Покистон ва Афғонистон можароси урушга айланди
Tўқнашувлар олти вилоятни қамраб олган. Томонлар артиллерия ва пулемётлардан фойдаланмоқда, қуруқликдаги бўлинмалар эса бир-бирининг ҳудудига киргани айтилмоқда.
Жаҳон
27.02.2026, 15:35
Улашиш:

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф 27 февралдаги баёнотида Исломобод “ҳар доим тинчликка интилганини”, бироқ энди мамлакат қуролли кучлари ҳар қандай тажовузга қатъий қарши туришини маълум қилди.
Покистон мудофаа вазири Хожа Осифнинг айтишича, ҳозирда Покистон ва “Толибон” ҳукумати ўртасида “очиқ уруш” кетмоқда, чунки Кобулда портлашлар ҳақида хабар берилган ва чегара бўйлаб жанглар давом этмоқда.
Бундан бир неча соат аввал “Толибон” ҳукумати матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид Афғонистоннинг икки мамлакатни ажратиб турувчи Дюранд чизиғи бўйлаб Покистон ҳарбийларига қарши кенг кўламли ҳужум амалиётларини олиб бораётганини маълум қилган эди.
“Толибон” ўз ҳужумини Покистоннинг шу ҳафта бошида уюштирган ҳаво ҳужумларига жавобан амалга оширганини айтди.
Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзай Покистон ҳужумлари фонида мамлакати “ҳар қандай шароитда ўз жонажон ватанини тўла якдиллик билан ҳимоя қилишини ва тажовузга жасорат ила жавоб қайтаришини” маълум қилди.
“Покистон ўзи яратган зўравонлик ва портлашлар муаммосидан халос бўла олмайди, аксинча, ўз сиёсатини ўзгартириши ҳамда Афғонистон билан яхши қўшничилик, ҳурмат ва маданий муносабатлар йўлини танлаши зарур”, - деб ёзди у “Х” ижтимоий тармоғида.
Бу сўнгги кескинлашув мамлакатларнинг умумий чегараси бўйлаб бир неча ҳафта давом этган жанглар ортидан юз берди ва ҳар икки томон ўнлаб одамлар ҳалок бўлганини даъво қилмоқда.
БМТ
БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш вазиятни диққат билан кузатиб, зўравонлик авж олганидан чуқур хавотир билдирди.
У ҳар икки давлатни халқаро гуманитар ҳуқуққа алоҳида эътибор қаратган ҳолда халқаро ҳуқуқ бўйича ўз мажбуриятларига қатъий риоя қилишга чақирди.
Шунингдек, Гутерриш қарама-қаршиликлар давом этаётган бир пайтда ҳар икки томон тинч аҳолини ҳимоя қилишга устувор аҳамият бериши зарурлигини таъкидлади.
Эрон
Ўз мамлакатини уруш гирдобига ташламаслик учун Қўшма Штатлар билан жадал музокаралар олиб бораётган Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Покистон ва Афғонистонни ўзаро келишмовчиликларни мулоқот ва аҳил қўшничилик тамойиллари асосида ҳал қилишга ундади.
Шунингдек, у муқаддас Рамазон ойи ўзини тийиш ва ислом бирдамлиги учун муҳим фурсат эканини таъкидлади.
Жума куни тонгда “Х” ижтимоий тармоғида эълон қилган постида Ароқчи Эроннинг ушбу вазият юмшаши учун ёрдам беришга тайёрлигини яна бир бор таъкидлади.
У ўз мамлакати Кобул ва Исломобод ўртасидаги конструктив мулоқотни енгиллаштириш ҳамда ҳамкорликни рағбатлантириш учун ҳар қандай зарур ёрдамни кўрсатишга тайёр эканини маълум қилди.
Россия
Россия уришаётган томонларни зудлик билан трансчегаравий ҳужумларни тўхтатишга ва келишмовчиликларни дипломатик йўл билан ҳал қилишга чақирди, деб хабар берди жума куни РИА агентлиги Ташқи ишлар вазирлигига таяниб. Шунингдек, агар икки томон ҳам рози бўлса, воситачилик қилишни таклиф қилди.
Хитой
Жума куни Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Пекиннинг Покистон-Афғонистон чегарасидаги вазият кескинлашувидан чуқур хавотирда эканини маълум қилди. “Хитой ўз каналлари орқали можарога воситачилик қилиб келмоқда”, - деди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мао Нин навбатдаги брифингда. Унинг қўшимча қилишича, Хитой вазиятни юмшатишда конструктив роль ўйнашга тайёр.
Муаллиф: Исомиддин Жуманазаров
Жаҳон
27.02.2026, 15:35
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Нега Исроил Ливанга ҳам зарба бермоқда?
Жаҳон
16.03.2026, 13:52

Урушнинг бадалини ким тўлайди?
Жаҳон
14.03.2026, 12:26

Эрон ва Саудия ўртасида қолган Покистон: қандай йўл тутиш керак?
Жаҳон
10.03.2026, 13:04

Араб давлатлари Эронга қарши урушга кирадими?
Жаҳон
05.03.2026, 17:25

Сиёсат тутуни: иқлим ўзгариши омиллари
Жаҳон
03.03.2026, 15:36
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
сўнгги янгиликлар

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди
Жаҳон
19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди
Жаҳон
19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди
Жаҳон
19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди
Жаҳон
19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда
Жаҳон
19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди
Жаҳон
18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади
Жаҳон
18.03.2026, 14:17
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
