Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида айрим юклар учун “яшил йўлак” жорий этишни таклиф этилмоқда
Музокаралар давомида божхона тартиботларини соддалаштириш, божхона ахборот тизимларини уйғунлаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон
05.08.2025, 14:06
Улашиш:

Ўзбекистон элчиси Бахтиёр Ибрагимов Қозоғистон Молия вазирлиги қошидаги Давлат даромадлари қўмитаси раиси Жандос Дуйсембиев билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Суҳбат аввалида Жандос Дуйсембиев Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги изчил суръатларда ривожланаётган савдо-иқтисодий муносабатларнинг ижобий динамикасини таъкидлади.
Музокаралар давомида божхона тартиботларини соддалаштириш, божхона ахборот тизимларини уйғунлаштириш, замонавий логистика марказларини қуриш, шунингдек, юк ташиш ва етказиб беришда вақт ҳамда моддий харажатларни камайтириш учун чегара ўтиш пунктларини модернизация қилиш масалалари кўриб чиқилди.
Ғишткўприк (Ўзбекистон) – Жибек Жоли (Қозоғистон) ва Давут-ота (Ўзбекистон) – Тажен (Қозоғистон) асосий чегара ўтказиш пунктларида таъмирлаш ишларини тезлаштириш орқали савдо ҳажмини ва туризм кўрсаткичларини ошириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашилди.
Сирдарё вилояти ҳудудида ташкил этилаётган Халқаро саноат кооперацияси маркази яқинида жойлашган Сирдарё – Атамекен чегара ўтказиш пункти инфратузилмасини замонавий талаблар асосида модернизация қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар мева-сабзавот ва бошқа тез бузиладиган юкларни ташишда қулайликлар яратиш, уларнинг тезкор ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида "яшил йўлак" тизимини жорий этиш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Бўлиб ўтган учрашув Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, логистика ва трансчегаравий ҳамкорликни кенгайтириш, икки давлат ўртасидаги товар айланмаси ва транспорт-транзит салоҳиятини оширишга қаратилган амалий чора-тадбирларни белгилаб олишда муҳим аҳамият касб этди.
Ўзбекистон
05.08.2025, 14:06
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Покистон ва Афғонистон можароси урушга айланди
Жаҳон
27.02.2026, 15:35

«Дўстлик» чегара пунктида катта рейд бошланди
Жаҳон
31.10.2025, 15:59

Сўх туманидаги “Тул” чегара назорат-ўтказиш пункти вақтинча ёпилди
Ўзбекистон
14.08.2025, 15:42

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара ҳудудлари инфратузилмаси ривожлантирилади
Ўзбекистон
06.08.2025, 15:23

Қирғизистон Тожикистон билан 23 йиллик музокарасига нуқта қўйди
Жаҳон
20.03.2025, 13:51

"Ғишткўприк" пости тўрт ойга ёпилади
Ўзбекистон
03.02.2025, 11:09
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди
Жаҳон
21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди
Жаҳон
19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди
Жаҳон
19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди
Жаҳон
19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди
Жаҳон
19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда
Жаҳон
19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди
Жаҳон
18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
