Қобилжоннинг ўлимидан сўнг, онаси ва укаси қандай яшамоқда?

10 ёшли тожикистонлик Қобилжон Алиевнинг фожиали ўлими жамоатчиликни ларзага солганига бир ой тўлди. Бу вақт ичида унинг онаси Нилуфар Сафарова оғир руҳий зарбани енгиб ўтишга ҳаракат қилмоқда, Қобилжоннинг укаси эса ҳозирда Душанбе шаҳридаги лицейлардан бирида таҳсил олаётгани маълум қилинди.

Жаҳон

20.01.2026, 10:35

Улашиш:

«Asia-Plus» нашрига яқин манбанинг маълум қилишича, айни пайтда она ва боланинг аҳволи қониқарли. Улар давлат томонидан пойтахтда ҳадя этилган квартирага кўчиб ўтишга қарор қилган.

«Квартира она номига расмийлаштирилди, барча ҳужжатлар тартибга келтирилди, иш жойи ҳам белгилаб қўйилди. Аҳволлари бироз яхшилангач, янги уйга кўчиб ўтишади», — деди манба.

Маълум қилинишича, мамлакат тадбиркорларидан бири Кобилжон Алиевнинг онасини ойига 1000 АҚШ доллари маош билан иш жойи билан таъминлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган.

Шу билан бирга, Нилуфар Сафарова ҳозирча оммавий ахборот воситалари билан мулоқот қилишдан бош тортмоқда.

Кобилжоннинг укаси таҳсил олаётган таълим муассасаси «Asia-Plus» таҳририятига маълум, аммо бола хавфсизлиги нуқтаи назаридан унинг номи ошкор этилмади.

 

Фожиа тафсилотлари

Эслатиб ўтамиз, Қобилжон Алиев 2025 йил 16 декабрь куни Россиянинг Москва вилоятидаги мактаблардан бирида 15 ёшли ўсмир томонидан пичоқлаб ўлдирилган. Жиноятчи — Россия фуқароси бўлиб, ҳужум миллий нафрат асосида содир этилган.

Ҳужумдан олдин у мактаб қўриқчисини ҳам яралаган, бироқ у тирик қолган. Жиноят жараёни ижтимоий тармоқларда жонли эфирда намойиш этилган.

Тарқалган видеоларда қўлида пичоқ бўлган ўсмир ўқувчилар олдига келиб: «Қайси миллатдансан?» деб сўрагани акс этган. Қотил жиноятдан сўнг мактабнинг ўзидаёқ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган.

У айбини тан олган. Унга нисбатан Россия Жиноят кодексининг 105-моддаси 3-қисми (қасддан одам ўлдириш) ва 30-модда 2-қисми (суиқасд) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда у икки ойлик дастлабки қамоқда сақланмоқда.

Ушбу фожиа Россия жамиятида сўнгги йилларда кучайиб бораётган миллатчилик, мигрантофобия ва шовинизм муҳитининг оқибатидир. Экспертлар фикрича, жазосизлик ва нафратни тарғиб қилувчи ғоялар таъсирида сўнгги 22 йил ичида Россияда камида олти нафар тожик боласи шафқатсизларча ўлдирилган.

мавзуга оид янгиликлар

Россияда ўлдирилган Қобилжоннинг онасига уй берилди

Россиянинг Москва вилоятидаги мактабда пичоқлаб ўлдирилган 10 ёшли тожикистонлик бола — Қобилжон Алиевнинг онасига Тожикистон ҳукумати томонидан уй берилди.

Жаҳон

23.12.2025, 16:00

Қобилжон миллатчилик қурбони

Бугунги глобаллашув даврида миллатчиликнинг янги шакллари намоён бўлмоқда. Миграция оқимлари, иқтисодий тенгсизлик ва маданий иденитет йўқолишидан қўрқув жамиятда “биз” ва “улар” қарама-қаршилигини кучайтирмоқда.

Жаҳон

22.12.2025, 11:02

Москвада миллатчиликка қарши курашиш жамияти тузилди

Ушбу ҳаракатнинг асосий мақсади — жиноятни миллат билан боғлаш амалиётига барҳам бериш, нафрат ва ҳақоратга қарши туриш ва болалар ҳамда оилалар хавфсизлигини ҳимоя қилишдир.

Жаҳон

20.12.2025, 08:49

Тожикистонда Қобилжон Алиев билан боғлиқ маросимлар суратга олиниши чекланди — журналистлар

Маҳаллий журналистлар маълум қилишича, Тожикистон расмийларига Қобилжон Алиевнинг жасадини олиб келиш ва дафн маросимлари билан боғлиқ жараёнларни суратга олишга йўл қўймаслик бўйича кўрсатма берилган.

Жаҳон

19.12.2025, 10:29

Тожикистон ТИВ Россияда содир этилган фожиа юзасидан нота топширди

Москва вилоятида 15 ёшли мактаб ўқувчиси 4-синф, тожик миллатига мансуб болани пичоқлаб ўлдиргани юзасидан Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Россия Федерациясининг Тожикистондаги элчисини чақиртирди.

Жаҳон

18.12.2025, 08:53

Тожикистон Ўзбекистондан электр энергияси импорт қилишни бошлади

Тожикистон Ўзбекистондан суткасига 2 миллион кВт·соатгача электр энергияси импорт қилмоқда. Мамлакат 2026 йилнинг биринчи чорагида Марказий Осиё ягона энергетика тизимига тўлиқ қўшилиши кутилмоқда.

Иқтисодиёт

16.12.2025, 16:48

сўнгги янгиликлар

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятидаги юқори мартабали разведка мулозими – Терроризмга қарши кураш бўйича миллий марказ директори Жо Кент Оқ уйнинг Эронга қарши урушига норозилик билдириб,  истеъфо берди.

Жаҳон

18.03.2026, 14:17