updated: 22.03.2026, 08:22

Москвада “Crocus City Hall”даги ҳужум бўйича суд жараёни бошланди. Асосий айбдор сифатида тожикистонликлар кўрилмоқда

Бугун, 4 август куни Москвада ўтган йили “Crocus City Hall”да содир этилган террорчилик ҳужумида айбланувчиларга қарши суд жараёни бошланди. Ҳужум оқибатида 147 киши ҳалок бўлган эди.  Бу ҳақда BBC хабар қилди.

Жаҳон

04.08.2025, 12:37

Улашиш:

Moskvada "Krokus Siti Xoll"dagi hujum boʻyicha sud jarayoni boshlandi. Asosiy aybdor sifatida tojikistonliklar koʻrilmoqda

Foto: BBC

Қайд этилишича, судга 19 киши жалб қилинган. Улардан тўрт нафари тўғридан-тўғри ҳужумни амалга оширганликда гумон қилинаётган бўлса, 15 нафари уларни яширган ёки уларга ёрдам берганликда айбланмоқда. Улардан бири жиноятчиларни яшириш учун уйини яшашга ижарага берган.

 

Маълум бўлишича, тергов икки хил версияда олиб борилмоқда. Бири “Исломий давлат — Хуросон вилояти”* гуруҳи уюштирган деб тахмин қилинаётган бўлса, иккинчи версияда Украина олий раҳбарияти томонидан амалга оширилгани тахмин қилинмоқда. Ҳужумга деярли бир йил бўлган бўлса-да ҳали ҳам ташкилотчилар аниқланмаган.

 

BBC'нинг ёзишича, асосий айбланувчиларнинг тўрт нафари ҳам Тожикистон фуқаролари: Далержон Мирзоэв, Саидакрами Ражабали, Шамсиддин Фаридуний ва Муҳаммадсобир Файзов. Уларнинг ёши 20 дан 30 ёши.

 

Ҳужум 2024 йил  март ойида кечқурун содир бўлган эди. Крокусда ўша вақтда “Пикник” гуруҳи концерти бўлиши керак эди. Томошабинлар концертдаги ўринларини эгаллаётган бир пайтда, тўрт қуролланган шахс “Crocus Expo”нинг 14-павильонига автомобилда етиб келган.

 

Расмий маълумотларга кўра, ҳужум 147 киши ҳалок бўлган, 300 дан ортиғи тан жароҳати олган, яна уч киши бедарак йўқолган. Бу воқеа Россия тарихидаги энг кўп қурбон қилган террор ҳужумларидан бири бўлди.

 

Тергов маълумотларига кўра, 31 ёшли Далержон Мирзоев ушбу ҳужумнинг асосий ижрочиларидан бири бўлган ва хорижда яширинаётган ташкилотчиларнинг кўрсатмаси асосида ҳаракат қилган. Унинг радикаллашувига оид ягона далил — акасининг бир неча йил аввал Сурияга бориб, “Исломий давлат”* сафида жанг қилгани ва ҳалок бўлган.

 

Тўрт айбланувчининг уч нафари оилали бўлган. Улар оддий соҳаларда меҳнат қилган. Кимдир таксичилик қилган, бошқаси завод ёки қурилишда ишлаган. 20 ёш энг ёш айбланувчи Муҳаммадсобир Файзов Иваново вилоятида сартарош сифатида ишлаб, ойлигини Тожикистондаги оиласига юбориб турган.

 

Иш материалларида айтилишича, унинг катта акаси ижрочилар ва ташкилотчилар ўртасида воситачи бўлган, бироқ у айбланувчилар курсисида йўқ - у қидирувга эълон қилинган. Жабрланувчиларнинг адвокати катта Файзов Туркияда яшириниб яшамоқда.

 

Ҳуқуқ-тартибот органлари "ёрдамчилар" деб айтаётган яна йигирмага яқин киши ишга жалб этилган. Уларнинг айримлари ҳамон қидирувда бўлса, яна бир нечтаси чет элда қамоққа олинган.

 

Расмий айбловга кўра, икки нафар ташкилотчи аниқланган. Ҳозирча бу шахслар Россия “Хуросон вилояти”* гуруҳи номидан учта террорчи ҳужра тузган, қолган айбланувчиларни радикал қарашларга эркин ғоялар билан алдаб, ҳужумга ундаган.

 

Икки киши — Ингушетиялик Хусен Медов ва Жаброил Аушов — қуролни жанговар ҳолга келтиришда айбланмоқда.

Беш киши — Шахромжон Гадоев, Зубайдулло Исмоилов, Хусайн Ҳамидов ва Солиевлар (Умиджон ва Мустаким) — ҳужумчилар учун қурол ва ўқ-дориларни етказиб беришда  айбланмоқда. Улар Доғистонда қўлга олинган.

Маълум бўлишича, яна тўрт киши уларга ёрдам кўрсатганликда айбланмоқда. Уч фарзанди бор Ёқубжон Давлатхон Юсуфзода  ҳужумчилар учун яшашга ижара тўловларини тўлашда ёрдам бериб келган.  

 

Алишер Қосимов исмли шахс ўзига тегишли хонадонни жиноятчиларга ижарага берган.

 

Яна уч киши — Исроил Исломов ва унинг икки ўғли Дилор ва Аминжон — телевизорда ҳужумчиларнинг “Рено” машинасида қочаётганини кўриб, ушбу автомобилни бир неча кун аввал сотганини тан олиб, полицияга мурожаат қилган. Шунга қараб, ҳимоя ҳужумга ёрдам берганликда айбланмоқда.

 

Суд ҳукми ҳали эълон қилинмаган, бироқ барча айбланувчилар аллақачон Россияда террорчилар рўйхатига киритиб бўлинган.

мавзуга оид янгиликлар

Шавкат Мирзиёев "Crocus City Hall" даги теракт ҳақида фикр билдирди

Москвадаги мудҳиш теракт оқибатида халқаро вазият янада жиддий тус олмоқда — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон

03.04.2024, 15:17

"Crocus City Hall" да терактни уюштиришда айбланаётганлар терактдан сўнг ваъда қилинган мукофотни олиш учун Киевга йўл олганликларини тан олишди — Россия Тергов қўмитаси

Бошқарманинг янги баёнотига кўра, қўлга олинганлар ўз ҳаракатларини Теlegram орқали уларга номаълум шахс мувофиқлаштириб турганлиги ҳақида маълум қилган.

Жаҳон

30.03.2024, 11:05

Москвадаги Crocus City Hall мусиқа залида содир этилган теракт қурбонлари сони 137 кишига етди

Бу ҳақида Россия Тергов қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда."Ўлганларнинг шахсини аниқлаш давом этмоқда. Ҳозирда 137 нафар жасад топилган. Улардан уч нафари болалар. Жойни ўрганиш давом этмоқда. Ҳозиргача олтмиш иккита жасаднинг шахси аниқланган", — дейилади хабарда.

Жаҳон

25.03.2024, 09:19

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45