Ўзбекистонда бизнес муҳити рекорд даражада яхшиланмоқда

 2025 йил июнь ойида Ўзбекистонда бизнес муҳити индекси 63 пунктни ташкил этади, Бу кўрсаткич сўнги икки йил ичида энг юқори кўрсаткич сифатида баҳоланмоқда. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ўтказган тадқиқотида маълум қилди.

Улашиш:

Oʻzbekistonda biznes muhiti rekord darajada yaxshilanmoqda

Июнь ойида Ўзбекистондаги бизнес муҳит ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 10 бандга ошиб, 63 бандни ташкил этган. Шунингдек, ўтган ойга нисбатан 2 бандга ўсиш қайд этилган. Бу жорий йил бошидан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

 

Июнь ойида бизнес муҳити индексининг жорий ҳолати 47 бандни ташкил этди, бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13 бандга ошганлигини кўрсатади.

 

Шу билан бирга, бизнеснинг истиқболдаги кутилмалар индекси 6 бандга ошиб, 80 бандни ташкил этди. Бу эса тадбиркорларнинг барқарорликка бўлган ишончини намоён этмоқда.

 

Натижаларга кўра, тадбиркорларнинг 38% сўнгги уч ойда ўз бизнеси ҳолатининг яхшиланганини маълум қилган, 38% талаб ўсганлигини қайд этган, 24% эса ишчилар сонининг кўпайганини билдирган. Шу билан бирга, сўровда иштирок этганлар тадбиркорларнинг 71% келгусида талаб ўсишини, 59% ишчилар сони кўпайишини, 21% эса нархлар ўсишини кутмоқда.

 

2025 йил июнь ойида саноатда бизнес муҳити индекси ижобий динамикани намоён этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5 бандга яхшиланди ва 59 бандни ташкил этди. Шу билан бирга, истиқболдаги кутилмалар индекси 73 банддан 83 бандгача ўсди. Жорий ҳолат индекси 37 банд даражасида ўзгаришсиз қолди.

 

Сўров натижаларига кўра, саноатдаги тадбиркорларнинг 38% сўнгги уч ойда бизнеси яхшиланганини маълум қилган (2024 йил июнь ойида бу кўрсаткич 32%ни ташкил этган эди). Шунингдек, корхоналарнинг 79% келгусида бизнес ҳолати янада яхшиланишини кутмоқда, бу ўтган йилги 71%га нисбатан юқори кўрсаткичдир.

 

Қишлоқ хўжалигида бизнес муҳити ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 бандга яхшиланди ва 59 бандни ташкил этди. Шу билан бирга, жорий ҳолат индекси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6 бандга (35 банддан 41 бандга) ошди, истиқболдаги кутилмалар индекси эса 3 бандга (80 банддан 83 бандга) ўсди.

 

Натижаларга кўра, қишлоқ хўжалигидаги тадбиркорларнинг 49% ўз фаолиятининг жорий ҳолатини “қониқарли” деб баҳолаган. Шу билан бирга, 22% сўнгги уч ойда ишчилар сони ўсганлигини, 79% эса келгусида бизнес ҳолати янада яхшиланишини қайд этди.

 

Хизматлар соҳасида бизнес муҳити индекси ўтган йилга нисбатан 17 бандга яхшиланди ва 68 бандни ташкил этди. Истиқболдаги кутилмалар индекси 11 бандга (68 банддан 79 бандгача) ошди, жорий ҳолат индекси эса 22 бандга (34 банддан 57 бандгача) ўсди.

 

Хизматлар соҳасидаги тадбиркорларнинг 47 % жорий ҳолатни «яхши» деб баҳолаган, 39 % сўнгги уч ойда бизнес шароитларининг яхшиланганини қайд этган, 71 % эса келгусида талаб ўсишини кутмоқда.

 

Қурилиш тармоғида бизнес муҳити индекси ўтган йилга нисбатан 4 бандга ўсиб, 61 бандни ташкил этди. Жорий ҳолат индекси 15 бандга ўсиб, 49 бандга етди. Шу билан бирга, истиқболдаги кутилмалар индекси 9 бандга камайиб, 73 бандни ташкил этди.

 

Шу билан бирга, қурилишда сўнгги уч ойда бизнес ҳолати “яхшиланди” дея 36% респондент қайд этган, келгусида бизнес ҳолати ўзгармаслигини кутаётганлар 21% ташкил этган. Қурилиш тармоғи амалдаги ўзгаришларга мослашиб, барқарорликни намоён этмоқда.

мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам жўнатди

Инсонпарварлик юки таркибига бир қатор зарур озиқ-овқат маҳсулотлари — ўсимлик ёғи, ун, гуруч, гўшт консервалари, қандолат ва макарон маҳсулотлари, шунингдек, тўқимачилик буюмлари ҳамда бошқа биринчи навбатдаги эҳтиёж товарлари киритилган.

Ўзбекистон

17.03.2026, 09:57

Жазо ўтаётган аёллар ҳам талаба бўлиши мумкин

Ўзбекистонда жазо ўтаётган аёлларга олий таълим муассасаларида ўқиш имкониятини яратиш режалаштирилмоқда. 

Ўзбекистон

08.03.2026, 10:51

Мексика ЖЧ–2026 ўйинларини ўтказа олмаслиги мумкин

Мамлакатдаги зўравонликлар сабаб айрим ўйинлар тақдири, жумладан Ўзбекистон — Колумбия учрашуви ҳам хавфсизлик вазияти туфайли бекор қилиниши мумкин.

Жаҳон

24.02.2026, 10:39

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 46,85 млрд долларни ташкил этди

Расмий маълумотларга кўра, давлат қарзининг асосий қисми — 39,82 млрд доллари ёки 85 фоизи ташқи қарз ҳиссасига тўғри келади. Ташқи қарзнинг ЯИМга нисбати 27,1 фоизни ташкил этмоқда.

Иқтисодиёт

23.02.2026, 08:10

«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Тожикистон» йўналиши бўйлаб илк юк поезди йўлга чиқди

Хитой ва Марказий Осиё ўртасида янги транспорт йўлаги иш бошлади. Унинг доирасида илк синовдаги юк поезди Ланьчжоудан Душанбе шаҳрига йўл олди.

Иқтисодиёт

20.02.2026, 10:10

“Ўзбекистон Ғазода мактаб ва шифохоналар қуришга тайёр” — Мирзиёев

Вашингтонда ўтган “Тинчлик кенгаши” саммитида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев минтақадаги гуманитар инқирозни бартараф этиш ва вайрон бўлган инфратузилмани тиклаш юзасидан муҳим баёнот билан чиқди.

Ўзбекистон

20.02.2026, 08:09

сўнгги янгиликлар

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятидаги юқори мартабали разведка мулозими – Терроризмга қарши кураш бўйича миллий марказ директори Жо Кент Оқ уйнинг Эронга қарши урушига норозилик билдириб,  истеъфо берди.

Жаҳон

18.03.2026, 14:17

Клавиатурадаги “F” ва “J” тугмалари нега бўртма?

Клавиатурадаги “F” ва “J” тугмалари остидаги кичик бўртма тепаликчалар бежиз жойлаштирилмаган. Уларнинг асосий вазифаси — қўл бармоқларини клавиатурага қарамасдан тўғри жойлаштиришга ёрдам бериш.

Фан-технология

18.03.2026, 12:44

Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин

Олий таълим муассасаларида давлат грантлари асосида таълим олган битирувчиларни ишга тақсимлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида амалдаги тартибга муҳим ўзгартиришлар киритиш режалаштирилмоқда.

Таълим

18.03.2026, 11:20

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити санаси бўйича дастлабки маълумот эълон қилинди

Ўзбекистонда 2026 йилги Рамазон ҳайити санасига оид дастлабки маълумотлар эълон қилинди. Унга кўра, байрам 20 март кунига тўғри келиши кутилмоқда. 

Ўзбекистон

18.03.2026, 10:06

Омбудсман кўмагида фуқаро ишга тикланди ва 21,3 млн сўм ундирилди

Ишдан ноқонуний бўшатилган фуқаро ўз ҳуқуқларини тиклаш юзасидан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га мурожаат қилди. 

Ўзбекистон

18.03.2026, 09:46

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди

Исроил вакили мамлакат урушни якунлашга тайёр эканини маълум қилди. Унга кўра, бунинг учун Эрондан таслим бўлиш, қуролсизланиш ёки ҳокимиятни алмаштириш талаб этилмайди.

Жаҳон

17.03.2026, 13:40

2026 йилги "Оскар" мукофоти ғолиблари эълон қилинди

Маросимда асосий ғолиб режиссёр Пол Томас Андерсоннинг "Жанг кетидан жанг" филми бўлди, у бир нечта мукофотларга сазовор бўлди, жумладан, асосий номинациялар бўйича ҳам, деб хабар беради Hollywood Reporter.

Маданий

17.03.2026, 12:43

Туркияда ўзбекистонлик аёл 4-қаватдан тушиб кетди

Туркиянинг Измир шаҳрида Ўзбекистон фуқароси бўлган 22 ёшли аёл кўп қаватли турар-жой биносининг тўртинчи қаватидан тушиб кетди.

Ўзбекистон

17.03.2026, 11:01

Ислом цивилизацияси марказининг очилиш маросими 17 март куни бўлиб ўтади

Тошкентда барпо этилган Ўзбекистондаги энг йирик маданий-маърифий мажмуалардан бири ҳисобланган ушбу марказнинг расмий очилиш маросими бугун, 17 март куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон

17.03.2026, 10:18

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам жўнатди

Инсонпарварлик юки таркибига бир қатор зарур озиқ-овқат маҳсулотлари — ўсимлик ёғи, ун, гуруч, гўшт консервалари, қандолат ва макарон маҳсулотлари, шунингдек, тўқимачилик буюмлари ҳамда бошқа биринчи навбатдаги эҳтиёж товарлари киритилган.

Ўзбекистон

17.03.2026, 09:57