Президент “Янги авлод” махсус саноат зонасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди
Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Янгиҳаёт туманидаги “Янги авлод” махсус саноат зонасида бўлиб, алюмин қадоқ ишлаб чиқариш, салқин ичимликлар қуйиш корхонаси фаолияти билан танишди.
Иқтисодиёт
16.10.2025, 10:42
Улашиш:

Кейинги йилларда Ўзбекистонда саноатлаштириш сиёсати янги босқичга кўтарилди. Ўзига хос ишлаб чиқариш қуввати ва халқаро технологик стандартлар асосидаги иқтисодий ўсиш модели шаклланди.
“Янги авлод” махсус саноат зонаси давлат раҳбарининг 2024 йил 20 мартдаги тегишли қарорига асосан ташкил этилган. У замонавий ишлаб чиқариш инфратузилмаси, қулай логистика имкониятлари ва инвесторлар учун яратилган кенг имтиёзлари билан ажралиб туради.
Ҳудуддаги истиқболли лойиҳалардан бири “East Can Solutions” компанияси томонидан амалга оширилмоқда. Бу ерда алюмин қадоқ ишлаб чиқариш ва салқин ичимликлар қуйиш мажмуаси ташкил этилди.
Президент лойиҳанинг истиқболи, у ерда тайёрланаётган маҳсулотлар кўргазмаси билан танишди. Шу ерда лойиҳага расман старт берилди.
Корхона 21 гектар ҳудудда жойлашган. Қиймати 90 миллион доллар бўлган ушбу лойиҳа асосан хорижий инвестициялар ҳисобига молиялаштирилмоқда.
Марказий Осиёдаги саноқли корхоналар сирасига кирувчи бу мажмуа АҚШ, Буюк Британия, Италия ва Германияда ишлаб чиқарилган замонавий ускуналар билан жиҳозланди. Ишлаб чиқариш жараёни эса тўлиқ рақамлаштирилган.
Корхона қуввати босқичма-босқич ошириб борилади. Илк босқичда йилига 600 миллион дона, кейинги босқичларда эса 1,1 миллиард ва 2,2 миллиард дона алюмин қадоқ маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Бу кўрсаткичлар нафақат ички бозор эҳтиёжини қондириш, балки минтақавий миқёсда рақобатбардош маҳсулот экспорт қилиш имконини ҳам яратади.
Лойиҳанинг ишга тушиши натижасида 60 миллион долларлик импорт ўрни қопланиб, 20 миллион долларлик экспорт имконияти яратилади.
Маҳаллийлаштириш даражаси 90 фоизга етказилади. Эътиборлиси, корхонадаги барча лойиҳалар тўлиқ ишга тушиши билан 500 та янги иш ўрни яратилади. Бюджет учун эса салмоқли солиқ тушумлари таъминланади.
Президентга шу ерда “Янги авлод” махсус саноат зонасида амалга оширилаётган ишларнинг бориши ҳақида ахборот берилди.
Масъуллар саноат зонасининг умумий ривожланиш стратегияси, маҳаллийлаштириш, рақамлаштириш ва энергия тежамкор технологияларни жорий этиш бўйича қилинган ишлар хақида маълумот берди.
Бу ерда озиқ-овқат, электротехника, машинасозлик, кимё ва қурилиш материаллари йўналишларида жами 1 миллиард 200 миллион долларлик 58 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Давлат раҳбарига уларнинг 28 таси тақдимот қилинди. Яқин истиқболда амалга ошадиган ушбу ташаббуслар амалга ошиши натижасида 7 минг 600 та янги иш ўрни яратилади.
Улар нафақат иқтисодий самара, балки янги иш ўринлари, экспорт салоҳияти ва маҳаллий ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантириш орқали ижтимоий барқарорликка ҳам хизмат қилиши қайд этилди.
Иқтисодиёт
16.10.2025, 10:42
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Президент маҳсулотларни сақлаш ва тақсимлаш марказида фаолияти билан танишди
Иқтисодиёт
16.10.2025, 10:57

Ўзбекистон йирик авиация хабига айланишни мақсад қилган
Ўзбекистон
16.10.2025, 10:27

Янги Ўзбекистон қиёфаси кириб борадиган 33 та туман ва 330 та оғир маҳалла белгилаб олинди
Ўзбекистон
14.10.2025, 16:18

Маҳаллада “еттилик” тизими жорий қилинади
Ўзбекистон
14.10.2025, 16:07

«Ўзбекистон капитал бозорини ривожлантиришга янада кўпроқ ҳисса қўшамиз» – Катинка Вальстром
Иқтисодиёт
29.09.2025, 10:47

Шавкат Мирзиёев ватандошлар ва "Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендиатлари билан учрашди
Сиёсат
25.09.2025, 10:02
машҳур янгиликлар

Ўзбек ММА оламида “машина можароси”: қарз, келишув ва жамоатчилик муҳокамаси
Спорт
29.09.2025, 18:01

15 ёшли қиз турмушга берилаётгани аниқланди
Ўзбекистон
22.09.2025, 10:00

Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки билан шерикликнинг устувор йўналишларини қайд этди
Ўзбекистон
18.09.2025, 10:15

Ҳусанов паслар аниқлиги бўйича “Манчестер Сити” сафидаги энг яхши футболчи бўлди
Спорт
19.09.2025, 10:03

Фарғонада ИИБ ходимлари мактаб директорини калтаклаб, ёлғон гувоҳлик беришга мажбурлади
Ўзбекистон
06.10.2025, 12:59

Мубашшир Аҳмад 2 йил 6 ойга қамалди
Ўзбекистон
08.10.2025, 17:56
сўнгги янгиликлар

Кўнгилли бўлиб Россия томонидан урушга кирган ўзбекистонлик қамалди
Ўзбекистон
16.10.2025, 14:01

Лазизбек Мулложоновнинг 14 ноябрь кунги рақиби маълум бўлди
Спорт
16.10.2025, 13:02

Мирзиёева Оксфордни ўзбек тилини ўқитишга кўндирди
Таълим
16.10.2025, 12:29

Италия — Исроил ўйинига қарши норозилик намойишида 13 киши жароҳатланди
Жаҳон
16.10.2025, 12:01

Бухорo суд тизимидаги ходим пора олаётган вақтида ушланди
Ўзбекистон
16.10.2025, 11:34

Президент маҳсулотларни сақлаш ва тақсимлаш марказида фаолияти билан танишди
Иқтисодиёт
16.10.2025, 10:57

Ўзбекистон йирик авиация хабига айланишни мақсад қилган
Ўзбекистон
16.10.2025, 10:27

Самарқандда Марказий Осиё ва Озарбайжон иштирокида “Бирлик — 2025” ҳарбий машғулотлари бошланди
Ўзбекистон
16.10.2025, 10:26

Тошкентнинг яна қайси кўчаларида автобуслар учун алоҳида йўлаклар ташкил этилади?
Ўзбекистон
16.10.2025, 10:12

Ўзбекистонда илк бор “Ҳалол” халқаро аккредитациясига эга сертификатлаштириш органи ташкил этилди
Ўзбекистон
16.10.2025, 10:01

Тошкент жамоат транспорти парки 202 та янги YUTONG электробус билан бойиди
Ўзбекистон
15.10.2025, 20:02
машҳур янгиликлар

Ўзбек ММА оламида “машина можароси”: қарз, келишув ва жамоатчилик муҳокамаси
Спорт
29.09.2025, 18:01

15 ёшли қиз турмушга берилаётгани аниқланди
Ўзбекистон
22.09.2025, 10:00

Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки билан шерикликнинг устувор йўналишларини қайд этди
Ўзбекистон
18.09.2025, 10:15

Ҳусанов паслар аниқлиги бўйича “Манчестер Сити” сафидаги энг яхши футболчи бўлди
Спорт
19.09.2025, 10:03

Фарғонада ИИБ ходимлари мактаб директорини калтаклаб, ёлғон гувоҳлик беришга мажбурлади
Ўзбекистон
06.10.2025, 12:59

Мубашшир Аҳмад 2 йил 6 ойга қамалди
Ўзбекистон
08.10.2025, 17:56