Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?

Янги Тошкентда ҳоким кимга бўйсунади, шаҳарни ким бошқаради ва давлат идоралари қаерда жойлашади? Президент фармони билан янги шаҳарнинг бошқарув тизими белгиланди.

Улашиш:

Янги Тошкент шаҳрининг меъморий макети.

Саида Мирзиёеванинг Телеграм-канали, 2026-йил 17-сентабр.

Президентнинг 2026 йил 10 ноябрдаги ПФ–243-сон Фармони билан Янги Тошкент шаҳрида бошқарув тизими белгиланди. Ҳужжатга кўра, шаҳарда алоҳида ҳокимлик ташкил этилади, унинг раҳбарини Президент тайинлайди. Шунингдек, 16 та давлат органи ва ташкилотнинг ҳудудий бўлинмалари фаолияти йўлга қўйилади.

Фармон 2026 йил 11 ноябрдан кучга кирган. 

Ҳокимни Президент тайинлайди

Янги Тошкент шаҳри ҳокимини Ўзбекистон Президенти лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод этади. Ҳоким тегишли маъмурий-ҳудудий бирлик ташкил этилгунига қадар фаолият юритади.

Ҳокимликнинг бошқарув аппарати 14 нафар ходимдан иборат бўлади. Унинг таркибига ҳоким, биринчи ўринбосар ва икки нафар ўринбосар, ёрдамчи, ахборот хизмати раҳбари (давлат тили бўйича маслаҳатчи), ташкилий-назорат гуруҳи, бош ҳисобчи, бош юрисконсулт ҳамда девонхона киради.

Ҳоким ўринбосарларининг масъулият йўналишларини Янги Тошкентни ривожлантириш режаларидан келиб чиқиб, ҳокимнинг ўзи белгилайди.

16 та давлат органи бўлинмаси ташкил этилади

Янги шаҳарда 16 та давлат органи ва ташкилотнинг ҳудудий бўлинмалари иш бошлайди. Улар учун жами 30 та штат бирлиги ажратилади.

Бўлинмалар қуйидаги йўналишларни қамраб олади: экология, статистика, иқтисодиёт ва молия, инвестициялар, таълим, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, маданият, кадастр, ёшлар ишлари, оила ва хотин-қизлар, санитария-эпидемиология.

Бундан ташқари, шаҳарда Президентнинг Халқ қабулхонаси, тиббиёт бирлашмаси, солиқ инспексияси ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини фаолияти йўлга қўйилади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳам тузилма очади

Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бир ой муддатда Янги Тошкент шаҳрида ўз тузилмаларини ташкил этиши керак.

Ушбу тузилмалар тегишли идораларнинг амалдаги штат бирликлари ҳисобидан шакллантирилади.

Ҳокимликнинг ваколатлари ва харажатлари

Фармонга кўра, ҳокимлик Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирексиясига берилган ҳудудларда Тошкент вилояти ва туманлари давлат органлари ваколатига кирадиган масалалар бўйича мустақил қарор қабул қилади.

Ҳокимлик ва унинг таркибидаги бўлинмаларни сақлаш харажатлари республика буджети ҳисобидан молиялаштирилади.

Фармонда алоҳида кўрсатилмаган бошқа давлат органлари эса шаҳарда Тошкент вилоятидаги мавжуд бўлинмалари орқали фаолият юритишда давом этади.

Ҳокимлик вақтинча қаерда жойлашади?

Ҳокимлик ва давлат органларининг янги ташкил этиладиган бўлинмалари вақтинча собиқ «Янги Тошкент» лойиҳа офиси биносига жойлаштирилади. Улар ушбу бинодан бепул фойдаланади.

мавзуга оид янгиликлар

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади

Ёрдам пулини қандай олиш мумкин? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 12:15

Тошкентда зилзила қайд этилди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, 28 сентябрь куни Тошкент шаҳри ва вилоятида зилзила содир бўлган.

Ўзбекистон

28.09.2026, 09:50

Давлат органлари формасига ўхшаш кийим кийганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Давлат органлари ходимларининг формасига ўхшаш кийимларни кийиш ёки жорий этишга қарши чоралар кучайтирилмоқда. Бу фуқароларни чалғитиш ва давлат органлари номидан ишончнинг суиистеъмол қилинишини олдини олишга қаратилган.

Ўзбекистон

04.08.2026, 14:29

Ўзбекистон бўйлаб навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилади

Акция Президентнинг 2026 йил 25 мартдаги «Тоза ҳаво» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармони асосида ташкил этилмоқда. Унга кўра, ҳар ойнинг 10 ва 25 санасида «Автомобилсиз кун» ҳамда «Автомобилсиз ҳафта» тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Ўзбекистон

25.07.2026, 09:49

Бекатлар ўз вазифасини бажаряптими?

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган суратлар автобус бекатлари ҳақида жиддий саволларни ўртага ташламоқда. Йўловчилар бекат ичида эмас, унинг орқасида турибди. Қишнинг совуқ кунларида қандай сақланиш мумкин?

Ўзбекистон

20.07.2026, 12:20

Автомобиль импорт қилишдаги чеклов бекор қилинди

Ўзбекистонда жисмоний ва юридик шахслар томонидан хориждан автомобиль импорт қилишга оид муҳим чеклов бекор қилинди.

Иқтисодиёт

06.06.2026, 15:11

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

F1 çempioni Lyuis Hemilton Ğazo çegarasida

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди

Етти карра Формула-1 чемпиони Ҳемилтон «Рафаҳ» чегара пунктини очишга чақирди.

Жаҳон

12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Эркак шифокорларга аёл беморларни маҳрамсиз кўрикдан ўтказиш тақиқланган. Чекловлар тиббий ёрдам олиш имкониятини янада қийинлаштирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 15:46

Ğazodagi 70 mingga yaqin çodirni suv bosdi

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти

Ғазо секторидаги 70 мингга яқин чодирни сув босган, 350 минг атрофидаги аҳоли тошқинлардан зарар кўрган. БМТ Исроилни гуманитар ёрдам етказиш учун барча чегара ўтиш пунктларини очишга чақирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 12:36

Фазлиддинхон Меҳмонов ҳамда блогер Азиз Ғоипназаров

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогер Азиз Ғоипназаров қандай жиноятда айбланди ва суд уларга қандай жазо тайинлади? Иш тафсилотлари маълум бўлди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 12:27

Cохта IMEI код

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари

 IMEI кодларини сохталаштириш, ноқонуний импорт схемалари ва iPhone импорти 6,2 баробар ошган.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:51

Блогернинг ижтимоий саҳифасидан

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Блогер Феруза Норматованинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинган видеосидан лавҳа.

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Kiberhujum

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди

Хакерлар Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид 2 000 дан ортиқ ҳужжатни ўғирлаган. Шунингдек, Ўзбекистон ўрмон хўжалигига алоқадор тизимга ҳам кирган.

Жаҳон

12.11.2026, 10:18

“Aytmatov” va “Kulpaş” filmlari posteri

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди

Қозоғистонда 1930 йилги очарчилик ва Сталин қатағонлари акс этган икки фильм намойиши қолдирилди. Бу ҳолат мамлакатда цензура ва ижод эркинлиги борасидаги баҳсларни кучайтирмоқда.

Маданий

11.11.2026, 15:53

Гиёҳвандлик моддаси опий

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди

Гиёҳвандлик моддалари Афғонистондаги наркокурерлар томонидан етказиб берилган.

Ўзбекистон

11.11.2026, 15:04

Rossiya IIV: migrantlar orasida jinoyatçilik yarim yilda 40 foizga kamaydi

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Россияда хориж фуқаролари 20 мингдан ортиқ жиноят содир этган. ИИВ мигрантларга нисбатан чекловлар жиноятчиликни камайтирганини даъво қилмоқда.

Жаҳон

11.11.2026, 12:17

GTL

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?

Қарийб 3,42 миллиард долларлик мажмуа импорт ўрнини босиши керак эди, аммо ишлаб чиқариш ва импорт кўрсаткичлари лойиҳанинг самарадорлиги ҳақида жиддий саволларни юзага келтирмоқда.

Ўзбекистон

11.11.2026, 12:06

Windows 12

Windows 12 қачон чиқади?

Microsoft компанияси Windows 11 операцион тизимининг навбатдаги йирик янгиланиши устида иш олиб бормоқда.

Фан-технология

11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди

Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг Ҳарбий-ҳаво ва космик кучлари тасарруфидаги янги ракета мажмуасида баллистик ва қанотли ракеталар жойлаштирилган.

Жаҳон

11.11.2026, 11:36

Европа Иттифоқи ҳарбийлари Украинада

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди

Қарор Европа Иттифоқининг Украинага кўмаклашиш бўйича ҳарбий ёрдам миссияси фаолияти юзасидан ўтказилган сўнгги стратегик таҳлилдан кейин қабул қилинди.

Жаҳон

11.11.2026, 10:09

Эркинжон Турдимов

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов

Вазирнинг таъкидлашича, тўрт нафар ректорга жиддий огоҳлантириш берилган. Уларнинг келгуси фаолияти бўйича қарор махсус ишчи гуруҳ хулосасидан кейин қабул қилинади.

Таълим

10.11.2026, 16:03

Çegara mojarosida zarar körgan uy

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади

Тожикистон билан чегара ҳудудлари алмашинуви натижасида Қирғизистон тасарруфига ўтган 213 та уйнинг 170 таси яшаш учун яроқли деб топилди. Endi ular oddiy aholiga taqsimlanmoqda.

Жаҳон

10.11.2026, 15:10

ЙТҲ

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?

Энг кўп ҳолат Самарқандда қайд этилган. 

Ўзбекистон

10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи

Бу ҳақда студия директорлар кенгаши раиси Юлиана Слашчёва 9 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган III Ўзбекистон – Россия медиафорумида маълум қилди.

Маданий

10.11.2026, 11:53

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →