Экологик стикерни онлайн тартибда расмийлаштириш мумкин
Ўзбекистонда экологик тоифаси аниқланган автотранспорт воситалари учун экологик стикерни онлайн тартибда олиш имконияти яратилди.
Ўзбекистон
09.01.2026, 08:24
Улашиш:

Экологик стикерни олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки унинг мобил иловасига кириб, қидирув сатрига “Экологик стикер” деб ёзиш ёки “Транспорт” бўлими орқали “Автотранспорт воситасига экологик стикер олиш” хизматини танлаш кифоя.
Ариза бериш жараёнида маълумотлар автоматик равишда шакллантирилади. Фуқаро фақат аризани тасдиқлайди ҳамда транспорт воситаси ҳақидаги маълумотлар ва экологик стикерни почта орқали етказиб бериш манзилини кўрсатади. Тизим томонидан почта харажатлари учун тўлов инвойси шакллантирилади ва ариза берувчи белгиланган тўловни электрон тарзда амалга оширади.
Ваколатли орган транспорт воситаси маълумотларини ахборот тизимлари орқали текшириб, экологик тоифани автоматик тарзда аниқлайди. Шундан сўнг экологик стикер расмийлаштирилиб, чоп этилади ва почта орқали ариза берувчига юборилади.
Тайёр стикер 10 кун ичида уйга етказиб берилади. Стикернинг ўзи ва ариза топшириш бепул, фақат почта орқали етказиб бериш хизмати учун 20 600 сўм тўланади.
Экологик стикер турлари
Экологик стикер — транспорт воситасининг экологик тоифасини тасдиқловчи электрон маълумотларни ўз ичига олган махсус ёрлиқ ҳисобланади. Стикерлар уч хил рангда бўлади:
- яшил — “тоза” экологик даража;
- сариқ — “ўртача” экологик даража;
- қизил — “зарарли” экологик даража.
Рангли экологик стикерларни Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларида экологик операторлар орқали олиш ҳам мумкин.
Қайта расмийлаштириш ва имтиёзлар
Экологик стикерлар транспорт воситаси учун биринчи марта ва ҳар йили бир марта бепул берилади. Қуйидаги ҳолатларда стикер қайта расмийлаштирилади:
- транспорт эгаси ёки давлат рақами ўзгарганда;
- олд ойна алмаштирилганда;
- стикер шикастланганда ёки ўчиб кетганда.
Электромобиллар, мопед, скутер ва мотоцикллар учун экологик стикер талаб этилмайди. Гибрид транспорт воситалари ишлаб чиқарилганига уч йилгача бўлса, “тоза” тоифага киритилади. Илгари сариқ ёки қизил стикер олган ҳайдовчилар транспорт воситасининг техник ҳолати яхшилангандан сўнг стикер рангини ўзгартириш ҳуқуқига эга.
Аввал маълум қилганимиздек, экологик стикер бўйича жарималар 2026 йилдан қўлланилмайди. Жарималарни қўллаш 2 йилдан сўнг бошланади. Бу давр мобайнида ҳайдовчилар ўз автомобилларининг техник ҳолатини яхшилаш имкониятига эга бўлади.
Ўзбекистон
09.01.2026, 08:24
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

«Экостикер» тизими: 2026 йилдан жарималар қўлланилмайди
Ўзбекистон
26.12.2025, 10:13

Экостикер талабини бузган ҳайдовчилар қачон жаримага тортилади?
Ўзбекистон
23.12.2025, 15:40

Эко-стикерлар учун қанча миқдорда тўлов қилинади?
Ўзбекистон
20.12.2025, 10:22

Ўзбекистонда эко-стикер тизими қачондан амал қилади?
Ўзбекистон
05.12.2025, 17:01

2026 йил 1 мартдан футбол ўйинларига чипталар фақат махсус онлайн тизим орқали сотилади
Спорт
25.08.2025, 17:50

Энди автомобиллар «қизил», «сариқ», «яшил» стикерлар орқали экологик тоифаларга ажратилади
Ўзбекистон
09.03.2024, 12:27
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Тошкент ва Наманган осмонида номаълум ёрқин жисм кузатилди
Фан-технология
20.02.2026, 12:06
сўнгги янгиликлар

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди
Фан-технология
16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди
Маданий
16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда
Жаҳон
15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди
Жаҳон
14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади
Иқтисодиёт
14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?
Жаҳон
14.03.2026, 12:26

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади
Жаҳон
14.03.2026, 09:45

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди
Иқтисодиёт
13.03.2026, 17:21

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин
Ўзбекистон
13.03.2026, 15:02

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди
Ўзбекистон
13.03.2026, 14:47

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори
Жаҳон
13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади
Жаҳон
13.03.2026, 12:01
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Тошкент ва Наманган осмонида номаълум ёрқин жисм кузатилди
Фан-технология
20.02.2026, 12:06
