Қуруқ ваъда: 1 йилдан буён газлаштирилмаган хонадонларга имтиёз бериш тартиби ишлаб чиқилмаяпти

2024 йил октябр ойида энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов газ таъминотига уланмаган ҳовлиси бор уй-жойлар учун ҳам электр энергияси тарифига 50 фоизлик чегирма берилиши ва бу 2025  йил 1 январдан жорий этилиши режалаштирилаётганини айтганди. Бироқ орадан 1 йилдан кўпроқ вақт ўтган бўлса-да, мазкур тартиб жорий этилмади.

Улашиш:

Ўзбекистондаги газлаштирилмаган хонадонларга электр энергияси тўловлари учун имтиёзлар бериш тизими йил якунига қадар ҳукуматга киритилиши мумкин. Бу ҳақда 2025 йил 28 октябр куни Миллий матбуот марказида Энергетика вазирлиги томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

 
Амалдаги қонунчиликка кўра, газлаштирилмаган кўп қаватли уйлар марказлашган электр тармоғига уланган бўлса, 50 фоиз электр энергиядан чегирма тақдим этилади. Бироқ ҳозирга қадар газлаштирилмаган ҳовлилар учун мазкур тартибни қўллаш бўйича қонунчиликка ўзгартишлар киритилмаган.


Мазкур хабарларга иқтисодчи Отабек Бакиров муносабат билдирди.

«Қишлоқ жойларда газлашмаган хонадонларда яшовчилар ўтган йили октябрда берилган ваъданинг ижросини ҳалиҳам кутмоқда ва бу кетишда яна кутади.

Албатта, масала биронта ўғри олигархга имтиёз бериш билан боғлиқ бўлганида неча кунда яширин қарор билан маъқуллаб берилган бўларди, билганлар билади. Лекин гап миллионлаб ўзбекистонликлар ҳақида кетмоқда. Ваъда ваъдалигича ёки режа режалигича қолиб кетиши эҳтимоли афсуски, яна жуда юқори, агар 2026 йил бюджетида газлашмаган хонадонларга имтиёз билан боғлиқ масала акс этмаган бўлса.

Ўзи буни имтиёз деб аташ ҳам ўринсиз, бу газлашмаган хонадонларда яшовчиларнинг ҳақи аслида. Бунга қўшимча субсидиялаш ҳам керакмас».

сўнгги янгиликлар

Президентнинг тегишли фармонлари билан тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси президентининг тегишли фармонлари билан бир қатор янги тайинловлар амалга оширилди.

Ўзбекистон

30.10.2025, 10:51

Футболдаги коррупцияга бағишланган «Offside» сериали блокланди

Қозоғистон футболидаги коррупцияга бағишланган спорт драмаси ижодкорлари лойиҳа албатта томошабинларга қайтишига ваъда бермоқда.

Жаҳон

29.10.2025, 17:18

"Хочу жить" лойиҳаси: 2025 йилда Украинада 500 дан зиёд ўзбекистонлик ҳалок бўлди

«Хочу жить» лойиҳаси жорий йил Украинадаги уруш давомида ҳалок бўлган 500 нафар ўзбекистонлик фуқаролар рўйхатини эълон қилди. Ташкилотнинг таъкидлашича, Россия қўшинлари сафидаги ўзбек ёлланма аскарлар сони ўсишда давом этмоқда.

Ўзбекистон

29.10.2025, 16:34

Янги версиядаги Cobalt учун онлайн контрактация 3 ноябрь куни очилади

Cobalt’нинг янги версиялари учун контрактация 3 ноябрь соат 10:00 дан бошлаб очилади. Савдолар фақат UzAvtoSavdo сайти ва иловаси орқали бўлади. Ўша куни барча Chevrolet дилерлик марказлари ёпилади ва UzAuto Motors савдо тизимидан узилади.

Иқтисодиёт

29.10.2025, 15:47

III Осиё ёшлар ўйинлари: ўзбекистонликлар яна 13 та медални қўлга киритди

Республика терма жамоаси аъзолари бокс, сузиш, гандбол, оғир атлетика, футзал, эркин кураш ва велоспорт бўйича мусобақаларда иштирок этиб, 5 та олтин ва 8 та бронза медалини қўлга киритишди.

Спорт

29.10.2025, 15:10

Ўзбекистонда нафақа пулларини кредитга ечиб олиш тақиқланади

Янги қоидаларга кўра, банклар пенсия, давлат ижтимоий нафақалари ва ёрдамлари сифатида тушадиган маблағлар, шунингдек, ижтимоий карталарга тушган суммалар ҳисобидан кредит қарздорлигини ундириши мумкин эмас.

Ўзбекистон

29.10.2025, 15:05

Иситиш тизими қачон ёқилади ва ҳарорат қандай бўлиши керак?

Амалдаги қонунчиликка кўра, турар-жой биноларида иситиш мавсуми ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати беш кун мобайнида 8 даражадан паст сақланганидан кейинги куни бошланади. Мос равишда, ҳарорат ушбу чегарадан юқори бўлганда иситиш ўчирилади.

Ўзбекистон

29.10.2025, 14:57

Яшнободда ижарага олинган уйда нарколаборатория аниқланди

Яшнабод туманида фуқаролар вақтинча яшаб келган хонадонда нарколаборатория ташкил этилгани ҳам аниқланган. У ердан 50 килограмм ва 1200 дона қадоқланган прегабалин, 2 килограмм ҳамда 400 дона қадоқланган тропикамид, 2 литрда хомашёлар, 112 минг та қадоқлаш учун керакли воситалар аниқланган.

Ўзбекистон

29.10.2025, 14:51

Миллий сертификат имтиҳони жавоблари сотилгани ростми?

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги сўнгги кунларда она тили ва адабиёт фанидан бўлиб ўтадиган миллий сертификат имтиҳонлари олдидан «тест саволлари ва уларнинг жавоблари сотилаётгани» ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирди.

Ўзбекистон

29.10.2025, 14:47

Эрлинг Холанд билан бир кун. Қаҳва, машқ ва грилда гўшт

«Манчестер Сити» футболчиси Эрлинг Холанд футбол майдонидан ташқаридаги оддий кунлари қандай ўтишини кўрсатди. Камералар ва трибунларсиз — фақат уй, машқлар ва спорт формасини сақлашга ёрдам берадиган одатлар.

Спорт

29.10.2025, 12:40

«Нефтчи» ҳақидаги баёноти учун Бердиевга нисбатан текширув бошланди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси «Насаф» клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиевнинг Олмалиқдаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманида билдирган фикрлари юзасидан расмий суриштирув ўтказишини маълум қилди.

Спорт

29.10.2025, 12:36