Исроил армияси Ғазо шаҳридаги Рантиси болалар шифохонасига зарба берди
Исроил армияси Ғазо шаҳрида жойлашган Рантиси болалар шифохонасига зарба берди. У ерда ҳужум вақтида 80 нафар бемор бор эди. Бу ҳақда Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Жаҳон
18.09.2025, 10:05
Улашиш:

Вазирлик маълумотига кўра, кеча кечқурун исроиллик ҳарбийлар бир неча дақиқа ичида уч маротаба шифохонанинг юқори қаватларини ўққа тутган.
«Бу жиноят яна бир бор Исроилнинг Ғазодаги соғлиқни сақлаш тизимини қасддан йўқ қилишга қаратилган сиёсатини исботлайди», — дейилади баёнотда.
Рантиси болалар шифохонаси Ғазо секторида ягона ихтисослаштирилган тиббий муассаса ҳисобланади. У ерда онкологик касаллар даволанади, диализ жараёнлари ўтказилади, нафас олиш ва ҳазм тизими касалликлари билан оғриган беморларга ёрдам кўрсатилади.
Ҳужум вақтида шифохонада 80 бемор даволанаётган бўлиб, улар орасида реанимация бўлимидаги 4 нафар бола ва янги туғилган чақалоқлар бўлимидаги 8 нафар чақалоқ ҳам бор эди.
Зарба ортидан 40 нафар бемор фарзандларини асраб қолиш ва хавфсиз жой излаш мақсадида шифохонани тарк этган. Қолган 40 нафар бемор ва уларга ҳамроҳ шахслар, жумладан 12 нафар оғир аҳволдаги реанимация бемори ҳамда 30 нафар тиббиёт ходими бинода қолган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳужумни кескин қоралаб, Ғазодаги барча тиббиёт муассасалари, уларнинг ходимлари ва беморларни ҳимоя қилишга чақирди.
Исроил армияси эса ҳали ҳам Ғазо секторидаги турли ҳудудларга массирован ҳужумлар уюштириб, аҳоли уйларини бомбардимон қилмоқда. Бунинг орқали улар тинч аҳолини ўз уйларини тарк этишга мажбур қилишга интилаяпти.
мавзуга оид янгиликлар

Исроил ҳар куни Ғазода ўртача 92 нафар фаластинликни, жумладан 27 нафар болани ўлдирмоқда
Жаҳон
07.10.2025, 12:44

Исроил Ғазо секторига ҳужумларни тўхтатгани айтилмоқда
Жаҳон
04.10.2025, 12:31

Ғазога қилинган ҳужумларда ҳалок бўлганлар сони 66 минг нафардан ошди
Жаҳон
29.09.2025, 19:02

БМТ раҳбари Исроилнинг Рафаҳ лагерига уюштирган зарбасини қоралади
Жаҳон
29.05.2024, 14:27

Рақамларга айланган фаластинликлар: 7 октябрь воқеаларига 2 йил тўлди
Жаҳон
07.10.2025, 15:01

Исроил Ғарбий Соҳилда янги қурилиш режасини маъқуллади
Жаҳон
06.10.2025, 14:25
машҳур янгиликлар

Ўзбек ММА оламида “машина можароси”: қарз, келишув ва жамоатчилик муҳокамаси
Спорт
29.09.2025, 18:01

Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради
Сиёсат
16.09.2025, 09:49

15 ёшли қиз турмушга берилаётгани аниқланди
Ўзбекистон
22.09.2025, 10:00

Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки билан шерикликнинг устувор йўналишларини қайд этди
Ўзбекистон
18.09.2025, 10:15

Мубашшир Аҳмад иши бўйича учинчи суд мажлиси бўлиб ўтди
Ўзбекистон
16.09.2025, 11:01

Тошкентда ўқувчилар олдида ўқитувчиларни ҳақорат қилган директор ишдан бўшатилди
Таълим
12.09.2025, 09:03
сўнгги янгиликлар

Мубашшир Аҳмаднинг адвокати суд ҳукмидан розими? Видеорепортаж
Ўзбекистон
08.10.2025, 22:14

Шавкат Мирзиёев Тожикистонда "Марказий Осиё - Россия" саммитида иштирок этади
Ўзбекистон
08.10.2025, 19:08

Мубашшир Аҳмад 2 йил 6 ойга қамалди
Ўзбекистон
08.10.2025, 17:56

Бухорода ноқонуний равишда олтин қазиб олаётган 37 киши ушланди
Ўзбекистон
08.10.2025, 17:26

Сирдарё вилоятида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари пора олаётганда ушланди
Ўзбекистон
08.10.2025, 17:05

ТДТ раҳбарлари Шимолий Кипрни турк дунёсининг ажралмас қисми эканини тасдиқлашди
Сиёсат
08.10.2025, 14:16

Ўзбекистонда одамларни розилигисиз суратга олиш тақиқланди
Ўзбекистон
08.10.2025, 14:08

Италия бош вазири Ғазодаги геноцидда иштирок этгани учун судга тортилганини биласизми?
Жаҳон
08.10.2025, 13:00

Ўзбекистонда рақамлаштириш туфайли вазирлик ва идораларида 2000 дан ортиқ штат бирлиги қисқартирилади
Сиёсат
08.10.2025, 12:00

Депутатлар шовқин солиш тақиқланган соатларни узайтириш кўзда тутилган қонунни қабул қилди
Ўзбекистон
08.10.2025, 11:59

Андижонда қалбаки пулларни сотган шахслар ушланди
Ўзбекистон
08.10.2025, 11:30

Тошкентнинг айрим кўчалари 20 октябргача ёпилди
Ўзбекистон
08.10.2025, 11:00
машҳур янгиликлар

Ўзбек ММА оламида “машина можароси”: қарз, келишув ва жамоатчилик муҳокамаси
Спорт
29.09.2025, 18:01

Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради
Сиёсат
16.09.2025, 09:49

15 ёшли қиз турмушга берилаётгани аниқланди
Ўзбекистон
22.09.2025, 10:00

Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки билан шерикликнинг устувор йўналишларини қайд этди
Ўзбекистон
18.09.2025, 10:15

Мубашшир Аҳмад иши бўйича учинчи суд мажлиси бўлиб ўтди
Ўзбекистон
16.09.2025, 11:01

Тошкентда ўқувчилар олдида ўқитувчиларни ҳақорат қилган директор ишдан бўшатилди
Таълим
12.09.2025, 09:03