ЖССТ огоҳлантирган йўтал сироплари Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилмаган
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан 13 октябрь куни эълон қилинган тиббий маҳсулот бўйича огоҳлантиришда Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган бир нечта йўтал сиропларида инсон саломатлиги учун хавфли моддалар борлиги маълум қилинди.
Ўзбекистон
16.10.2025, 18:06
Улашиш:

ЖССТ маълумотларига кўра, Sresan Pharmaceutical, Rednex Pharmaceuticals ва Shape Pharma компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган “COLDRIF”, “Respifresh TR” ва “ReLife” номли сиропларнинг айрим серияларида диэтиленгликол (DEG) моддаси аниқланган. Мазкур модда организм учун заҳарли бўлиб, Ҳиндистоннинг айрим ҳудудларида болалар ўлими ҳолатларига сабаб бўлган.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази бу ҳолат юзасидан расмий изоҳ берди.
Марказ маълумотида таъкидланишича, мазкур компаниялар томонидан ишлаб чиқарилган дори воситалари, жумладан юқорида тилга олинган сироплар, Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтказилмаган.
Шунингдек, мамлакатга кириб келаётган барча дори воситалари аккредитациядан ўтган синов лабораторияларида текширилади ва фақат ижобий хулоса олинганидан сўнггина сертификатланиб, сотувга чиқарилиши мумкин. Сертификатсиз дори воситаларининг божхона ҳудудидан олиб чиқилиши ва айланишига йўл қўйилмайди.
Маълумот учун, 2024 йил 8 июлда қабул қилинган буйруққа асосан, Ўзбекистонга импорт қилинаётган сироп шаклидаги препаратларда этиленгликол ва диэтиленгликол моддалари мавжудлигини мажбурий текшириш амалиёти жорий этилган. Бу орқали дори воситалари хавфсизлигини таъминлаш ҳамда аҳоли саломатлигига таҳдид солиши мумкин бўлган ҳолатларни олдини олиш механизми йўлга қўйилган.
Ўзбекистон
16.10.2025, 18:06
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

АҚШ ЖССТдан расман чиқди
Жаҳон
23.01.2026, 18:10

ДХХ ва прокуратура Фарғонада ноқонуний дори савдосига барҳам берди
Ўзбекистон
15.10.2025, 18:02

Чет элдан олиб келинган дорилар таркибида хавфли моддалар аниқланди
Ўзбекистон
27.09.2025, 10:01

Марғилонда салкам 1 млрд сўмлик сифати кафолатланмаган дорилар аниқланди
Ўзбекистон
16.09.2025, 13:37

Қирғизистондан катта миқдордаги кучли таъсир қилувчи дори воситаларини олиб келган шахслар ушланди
Ўзбекистон
08.09.2025, 14:24

Андижон, Тошкент ва Сурхондарёда хавфли дориларни сотаётганлар қўлга олинди
Ўзбекистон
05.09.2025, 17:42
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Тошкент ва Наманган осмонида номаълум ёрқин жисм кузатилди
Фан-технология
20.02.2026, 12:06
сўнгги янгиликлар

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда
Жаҳон
15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди
Жаҳон
14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади
Иқтисодиёт
14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?
Жаҳон
14.03.2026, 12:26

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади
Жаҳон
14.03.2026, 09:45

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди
Иқтисодиёт
13.03.2026, 17:21

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин
Ўзбекистон
13.03.2026, 15:02

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди
Ўзбекистон
13.03.2026, 14:47

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори
Жаҳон
13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади
Жаҳон
13.03.2026, 12:01

Тошкентда “ақлли” светофорлар тизими кенгайтирилади
Ўзбекистон
13.03.2026, 10:23

Суд Абдурахмон Ташановга нисбатан қўзғатилган маъмурий ишни рад этди
Ўзбекистон
12.03.2026, 16:56
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Тошкент ва Наманган осмонида номаълум ёрқин жисм кузатилди
Фан-технология
20.02.2026, 12:06
