Йўл безорилиги содир этган ва машинани маст ҳолатда бошқарган шахслар профилактик ҳисобга олинади
«Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритилмоқда.
Ўзбекистон
04.09.2025, 14:56
Улашиш:

Сенатнинг ўнинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун кўриб чиқилди.
Мазкур қонун билан «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонунга ҳам профилактик ҳисобга олиш асослари мақбуллаштирилишини ҳамда профилактик ҳисобга олинадиган маъмурий ҳуқуқбузарлик турлари уларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси, хусусияти, келгусида жиноий қилмиш содир этилиши мумкинлиги каби мезонлардан келиб чиққан ҳолда белгиланишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Бундан ташқари, қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 12810 ва 131-моддаларида назарда тутилган, яъни йўл безорилиги ва транспорт воситаларини мастлик ҳолатида бошқарганлик учун содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик учун суд томонидан муайян муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларни профилактик ҳисобга олиниши алоҳида тоифа сифатида белгиланмоқда.
2024 йилда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган 11 мингга яқин шахс томонидан 23 582 та йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланган. Бунинг оқибатида 1 019 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, унда 295 нафар фуқаро вафот этган ва 873 нафари жароҳатланган.
Шу боис йўл-патруль хизмати ходимларига профилактика инспекторлари томонидан кўмаклашиш амалиёти йўлга қўйилади ва бу орқали транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишини барвақт олдини олиш ва ўз вақтида аниқлаш имкониятлари кенгайтирилади.
Сенаторлар томонидан таъкидланганидек, Қонуннинг қабул қилиниши маҳкумларни ахлоқан тузатиш, уларда жамият қоидалари ва анъаналарига нисбатан ҳурматни шакллантириш борасидаги ишлар самарадорлигини оширишга, профилактик ҳисобга олинган шахслар билан олиб бориладиган чора-тадбирларни янада такомиллаштириш орқали мамлакатимизда жиноятчиликка қарши курашишга ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Ўзбекистон
04.09.2025, 14:56
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Йўл-транспорт ҳодисалари: дунё ва Ўзбекистондаги вазият
Ўзбекистон
06.03.2026, 09:24

Тошкентда Leapmotor билан тўқнашган Lacetti иккига бўлинди
Ўзбекистон
16.02.2026, 08:44

Тошкентда BYD ва Li 9 иштирокидаги ЙТҲ бўйича суд қарори бекор қилинди
Ўзбекистон
14.02.2026, 14:19

Жиззахда юк машинасига урилган Lacetti ёниб кетди. 5 киши ҳалок бўлди
Ўзбекистон
22.11.2025, 16:40

ЙТҲ: Сергелида Nexia автобус бекатига урилди
Ўзбекистон
26.09.2025, 13:32

Ангрендаги ЙТҲда ҳалок бўлган сони 13 кишини ташкил этмоқда
Ўзбекистон
10.09.2025, 12:47
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди
Жаҳон
21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди
Жаҳон
19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди
Жаҳон
19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди
Жаҳон
19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди
Жаҳон
19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда
Жаҳон
19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди
Жаҳон
18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
