ҚАЛБ ИНҚИЛОБИ

Мустақиллик ҳақида ўйлаганда, ёдимга занжирга ўрганган фил ҳақидаги ривоят тушади. Эшитгандирсиз? Юз йил занжирга банди қилинган фил қозиқ атрофида айланиб юрар экан. Охири занжир занглаб, чириб, узилиб кетибди ҳамки, фил шу қозиқ атрофида айланиб юраверар эмиш. У занжир бир куни узилишини тасаввур ҳам этолмас экан. Яшириб нима қилдик – бизнинг қўлимиз ечилгани йўқ, тилимиз ечилди, холос. Қўлимиз ечилганда ҳам дилимиз занжирда қолаверади ҳали.

Маданий

12.12.2025, 09:34

Улашиш:

Мен мустақиллигимизнинг келажаги ана шу нарсага – халқимиз дилидаги занжирларнинг узилишига боғлиқ, деб биламан ва бу жараён узоқ кечса керак. Ҳозирча қўшиғимиз ўзгармоқда. Қаранг, кеча Ленин ҳақида халтура ёзганлар бугун АмирТемур ҳақида ўша даражада ёзмоқда, кеча қизил аскарни мақтаганлар бугун босмачини кўкка кўтармоқда. Худо ҳаққи, гап шундаки, юксак бадиий асар ёзиш қўлидан келмайдиган киши исталган ғояни ўзига хизмат қилдираверади. Бугун халқимизни мақтаб, динимизни мақтаб мансаб шоҳсупасида туриб олишни истаётганларнинг гўёки эл учун “куюнаётгани” дилида эмас, тилида эканлигини тушуниб олишимиз керак.

Мустақиллик ҳақида ўйлаганда, мен йўл бошида турганимизни айтмоқчи бўламан. Яккаҳокимлик ўзини шарманда қилганини кўрдик. Аммо яна уни қўмсаётганлардан эҳтиёт бўлайлик. Биз қафасдан озод бўлаётган қушлармиз. Озодлик шунинг эвазигаки, энди ўз донимизни ўзимиз топиб еймиз, ўзимизни ўзимиз ҳимоя қиламиз. Лекин кўплар яна қафас ҳимоясини қўмсамоқдалар, оз бўлса-да, миннат билан бўлса-да, собиқ марказ ташлаб турган “донни” соғинмоқдалар. Элнинг бундай кайфиятидан фойдаланиб яна сўсиализмни тикламоқчи бўладиган, қиёфасини ўзгартирган кўҳна коммунистлар бор. Кунимиз шуларга қолмасин.

Одам бой бўлса, мамлакат бой бўлади. Хусусий мулкдан қўрқмайлик. Озроқ бойиганни “ОБХСС”га ушлатадиган халқнинг эртаси йўқ. Бир фарангининг гапи ёдга тушади: “Бизда қўшнисининг икки қават уй қурганини кўрган киши қасдма-қасд уч қават уй солади, сизда қўшнисининг икки қават уй қурганини кўрганлар устидан ёзиб, қаматиб юборадилар. Сиз мағлубларни яхши кўрасиз, биз эса ғолибларни!” Ана шундай.

Тўғри, ҳали мулк давлат қўлида бўлгани учун унга бир ёндан канадай ёпишган амалдорлар, иккинчи ёнидан “эмиб” ётган махфия каззоблари ғазабимизни келтирмоқда. Ҳаром топилган пул ғашимизни келтиради. Бироқ шу кунда ҳалол пул топишнинг иложи борми?! Ер деҳқонга берилгани йўқ, саноат монополистлар қўлида, калхўзчи калхўзчидан ажралиб чиқолмайди.

Келажагимиз энг аввало хусусийлаштиришга боғлиқ. Бундан қўрқаётган баъзи кишилар занжирини йўқотишдан қўрқаётганга ўхшайди.

Ўзимча ўйлайман: “Бозор иқтисодига ўтиш ҳақида энг юксак минбарлардан гапирилади. Нега пастда ҳеч иш қилинмайди?!” Гап шундаки, бизда бозор иқтисоди бўлмай туриб халқ ундан безиб қолди. Унинг ана шу безишини кутиб ётганлар эса ғимирлаб қолишди. Одамлар, бу ҳали бозор иқтисоди эмас, сиз ҳақиқий бозор иқтисодини талаб қилинг, сизни нарх билан қўрқитишмоқда.

Бир дўстим “Уйғон, уйғонганинг кўриб ўлайин!” деган шеърий сатрларимни ўқиб шундай деди: “Оғайни, уйғотиб нима қиласиз, ҳозир одамларга балки шу уйқу ёқар, уйғонишни истамас!” Билмадим. Одамлар, уйғонишни истамайсизми?! Дўстим давом этди: “Кўряпсиз-ку, порахўрлик авжига чиқди одамлар чидаяпти, нарх-наво ошди – одамлар чидаяпти. Қўйинг уларни уйғотманг!” Шунга ҳамоаҳанг гапни бир ошнамиздан ҳам эшитдим: “Ука, бу халқ уйғонса, бир-бирининг гўштини ейди. Демократияни ўрнатиш учун 200 йил керак!” “Оғайнижон, мен аниқ биламан – 200 йил яшамайман. Лекин демократияни кўриб ўлсам дейман. Халқнинг кўзи очилса, бир-бирининг гўштини ейди, деб ўйлаш – халқни қопоғон итга ўхшатишдир. Халқимизни изчиллик билан маърифатга ошно қилиш керак”.

Мустақилликни ўйлаганда, шу гаплар хаёлимга келди. Халқимиз муносиб ҳаётга лойиқ, меҳнаткашдир. Эртаси ойдин бўлсин.

Карим БАҲРИЕВ

Ўзбекистон халқ ноиби.

"Муштум" журналининг 1992 йил 17-18 сонидан олинди.

Маданий

12.12.2025, 09:34

Улашиш:

сўнгги янгиликлар

Юрист огоҳлантиради: кўпчилик уй харидида айнан шартномада “тузоқ”лар борлигини пайқамайди

Янги қурилаётган уйдан квартира харид қилишни режа қилаётган фуқароларга юристлар жиддий огоҳлантирув билан мурожаат қилмоқда. Сабаби — айрим қурилиш компаниялари тузадиган шартномаларда барча ҳуқуқ ва ҳимоялар компания фойдасига ёзилади, харидор эса деярли ҳимоясиз қолади.

Ўзбекистон

12.12.2025, 11:39

Самарқандда инспектор таҳдидларидан қўрққан ўсмир ўзини ёқиб юборди

Самарқандда профилактика инспектори таҳдидидан қўрққан 17 ёшли ўсмир ўзини ёқиб юборди ва икки ойдан сўнг вафот этди. Суд инспекторни айбли деб топиб, озодликдан маҳрум қилди.

Ўзбекистон

12.12.2025, 08:01

Япония ва Хитой ўртасидаги сиёсий кескинлик: Тайван муаммоси иқтисодиётга таҳдид солмоқда

Жаҳонда кетма-кет авж олаётган низолар — Россия–Украина уруши, Исроил–Фаластин тўқнашуви, Судандаги қуролли можаро, Афғонистон–Покистон инқирози ва АҚШ–Венесуэла кескинликлари — фон бўлиб хизмат қилар экан, халқаро саҳнада яна бир хатарли нуқта пайдо бўлди: Хитой ва Япония ўртасида Тайван масаласи атрофида кучайиб бораётган қарама-қаршилик.

Жаҳон

11.12.2025, 19:14

«Метан заправка»лар фаолиятига вақтинча чеклов киритилмоқда

 Ҳолат қўшни давлат газ тармоғида юзага келган техник носозлик сабаб Ўзбекистонга импорт қилинаётган табиий газ ҳажми қисқаргани билан изоҳланмоқда.

Ўзбекистон

11.12.2025, 16:54

Талабалар учун ўқиш 12 январдан бошланади

Олий таълим муассасаларида 2025–2026 ўқув йили кузги семестри учун якуний назоратлар 2026 йил 12 январдан белгиланган график асосида бошланади. Талабаларнинг қишки таътили эса 10 январгача давом этади. 

Таълим

11.12.2025, 16:19

Бухорода ўзи билан икки фарзандини сувга ташламоқчи бўлган аёлга ҳукм ўқилди

Ҳодиса жорий йилнинг 9 март куни Ромитан туманидаги «Юзон» маҳалласидан ўтган канал ёнида содир бўлган. Аёл турмуш ўртоғи бошқа аёлга уйланиш ниятида эканини билгач, руҳий тушкунликка тушган.

Ўзбекистон

11.12.2025, 14:50

"Жалолиддин Мангуберди" Хивага 7 соатда етиб боради

Жанубий Кореянинг Чангвон шаҳридаги Масан портида Ўзбекистон учун ишлаб чиқарилган Hyundai Rotem тезкор поездларининг биринчи партияси жўнатилди. Ўзбекистон темир йўллари учун тайёрланган поездлардан бирига «Жалолиддин Мангуберди» номи берилди. Янги электропоезд Тошкент—Хива йўналишида ҳаракатланиб, ҳозирги 14 соатлик йўлни 7 соат 40 дақиқада босиб ўтиши кутилмоқда.

Ўзбекистон

11.12.2025, 12:58

Янги йил олдидан ёлғон чегирмаларга қарши назорат кучайтирилди

Байрам олдидан турли акция ва чегирмалар таклиф этилмоқда. Рақобат қўмитаси бу каби ташаббусларни қўллаб-қувватламоқда, аммо айрим тадбиркорлар томонидан ёлғон чегирма эълон қилиш ёки етарли маълумот бермаслик ҳолатлари қайд этилмоқда.

Иқтисодиёт

11.12.2025, 11:51

Тошкент аҳолиси оммавий ўрнатилаётган ўйин автоматларидан шикоят қилмоқда

Қурилмалар уйлар, дўконлар ва ҳатто мактаблар ёнида ҳам пайдо бўлмоқда.

Ўзбекистон

11.12.2025, 10:51

Эронлик қизлар орасида бурун бинтлаб юриш нима сабабдан оммалашган?

Эроннинг йирик шаҳарларида сайр қилган ҳар қандай киши кўча-кўйда бурни бандажланган қизларни тез-тез учратади. Бир қарашда бу манзара спортчилар ёки боксчиларнинг жангдан кейинги ҳолатини эсга солади. Бироқ бу бинтлар жанг санъатига мутлақо алоқаси бўлмаган тиббий сабаб билан боғлиқ.

Жаҳон

11.12.2025, 10:45

2025 йил Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди

2025 йил 6–13 октябрь кунлари Швеция ва Норвегияда ўтган Нобель ҳафталигида физиология ва тиббиёт, физика, кимё, адабиёт, тинчлик ва иқтисод соҳалари бўйича йил лауреатлари эълон қилинди. Нобель мукофоти 1901 йилдан бери топширилиб, ҳар бир ғолиб 11 млн швед кронаси, диплом ва олтин медаль олади. Расмий маросим 10 декабрда Стокгольм ва Ослода ўтказилади.

Жаҳон

10.12.2025, 18:25