Қозоғистондаги ЙТҲда олти нафар ўзбекистонлик вафот этди

Қозоғистон чегарасида содир этилган юк машинаси билан боғлиқ ЙТҲда 6 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда Манғистау вилояти ИИБга таяниб, "Nur.kz" нашри хабар берди

Жаҳон

16.10.2024, 17:18

Улашиш:

Qozogʻistondagi YTHda olti nafar oʻzbekistonlik vafot etdi

Qozogʻistondagi YTHda olti nafar oʻzbekistonlik vafot etdi

Бугун, 16 октябрь куни эрталаб соат 7:30 да Қозоғистоннинг Манғистау вилоятидаги "Бейнеу – Тожен" трассасида "Jac" ҳамда "MAN" юк автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

"Машина чегарадан ўтиш учун навбатда турган йўл четидаги "MAN" юк автомашинаси билан тўқнашиб кетган. Оқибатда йўловчилардан тўрт нафари жароҳатланган, 6 нафари вафот этган. 

Машинада жами 10 киши бўлган. Жароҳатланганлар Бейнеу марказий туман касалхонасига ётқизилган, уларнинг аҳволи ўртача оғир деб баҳоланмоқда", дейилади хабарда.

Маълум бўлишича, ЙТҲ содир этган барча автомобиллар Ўзбекистондан рўйхатда ўтган. Жабрланганлар ва вафот этганлар Россия Федерациясидан қайтаётган Ўзбекистон фуқаролари бўлган.

"Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари бошланган. Воқеа ҳақида Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консуллигига хабар берилди", дейилади Манғистау вилояти ИИБ хабарида.

Жаҳон

16.10.2024, 17:18

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Ангрендаги ЙТҲда ҳалок бўлган сони 13 кишини ташкил этмоқда

Мудҳиш ЙТҲ оқибатида яна 6 киши вафот этган. ИИВнинг сўнгги маълумотида 8 та автомобил иштирок этган ЙТҲда 7 киши воқеа жойида ҳалок бўлгани, 9 киши жароҳатлангани ва шундан 5 нафари тиббиёт муассасаларига ётқизилгани маълум қилинганди.

Ўзбекистон

10.09.2025, 12:47

Қозоғистонда мушкул аҳволда қолган уч нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилади

Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари саъй-ҳаракатлари билан Қозоғистон ҳудудида мушкул аҳволда қолган юртдошларимизни Ватанга қайтариш бўйича чоралар кўриляпти, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон

05.09.2025, 15:29

Йўл безорилиги содир этган ва машинани маст ҳолатда бошқарган шахслар профилактик ҳисобга олинади

«Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритилмоқда.

Ўзбекистон

04.09.2025, 14:56

Ўзбекистон ва Қирғизистон Қозоғистонга 600 млн куб метр сув юборади

Келишувга кўра, сув икки ҳафта ичида етказилади.

Ўзбекистон

11.08.2025, 17:14

Qozogʻistondagi 42 ta qishloq maktabi Starlink tizimiga ulanadi

Қозоғистондаги 42 та қишлоқ мактаби Starlink тизимига уланади

Қозоғистондаги Павлодлар вилоятидаги 33 та қишлоқ мактаби Starlink тизимига уланган. Янги ўқув йилидан бошлаб яна 42 та мактаб ушбу тизимга уланади. Бу ҳақда “Казинформ” хабар қилди.

Жаҳон

09.08.2025, 12:51

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара ҳудудлари инфратузилмаси ривожлантирилади

Музокаралар давомида божхона тартиботларини соддалаштириш ва яна бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

Ўзбекистон

06.08.2025, 15:23

сўнгги янгиликлар

ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади

Бугун, 18 сентябрь куни ФИФАнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон Осиё жамоалари орасида 6-ўринни банд этган.

Спорт

18.09.2025, 18:24

Олмалиқ давлат техника институти ташкил этилади

Президент қарорига кўра, Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали негизида Олмалиқ давлат техника институти ташкил этилади.

Таълим

18.09.2025, 17:25

Саудия Арабистонида мушкул аҳволда қолган бир гуруҳ зиёратчилар Ўзбекистонга қайтарилди

Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Саудия Арабистонига Умра амалларини бажариш учун борган ва мушкул аҳволда қолган ватандошларимиз Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар берди "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон

18.09.2025, 16:25

Ўзбекистон жаҳон олтин қазиб олишда кучли ўнталикка кирди

2024 йилда дунё бўйича 3600 тонна олтин қазиб олинди. Бу 2023 йилга нисбатан 0,5% кўп деганидир.

Иқтисодиёт

18.09.2025, 15:23

"Янгибод"да боксчилар учун янги база қурилади

Спорт вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти Тошкент вилоятидаги "Янгиобод" спорт базасида бўлди.

Спорт

18.09.2025, 14:22

Афғонистонда олиб келинган катта миқдордаги наркотик моддалар тўхтатиб қолинди

Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ҳамда психотроп моддалар контрабандаси ва ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Фарғона вилоятида тезкор тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон

18.09.2025, 13:19

2,1 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди

"Ўзэнергоинспекция" ахборот хизматининг маълумот беришича, Самарқанд вилоятида ўтказилган назорат тадбирида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган корхона фаолияти аниқланди.

Ўзбекистон

18.09.2025, 12:01

Шавкат Мирзиёев “Камбағалликдан фаровонлик сари” мавзусидаги III халқаро форумнинг очилиш маросимида нутқ сўзлади

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Наманганда ўтказилган “Камбағалликдан фаровонлик сари” мавзусидаги III халқаро форумнинг очилиш маросимида нутқ сўзлаб, бугунги кунда дунёда 800 миллиондан ошиқ аҳоли камбағалликда яшаётганини таъкидлади.

Ўзбекистон

18.09.2025, 11:02

Наманганда тикилган кийимлар жаҳон бозорларида сотилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Тўрақўрғон туманидаги “Ифтихор кийим саноат” кластерининг янги корхонаси фаолияти билан танишди.

Иқтисодиёт

18.09.2025, 10:46

Шавкат Мирзиёев ОТБ билан шерикликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳрида ўтаётган "Камбағалликдан фаровонлик сари" халқаро форуми доирасида Осиё тараққиёт банки вице-президенти Инмин Янгни қабул қилди.

Ўзбекистон

18.09.2025, 10:30

Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки билан шерикликнинг устувор йўналишларини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 17 сентябрь куни Наманган шаҳрида Жаҳон банкининг глобал директори Луис Фелипе Лопес-Кальвани қабул қилди.

Ўзбекистон

18.09.2025, 10:15

Исроил армияси Ғазо шаҳридаги Рантиси болалар шифохонасига зарба берди

Исроил армияси Ғазо шаҳрида жойлашган Рантиси болалар шифохонасига зарба берди. У ерда ҳужум вақтида 80 нафар бемор бор эди. Бу ҳақда Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Жаҳон

18.09.2025, 10:05