Ўзбекистоннинг илк учувчи талабалар гуруҳи Корея аэрокосмик университетига юборилди

Тошкент давлат транспорт университети ҳамда Корея аэрокосмик университети ҳамкорлигида имзоланган қўшма таълим бўйича Ўзбекистоннинг илк учувчи талабалар гуруҳи Корея аэрокосмик университетига жўнаб кетди.

Улашиш:

Тошкент давлат транспорт университети ҳамда Жанубий Кореянинг Корея аэрокосмик университети ҳамкорлигида учувчиларни тайёрлаш бўйича имзоланган қўшма таълим бўйича (1+2+1 дастури) биринчи курсни муваффақиятли тамомлаган Ўзбекистоннинг илк учувчи талабалар гуруҳи жорий йил 30 август куни Корея аэрокосмик университетига жўнаб кетди.

Мазкур дастур 2023 йилда Транспорт вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, замонавий талаблар асосида хорижий тажрибага асосланган ҳолда учувчилик бўйича Ўзбекистон миллий кадрлари захирасини яратишга қаратилган.

Парвоз эксплуатацияси йўналишида учувчилик бўйича 1-курс билимларини Тошкент давлат транспорт университетида олган ушбу талабалар 2 ҳамда 3-курсларда таҳсил олишни Корея аэрокосмик университетида давом эттириб, назарий билимларга қўшимча равишда парвоз амалиётларини бошлашади.

Талабаларга Корея аэрокосмик университети профессор-ўқитувчилари билан бир қаторда “Кореан Аир” ҳамда “Ациана Аирлинес” авиакомпаниялари учувчи-инструкторлари томонидан билим берилади. Корея аэрокосмик университети “Кореан Аир” авиакомпанияси тасарруфида бўлиб, “Кореан Аир” ва “Ациана Аирлинес” авиакомпаниялари ҳамда Корея Республикаси Ҳарбий ҳаво кучлари учун учувчилар тайёрлаш бўйича таянч олий билим юрти ҳисобланади.

Корея аэрокосмик университетида 3-курсни муваффақиятли битирган талабалар Ўзбекистонга қайтиб 4 курсда парвоз амалиётларини давом эттиришади. Ўқишни муваффақиятли тугатган талабаларга учувчилик гувоҳномаси, Транспорт университети дипломи ҳамда Корея аэрокосмик университетлари дипломлари топширилади.

Маълумот учун: Корея аэрокосмик университети 1952 йилда ташкил этилган бўлиб университетда Кореялик талабалар билан бир қаторда АҚШ, Хитой ва Тинч океани ҳавзаси мамлакатлари, Миср, Лотин Америкаси мамлакатлари ҳамда Европа мамлакатларидан келган талабалар таҳсил олади.

Университет учувчилар тайёрлаш бўйича ўзнинг Сусек, Улжин ҳамда Жежу-до ўқув машқ марказларига эга бўлиб, уларнинг ҳар бири ўзининг аэродромлари, 60 дан ортиқ симуляторлари ҳамда 50 дан ортиқ бир ва икки моторли кичик авиация ҳаво кемалари ва 5 та реактив двигателли ҳаво кемалари эга.

Университет нафақат учувчилар, шунингдек, борт кузатувчилари, авиация муҳандислари, авиация менежменти, халқаро авиация ҳуқуқи ва шу каби бошқа йўналишларда ҳамда мутахассисларни тайёрлаб келади. Университет илм-фан соҳасида бир қатор йўналишларда фаолият юритиш билан бирга илғор технологиялар соҳасидаги KAI-Korea Aerospace industry, KARI-Korea Aerospace Resesrch institute, Samsung, LG, Hyundai, KIA ва шу каби бир қатор йирик компанияларнинг янги маҳсулотларини лойиҳалаштириш ва уларга муҳандислик эчимларини бериш, Корея ва хорижий мамлакатлар ҳудудида аэропортлар, космодромлар, улар атрофидаги шаҳар инфратузилмаси, йўл ва кўприклар қурилишини лойиҳалаштириш ва уларга муҳандислик эчимларини бериш билан ҳам шуғулланиб келади.

Улашиш:

сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонда Ядро тиббиёти маркази қурилиши бошланди

Душанбе шаҳридаги “Марказий Осиё – Россия” ва МДҲ саммитлари доирасида Ўзбекистонда атомдан тинч мақсадларда фойдаланишга бағишланган маросим бўлиб ўтди. 

Фан-технология

10.10.2025, 19:05

Доналд Трамп: “Эрдўған жуда тўғри иш қилди”

АҚШ президенти Дональд Трамп Ғазода оташкесим жараёнида Туркиянинг катта ҳиссаси бўлганини таъкидлади. 

Жаҳон

10.10.2025, 18:04

Nobel —  Trampga emas venesuelalik siyosatchiga berildi

Нобел — Трампга эмас венесуэлалик сиёсатчига берилди

Тинчлик бўйича Нобел мукофотини олишга қаттиқ ҳаракат қилган АҚШ президенти Доналд Трампга эмас Венесуэла мухолифат етакчиси Мария Корина Мачадога берилди. Нобел қўмитасига кўра, у Венесуэла халқининг демократик ҳуқуқларини илгари суришдаги тинимсиз меҳнати ва диктатурадан демократияга адолатли ва тинч йўл билан ўтишдаги ҳаракатлари учун берилди.

Жаҳон

10.10.2025, 17:03

Шаҳрихонда “жиҳод” ғоясини тарғиб қилган мактаб ўқувчилари фош этилди

Шаҳрихон туманида яшовчи 2007 йилда туғилган йигит ижтимоий тармоқларда тақиқланган материалларни кўриш орқали радикал ғояларга берилган ва хориждаги террорчилик ташкилотлари ёлловчилари таъсирига тушган.

Ўзбекистон

10.10.2025, 16:07

Putinni hibsga olmagani uchun Tojikiston xalqaro maydonda tanqid ostiga olinmoqda

Путинни ҳибсга олмагани учун Тожикистон халқаро майдонда танқид остига олинмоқда

Евроиттифоқ “Марказий Осиё — Россия” саммитида иштирок этиш учун келган Россия раҳбари Валадимир Путинни ҳибсга олмагани учун Тожикистонни танқид остига олмоқда.

Сиёсат

10.10.2025, 15:00

Oʻzbekiston elchisi Iroq rahbariga ishonch yorliqlarini topshirdi

Ўзбекистон элчиси Ироқ раҳбарига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг Ироққа янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор элчиси Аюбхон Юнусов Ироқ президенти Абуллатиф Рашидга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.

Сиёсат

10.10.2025, 14:01

Shavkat Mirziyoyev “Markaziy Osiyo–Rossiya” sammitida qanday tashabbuslarni ilgari surdi?

Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё–Россия” саммитида қандай ташаббусларни илгари сурди?

Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё–Россия” форматидаги иккинчи саммитда стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва минтақавий барқарорликни биргаликда таъминлашга қаратилган 10 дан ортиқ ташаббусни илгари сурди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.

Сиёсат

10.10.2025, 13:00

Adabiyot boʻyicha Nobel mukofoti venger yozuvchisiga berildi

Адабиёт бўйича Нобель мукофоти венгер ёзувчисига берилди

2025 йил адабиёт боъйича Нобель мукофоти “қиёмат даҳшати шароитида санъатнинг кучини яна бир бор тасдиқлаган ишончли ижоди учун” венгер ёзувчиси Ласло Краснахроникаига берилди. Нобел қўмитасига кўра, “Краснахоркаи Ласло — Кафка ва Томас Бернхардга бориб тақаладиган Марказий Европа анъаналарига мансуб буюк эпик ёзувчи».

Фан-технология

10.10.2025, 12:03

Ўзбекистон Каннаваро бошчилигидаги илк учрашувда ғалаба қозонди

9 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Фабио Каннаваро бошчилигида илк учрашувини ўтказди ва Кувайт терма жамоаси устидан 2:0 ҳисоби билан ғалаба қозонди.

Спорт

10.10.2025, 11:21

Instagram’да президентни ҳақорат қилган йигитга ҳукм ўқилди

Instagram’да Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни ҳақоратлаб изоҳ қолдирган оҳангаролик 18 ёшли йигитга 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси ва қўшимча чекловлар тайинлади.

Ўзбекистон

10.10.2025, 11:15

Forish tumanidagi bogʻchalarda 37 nafar bola ovqatdan zaharlandi

Фориш туманидаги боғчаларда 37 нафар бола овқатдан заҳарланди

Жиззах вилояти Фориш туманидаги тўртта давлат боғчасида 37 нафар бола овқатдан заҳарланди. Маълум бўлишича, улар бир кун олдин биокефир, пишлоқ, сарёғ каби маҳсулотларни истеъмол қилган. Вилоят СЕС хизматига кўра, озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш, сақлаш нормалари бузилган. Ҳозирда ҳолат бўйича жиноий иш очилиб, суриштирув олиб борилмоқда.

Ўзбекистон

10.10.2025, 11:05

Олтин нархи яна рекорд кўрсаткични қайд этди

Ўзбекистонда олтин нархлари яна рекорд кўрсаткични қайд этди. Марказий банк маълумотига кўра, 9 октябрь ҳолатида 1 грамм олтин 1 миллион 608 минг 600 сўмдан баҳоланмоқда. Бу — бир кунда 24 минг сўмдан ортиқ ўсиш демакдир.

Иқтисодиёт

10.10.2025, 11:03