Ўзбекистон – Малайзия: 5 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда
"Bernama" ахборот агентлиги "Малайзия Ўзбекистоннинг минтақадаги муҳим ҳамкори" сарлавҳали мақолани эълон қилди.
Иқтисодиёт
17.09.2025, 16:26
Улашиш:

Мақолада Куала-Лумпур шаҳрида Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан ўтказилган қабул маросими тафсилотлари қаламга олинган, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
"Элчи Каромиддин Гадоев Малайзия 1991 йилда Ўзбекистон мустақиллигини тан олган биринчи давлатлардан бири бўлганини, икки давлат ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йил 21 январда ўрнатилганини таъкидлади, – дейилган нашрда. – Давлатлар ўртасидаги муносабатлар 5 миллиард АҚШ долларидан ортиқ қийматга эга бўлган қўшма лойиҳалар ва юқори даражадаги фаол алоқалар билан янги даражага кўтарилмоқда".
Ўзбекистон расмий вакили, шунингдек, икки давлат раҳбарлари ўртасидаги олий даражадаги мулоқот ва парламентлараро алмашинувлар сезиларли динамикага эга бўлганини қайд этди.
Нашрда маълум қилинганидек, 2024 йил май ойида 16 йиллик танаффусдан сўнг Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Ўзбекистонга ташриф буюрди. 2025 йил февраль ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Малайзияга ташрифи амалга оширилди. Бу Ўзбекистон президентининг йигирма йил ичида Малайзияга биринчи ташрифи бўлди.
"Мазкур тарихий ташрифлар ва эришилган келишувлар икки мамлакат муносабатларида янги саҳифа очди", – дейилган нашрда.
Мақолада Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги савдо ва инвестицияларнинг барқарор ўсиши алоҳида қайд этилган.
Материал якунида "Ҳозирги кунда Ўзбекистонда малайзиялик ҳамкорлар билан 5 миллиард АҚШ долларидан ортиқ қийматга эга бўлган 40 дан ортиқ лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган", – дея урғуланган.
Иқтисодиёт
17.09.2025, 16:26
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Малайзия авиакомпанияси "Куала-Лумпур -Тошкент" йўналишида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйди
Ўзбекистон
17.10.2025, 10:07

Малайзия компаниялари консорциуми Ўзбекистонга савдо миссиясини амалга оширади
Иқтисодиёт
06.08.2025, 10:05

Россия Малайзия самолётини уриб туширишда айбдор деб топилди — БМТ
Жаҳон
13.05.2025, 11:43
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
сўнгги янгиликлар

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади
Жаҳон
18.03.2026, 13:05

Клавиатурадаги “F” ва “J” тугмалари нега бўртма?
Фан-технология
18.03.2026, 12:44

Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин
Таълим
18.03.2026, 11:20

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити санаси бўйича дастлабки маълумот эълон қилинди
Ўзбекистон
18.03.2026, 10:06

Омбудсман кўмагида фуқаро ишга тикланди ва 21,3 млн сўм ундирилди
Ўзбекистон
18.03.2026, 09:46

2026 йилги "Оскар" мукофоти ғолиблари эълон қилинди
Маданий
17.03.2026, 12:43

Туркияда ўзбекистонлик аёл 4-қаватдан тушиб кетди
Ўзбекистон
17.03.2026, 11:01

Ислом цивилизацияси марказининг очилиш маросими 17 март куни бўлиб ўтади
Ўзбекистон
17.03.2026, 10:18

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 10:01

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам жўнатди
Ўзбекистон
17.03.2026, 09:57

Нега Исроил Ливанга ҳам зарба бермоқда?
Жаҳон
16.03.2026, 13:52

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди
Фан-технология
16.03.2026, 10:43
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
