Россияда ўлдирилган Қобилжоннинг онасига уй берилди
Россиянинг Москва вилоятидаги мактабда пичоқлаб ўлдирилган 10 ёшли тожикистонлик бола — Қобилжон Алиевнинг онасига Тожикистон ҳукумати томонидан уй берилди.
Жаҳон
23.12.2025, 16:00
Улашиш:

Бу ҳақда Asia-Plus нашри хабар қилди.
Маълум қилинишича, 22 декабрь куни журналистлар марҳум боланинг уйига ташриф буюрган. Қобилжоннинг қариндошларидан бири Нилуфар Сафаёвага уй тақдим этилганини маълум қилган. Бироқ уй қачон ва қай тартибда берилгани ҳақида аниқ маълумот берилмаган. Нашрнинг бошқа манбалари эса бу маълумотни на тасдиқлаган, на инкор этган.
Қобилжоннинг қариндоши Шерзод Ализоданинг айтишича, уй мамлакат ҳукумати номидан берилган, аммо айнан қайси давлат органи томонидан тақдим этилгани очиқланмаган.
Воқеадан хабардор манбаларга кўра, 22 декабрь куни эрталаб Тожикистоннинг бир қатор юқори лавозимли амалдорлари марҳум боланинг оиласига ташриф буюриб, ҳамдардлик билдирган. Уларнинг исмлари ошкор қилинмаган.
Шунингдек, оила ҳозирда молиявий ёрдамга муҳтож эмаслигини маълум қилди:
«Биз ёрдам берган ва бермоқчи бўлган барчадан миннатдормиз. Шу билан бирга, жамоатчиликка шуни маълум қиламизки, ҳозир биз ёрдамга муҳтож эмасмиз. Қобилжоннинг онаси номига очилган банк ҳисоб рақами ёпилган. Шу сабабли ҳеч қандай ҳисоб рақамларига пул ўтказмасликни сўраймиз», — дейилади баёнотда.
Маълумотларга кўра, Қобилжоннинг жасади олиб чиқилган уй ҳозиргача очиқ бўлиб, мамлакатнинг турли ҳудудларидан келган фуқаролар ҳамдардлик билдириш учун ташриф буюрмоқда.
Қобилжон Алиевнинг ўлдирилиши ҳақида
Қобилжон Алиев 16 декабрь куни Москва вилоятидаги мактабда россиялик ўсмир томонидан пичоқлаб ўлдирилган. Ҳужум қилган ўсмир мактабга “No lives matter” ёзуви туширилган футболкада келгани, ўқувчилардан миллатини сўраб, Қобилжонни бир неча бор пичоқлагани айтилмоқда. Ҳодисадан сўнг у марҳум бола фонида суратга тушган. Ҳозирда гумонланувчи ўсмир вақтинчалик ҳибсда сақланмоқда.
17 декабрь куни Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳужумни миллатлараро нафрат асосида содир этилган жиноят сифатида кескин қоралаб, Россия элчисини чақирган ва нота топширган.
22 декабрь куни Тожикистон ва Россия президентлари учрашув ўтказган. Россия президенти Владимир Путин ҳодисани терракт деб баҳолаб, Қобилжоннинг оиласига ҳамдардлик билдирган ва айбдорлар жазоланишини таъкидлаган. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон эса ушбу жиноят бўйича терговни шахсан назоратга олишни сўраган.
мавзуга оид янгиликлар

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди
Иқтисодиёт
13.03.2026, 17:21

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади
Жаҳон
13.03.2026, 12:01

Путин Эрон президенти билан суҳбатлашди: Теҳрон Россиядан ёрдам кутмоқда
Жаҳон
07.03.2026, 11:18

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Россияда музлаб қолган итга ёрдам берган курьер ишдан бўшатилди
Жаҳон
27.02.2026, 12:34

Зеленский: Путин мақсадига эришолмади, биз Украинани сақлаб қолдик
Жаҳон
25.02.2026, 13:51
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
сўнгги янгиликлар

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди
Жаҳон
19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди
Жаҳон
19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди
Жаҳон
19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди
Жаҳон
19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда
Жаҳон
19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди
Жаҳон
18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади
Жаҳон
18.03.2026, 14:17
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
