Исроил Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқликдан операциялар бошлади

Исроил мудофаа кучлари (САҲАЛ) 3 март куни Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқликдан операциялар бошлади. Бу ҳақда The Jerusalem Post хабар берди.

Жаҳон

03.03.2026, 17:39

Улашиш:

Исроил ҳарбийларининг таъкидлашича, мудофаа тизимини мустаҳкамлаш мақсадида қўшинлар Ливан чегарасининг бир неча нуқталарига жойлаштирилган. Бу кучлар Исроилнинг 2024 йил ноябрдаги ўт очишни тўхтатиш келишувидан бери Ливан жанубида сақлаб турган бешта позициясига қўшимча сифатида киритилган.

Ливанлик гуруҳ АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши операциялари давомида олий раҳнамо Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг ўлдирилишига “қасос” сифатида яҳудий давлатга қарши ҳужумга ўтган. Бунга жавобан Исроил ҳам Ливанга зарбалар бермоқда.

Шунга қарамай, САҲАЛ Эрон билан боғлиқ вазият барқарорлашгунча (ёки умуман) Ливанга кенг кўламли босқин бошланиши эҳтимоли пастлигини билдирмоқда.

 

“Ҳизбуллоҳ”нинг заифлашиши: Эрон омили ва ички инқироз

Исроил разведкасига кўра, “Ҳизбуллоҳ” Эроннинг тайёргарлиги ва йўл-йўриқларисиз парчаланиб кетиш хавфи остида. Ҳозирда Эрон режими ўзи омон қолиш учун курашаётгани сабабли гуруҳга ёрдам сезиларли даражада камайган. Уруш бошланганидан бери гуруҳнинг деярли ягона даромад манбаи бўлган Эрон маблағларидан маҳрум бўлиш “Ҳизбуллоҳ”га ҳалокатли зарба беради.

Шунингдек, гуруҳ 2023–2024-йillardagi можаролар пайтида кўрилган зарарлар учун товон пули олмаган ўз тарафдорларининг ҳам ғазаби билан дуч келмоқда. САҲАЛ ушбу омиллар Ливан миллий армияси томонидан “Ҳизбуллоҳ”ни қуролсизлантиришга олиб келиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

 

Ракета ҳужумлари ва Радван бўлинмаси

“Ҳизбуллоҳ”нинг Исроилга ҳужумларига тўхталар экан, ҳарбийлар аксарият ракеталар денгизга ёки очиқ майдонларга тушганини, фақат битта ракета уриб туширилганини қайд этди.

Исроил томони Ливан армиясининг “Ҳизбуллоҳ”ни жанубга, Исроил чегараси томон ҳаракатланишдан тўхтатишга уринишларини эътироф этди. Маълум қилинишига кўра, гуруҳнинг 2 000 кишилик Радван махсус бўлинмасининг асосий қисми хавфсизлик нуқтаи назаридан Бейрутда қолган, жанубга фақат кичик бир қисми етиб келган.

Исроил мудофаа вазири Исраел Кацга кўра, Ливанга қарши уюштирилаётган ҳужумларда нишон гуруҳнинг янги раҳбари Шайх Наим Қосим эканини очиқлади.

“Ливан ҳукумати ва армияси "Ҳизбуллоҳ"ни қуролсизлантириш бўйича кўп марта огоҳлантирилган эди. Улар ҳаракат қилмади, энди эса биз ўзимизни қандай ҳимоя қилишни биламиз. Ушбу кампания нафақат Эроннинг, балки ‘Ҳизбуллоҳ’нинг ҳам бутунлай тор-мор этилиши билан якунланади”, деди САҲАЛ Бош штаби бошлиғи, генерал-лейтенант Эяль Замир.

Жаҳон

03.03.2026, 17:39

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Ҳизбуллоҳ ракеталари

Ливандан Исроилга 35 та ракета учирилди

Якшанба куни эрталаб Ҳизбуллоҳ жангарилари Исроил шимолига 35 га яқин ракета отган, бу Исроилнинг қарши ҳужумига сабаб бўлган, дея хабар беради Исроил ва Ливан манбалари.

Жаҳон

11.03.2024, 09:47

"Сирена чалса дарҳол бункерга киринг". Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги Элчихонаси мамлакатда жорий этилган “Фавқулодда ҳолат” муносабати билан ўзбекистонликларга шошилинч мурожаат билан чиқди.

Жаҳон

03.03.2026, 09:48

Али Хоминаий ҳалок бўлди: Эронда мотам, расмий Теҳрон қасос ҳақида огоҳлантирди

Эроннинг олий раҳбари, 86 ёшли оятуллоҳ Али Хоминаий 28 февраль куни Теҳрондаги қароргоҳига берилган зарбалар оқибатида вафот этди.

Жаҳон

01.03.2026, 08:32

Исроил Эронга ҳарбий зарба берди

28 феврал, шанба куни эрталаб Исроил Эрон ҳудудига нисбатан ҳарбий амалиёт бошлади.

Жаҳон

28.02.2026, 12:40

АҚШ ходимларига Исроилни тарк этишга рухсат берилди

27 февраль куни АҚШ Давлат департаменти хавфсизлик хатарлари ортиши туфайли Исроилдаги фавқулодда бўлмаган ходимлари ва уларнинг оилаларига мамлакатни тарк этишга рухсат берди.

Жаҳон

28.02.2026, 10:03

Ғазоликлар яна хавф остида: Исроил ёрдам ташкилотлари фаолиятини чекламоқчи

Исроил ҳукумати 1 март куни урушдан вайрон бўлган Ғазо, босиб олинган Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусдаги 37 та ёрдам гуруҳи фаолиятини тақиқлашини айтди.

Жаҳон

26.02.2026, 10:29

сўнгги янгиликлар

Ўқитувчиларга сертификат олиш учун субсидия берилади

Ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарига халқаро ва миллий сертификатлар олиш учун сарфланган маблағларнинг 50 фоизи (БҲМнинг 20 бараваригача) қоплаб берилади.

Ўзбекистон

03.03.2026, 17:25

Криштиано Роналду Саудия Арабистонидан чиқиб кетди

Криштиано Роналду хавфсизлик мақсадида Саудия Арабистонидан чиқиб кетди.

Спорт

03.03.2026, 16:33

Сиёсат тутуни: иқлим ўзгариши омиллари

Уруш ҳақида ўйлаганимизда, қон тўкилиши, жасадлар ва вайронага айланган манзиллар кўз олдимизга келади. Бундай даврда атроф-муҳит урушларнинг жим қурбонига айланади. 

Жаҳон

03.03.2026, 15:36

"Сирена чалса дарҳол бункерга киринг". Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги Элчихонаси мамлакатда жорий этилган “Фавқулодда ҳолат” муносабати билан ўзбекистонликларга шошилинч мурожаат билан чиқди.

Жаҳон

03.03.2026, 09:48

Бир нечта давлатлар Эронга қарши ҳужумга отланмоқда

Можарога АҚШ, Исроил томонидан Саудия Арабистони, БАА, Германия ва Франция каби давлатлар қўшилиши мумкин.

Жаҳон

02.03.2026, 15:58

Алимент қарздорларини оммавий эълон қилиш амалиёти инсон ҳуқуқларига зид — Омбудсман

Алимент қарздорларининг рўйхатлари ва фотосуратларини оммавий тарқатиш инсон шаъни ва қадр-қимматини камситади ҳамда Конституция нормаларига зиддир.

Ўзбекистон

02.03.2026, 15:07

Россияда мигрантларни ишдан бўшатиш тартиби соддалаштирилди

Россияда 1 мартдан бошлаб янги қонун кучга кирди. Унга кўра, агар муайян минтақа мигрантларни ишга жалб этишга чеклов ёки квота жорий этса, иш берувчилар хорижий ходимларни ишдан бўшатиш ҳуқуқига эга бўлади. 

Жаҳон

02.03.2026, 13:46

Умра сафари тадбирлари вақтинча кечиктирилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси умра сафарлари вақтинча кечиктирилганини эълон қилди. Яқин Шарқдаги кескин вазият ва ҳаво макони чекловлари сабаб, бир қатор авиақатновлар бекор қилинмоқда.

Ўзбекистон

02.03.2026, 11:23

Яқин Шарқ алангада: Эроннинг 6 тўлқинли зарбалари ортидан кенг кўламли уруш хавфи кучайди

Америка фуқаролари Нью-Йорк шаҳри марказида Америка ҳарбий операцияларига қарши норозилик билдирмоқда. 

Жаҳон

02.03.2026, 10:18

Умрадаги ўзбекистонликларни қайтариш учун махсус рейслар йўлга қўйилади

Умра сафарига кетган Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш мақсадида махсус репатриация рейслари ташкил этилади.

Ўзбекистон

02.03.2026, 08:27

Али Хоминаий ҳалок бўлди: Эронда мотам, расмий Теҳрон қасос ҳақида огоҳлантирди

Эроннинг олий раҳбари, 86 ёшли оятуллоҳ Али Хоминаий 28 февраль куни Теҳрондаги қароргоҳига берилган зарбалар оқибатида вафот этди.

Жаҳон

01.03.2026, 08:32