Навбатдаги авиаҳалокат: Канадада йўловчи самалёти ағдарилиб кетди

Кеча, 17 февраль куни Канаданинг Торонто шаҳридаги Лестер Пирсон номидаги халқаро аэропортда АҚШнинг Миннеаполис шаҳридан парвоз қилган Delta Airlines авиакомпаниясига тегишли самолёт ағдарилиб кетди. Бу ҳақда "Deutsche Welle" нашри хабар берди.

Улашиш:

Навбатдаги авиаҳалокат: Канадада йўловчи самалёти ағдарилиб кетди

Навбатдаги авиаҳалокат: Канадада йўловчи самалёти ағдарилиб кетди

Маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида саккиз киши жароҳатланган. Улардан уч нафари — бир бола ва икки катта ёшдаги фуқаролар оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Самолёт — Bombardier CRJ 900 бортида жами 76 нафар йўловчи ва тўртта экипаж аъзоси бўлган. 

Аэропорт маъмуриятининг маълум қилишича, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ. Delta Airlines вакилларининг аниқлик киритишича, ушбу рейсни Endeavor Air авиакомпанияси амалга оширган. Ушбу компания Delta Аирлинес'нинг Миннеаполис шаҳрида жойлашган шўба корхонаси ҳисобланади. 

Ҳодиса жойидан олинган фото ва видеоларда самолётдан кўтарилган тутунни кўриш мумкин, аммо катта ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилмаган. 

"Reuters" агентлигига маҳаллий полиция вакили Сара Паттен берган маълумотга кўра, самолёт ичида бўлган йўловчилар ўз кучлари билан ундан чиқишга муваффақ бўлишган.

"Бу авиация ҳалокати. Бироқ, ҳозирча унинг аниқ сабабларини билмаймиз. Менинг тушунишимча, аксарият йўловчилар самолётдан чиқишга муваффақ бўлишди ва жиддий жароҳатланишмади. Аммо биз ҳали ҳам бу маълумотни тасдиқлаш устида ишлаяпмиз, шу сабабли ҳодиса жойида текширув давом этмоқда", деди у.

ОАВнинг таъкидлашича, Торонто шаҳрида сўнгги кунларда кучли қор ёғингарчиликлари кузатилган. Cўнгги бир ҳафта ичида маҳаллий аэропорт ҳудудида 53,6 см қор ёққан. Бу эса охирги уч ой давомида тушган қор миқдоридан ҳам кўпроқ.

Маълумот учун, Bombardier — Канаданинг машинасозлик ва авиация соҳасидаги компанияси бўлиб, асосан кичик самолётлар ва бизнес-жетлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Ушбу самолётлар Шимолий Америкада жуда машҳур бўлиб, баъзи Европа авиакомпаниялари ҳам улардан фойдаланади.

Эслатиб ўтамиз, январь ойи охирида Вашингтон яқинидаги аэропортда Bombardier CRJ700 самолёти билан фалокатли ҳодиса юз берган эди. Қўниш вақтида самолёт ҳавода Black Hawk ҳарбий вертолёти билан тўқнашган ва иккала ҳаво кемаси Потомак дарёсига қулаган. Ушбу ҳалокат оқибатида барча йўловчилар ва экипаж аъзолари ҳалок бўлган, жумладан, самолёт ичида Россиянинг бир неча собиқ фигурачилари ҳам бўлган.

сўнгги янгиликлар

8,5 миллиард “ёшли” янги “Медуза галактикаси” аниқланди

Тадқиқотчилар NASAнинг Жеймс Уэбб космик телескопи маълумотларидан фойдаланиб, ҳозиргача кузатилган энг олис “медуза галактикаларидан” бири бўлиши мумкин бўлган объектни аниқладилар.

Фан-технология

11.03.2026, 15:05

АҚШда “Anthropic” хавфли деб топилди

Трамп маъмурияти сунъий интеллект дастурлари учун янги ва қатъий қоидалар ишлаб чиқди. Унга кўра, компаниялар ўз моделларидан “ҳар қандай ҳолатда қонуний” фойдаланишга рухсат бериши керак.

Жаҳон

11.03.2026, 14:17

"Фукусима-1" талофатига 15 йил бўлди

15 йил муқаддам Японияда кузатилган зилзила оқибатида 130000 та бино вайрон бўлган. Иқтисодий зарар эса 360 млрд долларга етган.

Жаҳон

11.03.2026, 11:48

Ўзбекистондан Саудия Арабистони ва БААга авиақатновларга рухсат берилди

10 мартдан бошлаб Ўзбекистондан Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларига икки томонлама йўловчи авиақатновларини амалга оширишга рухсат берилди. 

Ўзбекистон

11.03.2026, 11:16

Рамазон ҳайити Қирғизистонда 20 март куни нишонланади

Қирғизистонда 2026 йилги Рамазон ҳайити 20 март, жума кунига белгиланди.

Жаҳон

11.03.2026, 06:46

Исроил фосфорли қурол ишлатгани маълум бўлди

Human Rights Watch маълумотига кўра, 2026 йил 3 март куни Исроил ҳарбийлари Ливан жанубидаги Ёҳмор шаҳри устидан оқ фосфорли артиллерия ўқ-дориларидан фойдаланган.

Жаҳон

10.03.2026, 23:39

Чехия Ўзбекистон фуқаролари учун йилига 150 та меҳнат визаси ажратади

Маълум қилинишича, Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев 7 март куни Чехиянинг Ўзбекистондаги элчиси Любомир Фреборт билан учрашув ўтказган.

Ўзбекистон

10.03.2026, 17:51

Ташанов: Мени жавобгарликка тортишяпти

Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдурахмон Ташанов ўз Фейсбук саҳифасида пост жойлаб, 2026 йил 28 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори қарори билан у маъмурий жавобгарликка тортилаётганини маълум қилди. 

Ўзбекистон

10.03.2026, 14:35

Эрон ва Саудия ўртасида қолган Покистон: қандай йўл тутиш керак?

Эрон ва Саудия Арабистони ўртасида можаро кучайиб бораётган бир пайтда Покистон қайси томонни танлайди? Бир томонда ўзаро ҳарбий шартнома тузган Саудия Арабистони, иккинчи томонда эса узун чегара ва мураккаб алоқаларга эга Эрон.

Жаҳон

10.03.2026, 13:04

Трамп: Австралия эронлик аёл футболчиларга бошпана бериш керак

АҚШ президенти Дональд Трамп Австралия ҳукуматини Эрон аёллар терма жамоаси футболчиларига сиёсий бошпана беришга чақирди. Агар Австралия спортчиларга бошпана бермаса, буни АҚШ амалга оширади, деди у. 

Жаҳон

10.03.2026, 11:47

Нефть бозорида кескин ўсиш: нархлар 100 доллардан ошиб кетди

Лондон халқаро молиявий биржасида 2026 йил май ойида етказиб бериладиган Brent нефти фьючерслари нархи 2022 йил 30 августдан бери илк бор бир баррел учун 102 доллардан ошди.

Иқтисодиёт

10.03.2026, 10:29

“Алининг шапкасини Валига кийдириб юрган” тадбиркорнинг бизнес империяси қуламоқда

Бахтиёр Шуҳратович Фозилов Eriell Group, Enter Engineering, Saneg ва Ferkensco каби йирик компанияларнинг асосий акциядорларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон

09.03.2026, 09:08