Ўзбекистонда илк бор “Ҳалол” халқаро аккредитациясига эга сертификатлаштириш органи ташкил этилди
Туркия Ҳалол Аккредитация Идораси (HAA)нинг тегишли қарорига мувофиқ, “Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази” давлат муассасаси (“UzTest”) ДМ ҳузуридаги Ҳалол сертификатлаштириш идораси Туркия Ҳалол Аккредитация Идораси (HAA) томонидан аккредитациядан ўтган Ўзбекистондаги илк ташкилот сифатида эътироф этилди.
Ўзбекистон
16.10.2025, 10:01
Улашиш:

Бу ҳақдаги маълумот Туркия Ҳалол Аккредитация Идорасининг расмий веб-сайтида эълон қилинган.
Ҳалол сертификатлаштириш идораси OIC/SMIIC 2:2019 – “Conformity Assessment: Requirements for Bodies Providing Halal Certification” халқаро стандартига мувофиқ аккредитациядан ўтди. Бу эса Ўзбекистонда ҳалол стандартлари бўйича фаолият юритаётган ташкилотлар учун янги босқични англатади.
Ҳозирги вақтда жаҳон бозорида ҳалол стандартлари ва сертификатларига бўлган талаб ортиб бормоқда. Хусусан, маҳсулотларни экспорт қилиш жараёнида ҳар бир маҳсулот турига мос сертификатлар талаб қилинади, улар орасида Ҳалол сертификати ҳам муҳим ўрин тутади. Бу сертификат хорижий, айниқса, Ислом мамлакатларининг стандартлар ва метрология институти (SMIIC)га аъзо давлатларга маҳсулот экспорт қилишда техник тўсиқларни бартараф этишга хизмат қилади.
Халқаро экспертлар маълумотларига кўра, ҳалол соҳаси жаҳон иқтисодиётида энг тез ривожланаётган йўналишлардан бирига айланди. Ҳозирги кунда ҳалол озиқ-овқат ва ичимликлар саноати ҳажми 2 триллион АҚШ доллари, зиёрат туризм 400 миллиард долларни ташкил этмоқда.
Мазкур натижа Ўзбекистоннинг халқаро стандартлар тизимига интеграция жараёнидаги муҳим қадамларидан бири бўлиб, мамлакат маҳсулотларининг экспортини жаҳон бозорида рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.
Ўзбекистон
16.10.2025, 10:01
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Ўзбек ММА оламида “машина можароси”: қарз, келишув ва жамоатчилик муҳокамаси
Спорт
29.09.2025, 18:01

15 ёшли қиз турмушга берилаётгани аниқланди
Ўзбекистон
22.09.2025, 10:00

Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки билан шерикликнинг устувор йўналишларини қайд этди
Ўзбекистон
18.09.2025, 10:15

Ҳусанов паслар аниқлиги бўйича “Манчестер Сити” сафидаги энг яхши футболчи бўлди
Спорт
19.09.2025, 10:03

Фарғонада ИИБ ходимлари мактаб директорини калтаклаб, ёлғон гувоҳлик беришга мажбурлади
Ўзбекистон
06.10.2025, 12:59

Мубашшир Аҳмад 2 йил 6 ойга қамалди
Ўзбекистон
08.10.2025, 17:56
сўнгги янгиликлар

Лазизбек Мулложоновнинг 14 ноябрь кунги рақиби маълум бўлди
Спорт
16.10.2025, 13:02

Мирзиёева Оксфордни ўзбек тилини ўқитишга кўндирди
Таълим
16.10.2025, 12:29

Италия — Исроил ўйинига қарши норозилик намойишида 13 киши жароҳатланди
Жаҳон
16.10.2025, 12:01

Бухорo суд тизимидаги ходим пора олаётган вақтида ушланди
Ўзбекистон
16.10.2025, 11:34

Президент маҳсулотларни сақлаш ва тақсимлаш марказида фаолияти билан танишди
Иқтисодиёт
16.10.2025, 10:57

Президент “Янги авлод” махсус саноат зонасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди
Иқтисодиёт
16.10.2025, 10:42

Ўзбекистон йирик авиация хабига айланишни мақсад қилган
Ўзбекистон
16.10.2025, 10:27

Самарқандда Марказий Осиё ва Озарбайжон иштирокида “Бирлик — 2025” ҳарбий машғулотлари бошланди
Ўзбекистон
16.10.2025, 10:26

Тошкентнинг яна қайси кўчаларида автобуслар учун алоҳида йўлаклар ташкил этилади?
Ўзбекистон
16.10.2025, 10:12

Тошкент жамоат транспорти парки 202 та янги YUTONG электробус билан бойиди
Ўзбекистон
15.10.2025, 20:02

Трамп Ғазодаги келишувнинг иккинчи босқичи бошланганини маълум қилди
Жаҳон
15.10.2025, 19:02
машҳур янгиликлар

Ўзбек ММА оламида “машина можароси”: қарз, келишув ва жамоатчилик муҳокамаси
Спорт
29.09.2025, 18:01

15 ёшли қиз турмушга берилаётгани аниқланди
Ўзбекистон
22.09.2025, 10:00

Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки билан шерикликнинг устувор йўналишларини қайд этди
Ўзбекистон
18.09.2025, 10:15

Ҳусанов паслар аниқлиги бўйича “Манчестер Сити” сафидаги энг яхши футболчи бўлди
Спорт
19.09.2025, 10:03

Фарғонада ИИБ ходимлари мактаб директорини калтаклаб, ёлғон гувоҳлик беришга мажбурлади
Ўзбекистон
06.10.2025, 12:59

Мубашшир Аҳмад 2 йил 6 ойга қамалди
Ўзбекистон
08.10.2025, 17:56