updated: 22.03.2026, 19:38

Фарғонада ЖҚБ ходимлари ота-болани калтаклади

Эзгулик Ўзбекистан Инсон ҳуқуқлари жамияти Раиси Абдурахмон Ташановнинг Facebook'да хабар беришича, 4-март куни тунги соат 23.30 ларда Фарғона вилояти Учкўприк тумани ИИБга олиб келинган 1973-йилда туғилган Ҳусанбой Жумабоев ва унинг 1999-йилда туғилган ўғли Адҳамжон Муҳаммаджонов ИИБнинг жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан шафқатсиз калтакланди. 

Guantanamo qamoqxonasi

CBC

Абдурахмон Ташановнинг тушунтиришича, қийноқ натижасида боши ёрилган, танаси моматалоқ бўлган Ҳусанбой Жумабоев ўзининг нима сабабдан чақирилгани, нима сабабдан калтакланганини ҳам билмайди.

Қўлига кишан солиниб, 4 нафар ИИБ ходим томонидан шафқатсиз қийноққа солинган Адҳамжон Муҳаммаджонов эса муқаддам ЖКнинг 104-моддаси билан судланиб, ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилинган.

“Мени профилактик суҳбат учун таклиф қилишганди. Отам бирга қўшилиб келгандик. Иккимизни ҳам сабабсиз уриб ташлашди. Отамнинг аҳволи ёмон, ҳозир кўп жойга шикоят бердик”, -  дейди Муҳаммаджонов.

Тунги соат 01:25 да ИИБ ходимлари тез ёрдам чақиришди. Мазлумлар зўровонларнинг қўлидан қутулиш учун енгил малҳам олганларидан сўнг тез ёрдамга жавоб беришди. ИИБ мулозимлари “Сизларга 219-моддани қўйиб, жавобгар қилмоқчийдик, ҳалиям индамадик”, - деб қўйиб юборишди.

"Мазлумлар бугун шифохонага тушди, ИИБ ЖҚБ ходимларининг исми Музаффар, Элшод Аминов. Тахмин қилмоқдаманки, Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати “ҳаммаси жойида”, деган баёнот беришади лозим топишса. Тизимга ишончим аллақачон ўлган. Бу ердаги зўровонлик ва шафқатсизликка юқоридан қўллов бор, шундай бўлмаганида чора кўрилар эди", - дея ўз фикрини билдирди Абдурахмон Ташанов.

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда?

Марказий Осиёда ким етакчи? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 16:58

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди – ЖССТ

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш учун Ўзбекистонда қандай чоралар кўрилмоқда?

Жаҳон

20.10.2026, 16:40

Ноқонуний «Умра» зиёратини ташкил этишга уринган шахслар ушланди

Фуқароларни ноқонуний равишда «Умра» зиёратига юбориш эвазига пул талаб қилган шахсларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чора кўрилди.

Ўзбекистон

20.10.2026, 15:39

Аёлга шилқимлик қилган патронаж ходими 5 суткага қамалди

Воқеа қачон, қаерда ва қандай содир бўлганди? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 13:03

Криштиану Роналду 30 кунга футболдан четлатилди

Португалия футбол федерацияси ҳужумчига 255 евро жарима ҳам тайинлади.

Спорт

20.10.2026, 11:15

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида қанча миқдордаги келишув имзоланди?

Марко Рубио бошчилигидаги АҚШ делегациясининг Самарқандга ташрифи доирасида Америка ва Ўзбекистон бизнес вакиллари 12 миллиард долларлик 54 та ҳамкорлик келишувини тузди.

Иқтисодиёт

20.10.2026, 10:27

Параосиё ўйинлари: Ўзбекистон делегацияси медаллари сони 29 тага етди

"Кунчиқар мамлакат" да медалларни қўлга киритиш давом этмоқда.

Спорт

20.10.2026, 10:10

Пенсия тайинлаш соддалашади

Пенсия учун ариза ёзмайсиз, ҳужжат йиғмайсиз, тўлов ўзи давом этади. Қайси ҳолларда ва қайси ҳудудларда, билиб олинг.

Иқтисодиёт

20.10.2026, 09:40

Франциядаги тартибсизликлар ортидан 2 400 га яқин киши ҳибсга олинди

Оммавий норозиликлар ва тартибсизликлар нимадан бошланди?

Жаҳон

19.10.2026, 17:39

35 йилда Ўзбекистон аҳолиси қарийб 19 миллион кишига кўпайди

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 2026 йил 1 октябрь ҳолатига 39,5 миллион кишидан ошди. Энг кўп аҳоли Самарқанд вилоятида, энг ками эса Сирдарё вилоятида истиқомат қилмоқда.

Ўзбекистон

19.10.2026, 16:48

Ўзбекистондаги мактабларда кузги таътил қачондан бошланади?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги таътил қачондан бошланишини эълон қилди.

Таълим

19.10.2026, 16:27

Ўзбекистонда "Google Pay" хизмати ишга тушди

"Google Pay" Ўзбекистонликлар учун қандай имкониятлар беради?

Ўзбекистон

19.10.2026, 13:15

Курерни ҳақоратлаган ресторан ходими жавобгарликка тортилди

"Brasserie Park" ресторани ходими ва курер ўртасида содир бўлган ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилди.

Ўзбекистон

19.10.2026, 11:38

Самарқандда 310 миллиард сўмлик кўприк қурилмоқда

Кўприк ишга тушганидан сўнг, йўл учун сарфланадиган вақт 30 дақиқага қисқариши мумкин.

Ўзбекистон

19.10.2026, 10:11

Самарқандга кириш беш кун давомида чекланади

18–22 октябрь кунлари Самарқандга кириш йўлларида ҳамда шаҳарнинг айрим марказий кўчаларида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади. Бунга C5+1 учрашуви ва болалар фаровонлигига бағишланган халқаро саммит сабаб бўлади.

Ўзбекистон

19.10.2026, 09:41

4,7 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон энергетикаси қандай ривожланмоқда?

Ўзбекистон 2030 йилгача қайта тикланувчи энергия улушини 54 фоизга етказишни режалаштирмоқда. Шунингдек, электр энергиясини Европага экспорт қилиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилмоқда.

Иқтисодиёт

17.10.2026, 15:32

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?

Ўзбекистонда дахлсизлик ва иммунитетга эга шахсларни жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш ва уларнинг ҳуқуқларини бузганлик учун жазо тартиби белгиланди.

Ўзбекистон

17.10.2026, 14:01

Rasm sun'iy intellektda yaratilgan

Хитой ва АҚШ Марказий Осиёда: иқтисодий рақобат янги босқичдами?

Хитой бош вазири Ли Сян ва АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг Ўзбекистонга ташрифи бир вақтга тўғри келмоқда. Пекин минтақада ҳамкорликни кучайтираётган бир пайтда, Вашингтон расмийси ҳам 200 дан ортиқ бизнес вакили билан Марказий Осиёга ташриф буюрмоқда.

Сиёсат

17.10.2026, 12:12

Нетаньяҳу ўрнини ким эгаллайди?

Исроилда 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган парламент сайловлари олдидан Биньямин Нетаньяҳуга қарши мухолифат сиёсатчилари бирлашмоқда. Бироқ уларнинг аксарияти Фаластин давлатини ташкил этишни қўллаб-қувватламайди

Сиёсат

17.10.2026, 10:37

Иккинчи жаҳон урушида Германия нега енгилди?

1941-йилда Гитлер СССРни бир неча ой ичида таслим қилишни режалаштирди. Европанинг катта қисмини аллақачон бўйсундирган Германия қўшинлари Москва остонасигача етиб борди. Аммо орадан тўрт йил ўтиб, Берлиннинг ўзи вайроналар ичида қолди.

Маданий

16.10.2026, 15:13

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →