Ўзбек спортида допинг билан боғлиқ муаммолар
Бир ой ичида ўзбек спорти учун учта допинг машмашаси жуда ҳам кўп, бўлиб ҳам но-xуш ҳолатларнинг иккитаси Париж-2024 Олимпиадаси чемпионларида қайд этилди.
Спорт
07.08.2025, 11:05
Улашиш:

Допинг жароҳатлардан олдин, балки кейин турувчи спортчининг энг катта душмани ҳисобланади. Бу иллат сабаб йиллар давомида орттирилган обрў, нуфузли мусобақаларда қўлга киритилган медаллардан қандайдир сониялар ичида айрилиб қолиш ҳеч гап эмас. Худди чўлдаги сароб сингари бир зумда йўқ бўлади қолади.
Афсуски, якунига етиб бораётган июль ойи Ўзбекистон спорти учун ана шу биз тилга олган допинг машмашлари билан ёдда қоладиган бўлди. Энг ёмони, қайд этилган уч ҳолатдан иккитаси Париж-2024 Олимпиадаси чемпионлари билан содир бўлди. Тўғри, бу уларнинг Олимпия ўйинларида қўлга киритган олтин медалларининг олиб қўйилиши билан якунланмади. Лекин чиройли иш ҳам бўлмади-да.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва Миллий Антидопинг агентлиги томонидан шунча тарғибот-ташвиқот, тушунтириш ишлари олиб борилганига қарамай, допинг билан боғлиқ ҳолатнинг қайд этилиши ҳеч қанақасига оқлаб бўлмайдиган иш. Бу ҳолатларнинг олдини олса бўларди. Эхтиётсизлик, балки эътиборсизлик сабаб шундай бўлди. Бу - биз учун огоҳлик қўнғироғи! Этагингни йиғиштириб ол, дегандек огоҳлантириш бўлди.
Аввалига таэквондочимиз Улуғбек Рашитов ўз жойлашуви ҳақида маълумот тақдим этиш бўйича антидопинг қоидаларини бузгани учун икки йил муддатга мусобақалардан четлатилди. Тўғри, икки карра Олимпиада чемпионимизнинг қон таркибида тақиқланган модда аниқланмади. Аммо антидопинг қоидаларининг бузилишига сабаб бўлган ҳолатнинг ўзи икки йиллик дисквалификацияга етарли эканини кўрдик.
Кейин дунёнинг энг кучли - UFC лигасида ўз жангларини муваффақиятли ўтказиб келаётган Рамазон Темиров допингда "ушланди". Рашитовдан фарқли равишда аралаш яккакураш устамизнинг қон таркибида тақиқланган модда аниқланди. Аниқроғи, Рамазон инфекцияга қарши дори истеъмол қилган, унинг таркибида эса тақиқланган модда бўлган.
"Таиландга келган пайтимда менга ҳар хил инфекцион яралар тошди. Бу ҳар бир спортчи ушбу давлатга келган пайтида бўладиган ҳолат экан. Кейин диетологим менга дори ёзиб берди, мен эса уни ичдим. Уч-тўрт кундан кейин допинг назоратидан келиб, таҳлиллар олиб кетишди. Жавоб эса мен учун салбий бўлди - мен ичган дори таркибида допинг назоратида тақиқланган модда бор экан", дея вазиятга изоҳ берди Темиров.
Допинг сабаб Рамазон Темировнинг 26 июль кунига белгиланган қозоғистонлик Асу Алмабаевга қарши жанги бекор қилинди. Агар иш шу битта жангнинг бекор қилиниши билан якун топса, бу биз учун байрам бўлади. Одатда бундай ҳолатлар узоқ муддатга четлатишлар билан тугайди. Нафасимизни шамол учириб, биз ўйлаган ҳолат бўлмасин. Акс ҳолда, чемпионлик сари дадил қадам ташлаб келаётган Темировнинг камар йўлидаги орзуси бир неча йилга сурилиб кетиши мумкин.
Ҳали Темировнинг допинг можаросини ҳазм қилмай туриб, учинчи ҳолат ҳам кузатилди. Бу сафар ҳам Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони, жаҳон чемпионати совриндори нишон марказида бўлди. Оғир вазнли боксчимиз Лазизбек Мулложонов антидопинг қоидаларини бузганликда гумон қилинди. Халқаро тест агентлиги берган хабарга таянадиган бўлсак, шу йилнинг 11 июнь куни мусобақадан ташқари ўтказилган допинг назорати чоғида Мулложоновдан олинган намунада метастерон моддаси - анаболик-андрогеник стероид аниқланган. Унга вақтинчалик мусобақалардан четлатиш жазоси қўлланилган. Боксчимиз бу қарор юзасидан аппеляция бериш ҳуқуқига эга.
Дарвоқе, Лазизбек бир неча кундан сўнг Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ташкил этилаётган WBC Гран-присининг 1/4 финалида рингга чиқиши керак эди. Энди унинг рақиби жангсиз ярим финалга йўл олади. Ҳамюртимиз иккинчи босқичда марокашлик Юнесс Баалани 6 раундлик жанг якунида ҳакамларнинг якдил қарори (60-54, 60-54, 60-54) билан мағлуб этганди. Турнир сеткасидан кўриниб турибди-ки, Мулложоновга мағлуб бўлган рақиб 1/4 финалга йўл олган.
Хулоса қиладиган бўлсак, допинг машмашаси яхши эмас ва бундан мутасаддиларимиз, мураббийлар, шифокорлар ва спортчиларнинг ўзлари хулоса чиқариб олиши керак. Йил бошида Халқаро антидопинг агентлигидан тақиқланган препаратларнинг рўйхати келади. Антибиотик бўладими ёки бошқа дори воситалари, шифокорлар спортчиларга уни бераётганда ҳушёр бўлиши лозим.
Допинг бу - халқаро майдондаги обрўимизга ҳам соясолиб қўяди. Мисқоллаб йиғилган ютуқлар арзимаган эътиборсизлик сабаб йўққа чиқмасин!
мавзуга оид янгиликлар

Европа АҚШда ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этадими?
Жаҳон
21.01.2026, 11:22

Ўзбекистон делегацияси Ислом бирдамлик ўйинларига 194 нафар спортчи билан боради
Спорт
27.10.2025, 09:01

Жаҳон чемпионатида фақат Руслан Нурудинов ва Акбар Жўраев иштирок этади. Қолганлар-чи?
Спорт
06.10.2025, 17:23

Айтжан Халмахановга Нурафшондан 3 хонали квартира берилди
Спорт
01.10.2025, 19:40

Акбар Жўраев ва Руслан Нурудинов Жаҳон чемпионатида битта вазнда иштирок этади
Спорт
30.09.2025, 18:09

Ўзбек ММА оламида “машина можароси”: қарз, келишув ва жамоатчилик муҳокамаси
Спорт
29.09.2025, 18:01
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
сўнгги янгиликлар

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди
Жаҳон
19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди
Жаҳон
19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди
Жаҳон
19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда
Жаҳон
19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди
Жаҳон
18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади
Жаҳон
18.03.2026, 14:17

Клавиатурадаги “F” ва “J” тугмалари нега бўртма?
Фан-технология
18.03.2026, 12:44

Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин
Таълим
18.03.2026, 11:20

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити санаси бўйича дастлабки маълумот эълон қилинди
Ўзбекистон
18.03.2026, 10:06
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
