"Ўлди"га чиқарилган Нетаняху Берлиндан қайтди
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу унинг ўлими ҳақидаги хабарлардан сўнг жамоатчиликка кўриниш берди.
Жаҳон
03.03.2026, 22:47
Улашиш:

Reuters агентлигига берган интервьюсида у “Roaring Lion” операцияси учинчи кун давом этаётганини маълум қилди. Унинг айтишича, операция АҚШ ва президент Доналд Трамп билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда ҳамда Исроилга нисбатан мавжуд экзистенциал таҳдидларни бартараф этишга қаратилган.
Нетаньяҳу Теҳронни тинч аҳолига ҳужум қилишда айблаб, Исроил “золимларни нишонга олаётгани”ни таъкидлади. У, шунингдек, Эрон режими ядровий қурол ва баллистик ракеталарга эга бўлса, бутун дунё жиддий хавф остида қолишини билдирди.
АҚШ ва Исроилни қўллаб-қувватловчи давлатлар сафи кенгайиб, Саудия Арабистони, БАА, Германия ва Франция ҳам ушбу позицияни қўлламоқда.
Шу билан бирга, Эрон олий раҳнамоси Али Хоманаийнинг ўлдирилиши эронликлар орасида турлича муносабат уйғотди. Хориждаги айрим эронликлар бу ҳолатни нишонлаётган бўлса, кўплаб мусулмонлар буни мотам сифатида қабул қилмоқда. Туркияда Эронни қўллаб-қувватлаш намойишлари ўтказилди.
Туркия президенти Ражаб Таййиб Эрдоған минтақадаги уруш ва инқирозлар занжирига эътибор қаратиб, Эронга қарши ҳужумларни халқаро ҳуқуқ бузилиши деб баҳолади. У Эрон халқига ҳамдардлик билдириб, можарони дипломатик йўл билан ҳал қилиш зарурлигини таъкидлади. Эрдоғаннинг маълум қилишича, АҚШ, Қатар, Қувайт, БАА, Саудия Арабистони, Европа Комиссияси ва НАТО раҳбарлари билан маслаҳатлашувлар ўтказилган.
Шимолий Корея Исроил ва АҚШ ҳаракатларини қоралади. Россия президенти Владимир Путин эса Хоманаийнинг ўлдирилишини халқаро ҳуқуқ ва инсонпарварлик тамойилларига зид, деб атади ҳамда бу ҳолат минтақани янада беқарорлаштириши мумкинлигини билдирди. Москва зарбалар ядровий инқироз хавфини кучайтириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трамп операция Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишининг олдини олишга қаратилганини айтган. Теҳрон эса бундай режаларни рад этиб, Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома мажбуриятларига амал қилаётганини билдирмоқда.
Таҳлилчилар фикрича, мавжуд вазият минтақавий ва глобал кучлар ўртасидаги кескинликни янада кучайтириши мумкин.
Жаҳон
03.03.2026, 22:47
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Журналистлар ва фуқаролик жамияти вакилларига эътироф — Paradigma Media 8 нафар фаолни эътироф этди
Маданий
02.02.2026, 19:18

Жеффри Эпштейн иши: ошкор этилган файллар ва элита билан алоқалар
Жаҳон
03.02.2026, 16:44

Чорвоқдаги “Sea Breeze” лойиҳасининг қурилиши қонунга зидми?
Ўзбекистон
06.02.2026, 08:01

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

15 миллион аҳолининг маълумотлари сиздирилгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди
Ўзбекистон
04.02.2026, 09:52
сўнгги янгиликлар

Исроил Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқликдан операциялар бошлади
Жаҳон
03.03.2026, 17:39

Ўқитувчиларга сертификат олиш учун субсидия берилади
Ўзбекистон
03.03.2026, 17:25

Криштиано Роналду Саудия Арабистонидан чиқиб кетди
Спорт
03.03.2026, 16:33

Сиёсат тутуни: иқлим ўзгариши омиллари
Жаҳон
03.03.2026, 15:36

"Сирена чалса дарҳол бункерга киринг". Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Жаҳон
03.03.2026, 09:48

Бир нечта давлатлар Эронга қарши ҳужумга отланмоқда
Жаҳон
02.03.2026, 15:58

Алимент қарздорларини оммавий эълон қилиш амалиёти инсон ҳуқуқларига зид — Омбудсман
Ўзбекистон
02.03.2026, 15:07

Россияда мигрантларни ишдан бўшатиш тартиби соддалаштирилди
Жаҳон
02.03.2026, 13:46

Умра сафари тадбирлари вақтинча кечиктирилди
Ўзбекистон
02.03.2026, 11:23

Яқин Шарқ алангада: Эроннинг 6 тўлқинли зарбалари ортидан кенг кўламли уруш хавфи кучайди
Жаҳон
02.03.2026, 10:18

Умрадаги ўзбекистонликларни қайтариш учун махсус рейслар йўлга қўйилади
Ўзбекистон
02.03.2026, 08:27
машҳур янгиликлар

Журналистлар ва фуқаролик жамияти вакилларига эътироф — Paradigma Media 8 нафар фаолни эътироф этди
Маданий
02.02.2026, 19:18

Жеффри Эпштейн иши: ошкор этилган файллар ва элита билан алоқалар
Жаҳон
03.02.2026, 16:44

Чорвоқдаги “Sea Breeze” лойиҳасининг қурилиши қонунга зидми?
Ўзбекистон
06.02.2026, 08:01

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

15 миллион аҳолининг маълумотлари сиздирилгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди
Ўзбекистон
04.02.2026, 09:52

