ўзбекистон

02.10.2026, 10:55

Найроби теракти: САС ҳарбийсининг 19 соатлик жанги

2019 йил 15 январь куни Кения пойтахти Найробидаги беш юлдузли меҳмонхонага террористлар ҳужум қилди. Ҳодисадан хабар топган Кристиан Крейгхед ёлғиз ўзи воқеа жойига йўл олиб, 19 соатлик «мушук-сичқон» ўйинида қатнашди ва Дональд Трамп назарига тушди.

Жаҳон

01.10.2026, 18:03

Путин НАТО билан қарама-қаршиликда ҳеч қачон ютмаслигини билади – Марк Рютте

Россия НАТО Болтиқ денгизида ҳаво ва денгиз блокадасига тайёргарлик кўраётганини иддао қилмоқда. НАТО Бош котиби бунга жиддий муносабат билдирди.

Сиёсат

01.10.2026, 16:09

Boboming albomidan

1 октябр. Бугундан ўзбекистонликлар ҳаётида нималар ўзгаради?

1 октябрдан Тошкентда автобус ва метро қимматлайди, my.gov.uz орқали эса номингиздаги SIM-карта ва банк карталарини кўриш мумкин бўлади.

Ўзбекистон

01.10.2026, 15:12

Aйрим ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинланади

Бунда стажи етарли бўлган 58 ёшдан 60 ёшгача эркаклар ва 53 ёшдан 55 ёшгача аёллар муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлаш учун тақдимнома расмийлаштириш бўйича ЯИДХП орқали сўровнома юборади. 

Иқтисодиёт

01.10.2026, 13:27

Трамп Ким Чен Ин билан яна учрашадими?

Агар Ким Чен Ин бугун Трампга "ядро қуролимдан воз кечмайман" деса, Оқ уй нима қилади? Пхеняннинг арсенали кенгайиб, Россия билан алоқалари чуқурлашган бир пайтда Вашингтон бу саволга жавоб топиши керак.

Жаҳон

01.10.2026, 13:21

Болаларга нисбатан зўравонлик учун умрбод қамоқ жазоси бўйича қонун лойиҳаси қабул қилинди

 Олий Мажлис Қонунчилик палатасида болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.

Ўзбекистон

01.10.2026, 13:16

1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни

Ушбу сана қачондан бошлаб Ўзбекистонда байрам сифатида нишонланиб келишини биласизми?

Ўзбекистон

01.10.2026, 10:35

Покистоннинг ҳаво ҳужумлари оқибатида Афғонистонда 9 киши ҳалок бўлди – Кобул

Покистон эса ушбу операцияда 22 нафар жангарӣ йўқ қилинганини маълум қилди.

Жаҳон

01.10.2026, 10:25

Ўзбекистонлик ёзувчи Ҳамид Исмоилов 2026 йилги Нобель мукофотининг номзодлар рўйхатига кирди

Рўйхатда Исмоиловдан ташқари, Ҳаруки Мураками, Маргарет Этвуд, Салмон Рушди, Девид Гроссман, Жоан Роулинг, Стивен Кинг каби жаҳонга машҳур муаллифлар ҳам бор. 

Жаҳон

30.09.2026, 17:22

Бугун иш вақти 1 соатга қисқаради, ойлик эса байрамдан олдин тўланиши шарт

Бугун – 30 сентябр, 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафаси. Шу сабабли ходимларнинг иш куни камида 1 соатга қисқартирилади.

Ўзбекистон

30.09.2026, 15:28

Ўқитувчилар учун янги имтиёзлар

Президент Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийлар билан учрашувда педагогларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг даромадини ошириш ва касбий ривожланиши учун янги чораларни эълон қилди.

Ўзбекистон

30.09.2026, 15:22

АҚШ Ироқдаги 23 йиллик ҳарбий иштирокини якунлади

АҚШ ва унинг коалициядаги ҳамкорлари Ироқда «Қатъий ирода» операциясини расман якунлаб, ҳарбий куч ва техникаларини мамлакатдан олиб чиқди.

Жаҳон

30.09.2026, 15:13

Россиядан 1 миллион рублдан ортиқ нақд пул олиб чиқилмайди

Россия фуқароларига Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқа қатор давлатларга 1 миллион рублдан ортиқ нақд Россия валютасини олиб чиқиш тақиқланди.

Иқтисодиёт

30.09.2026, 14:58

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →