Россия эшиклари биз учун ёпилса, нима бўлади?
Кўплаб иқтидорли ёшлар келажакка ишончсизлик сабаб таълим ва ривожланиш ўрнига мактаб йилларини бекор ўтказди. “Эртага нима қиламан?” деган саволга эса узоқ вақт давомида ягона жавоб сифатида “Россияга кетаман” деган фикр шаклланди.
Ўзбекистон
23.12.2025, 12:10
Улашиш:

Албатта, мен иқтисодчи, сиёсатчи, социолог эмасман. Аниқ фактлар, фаразлар билан тахминлар, ечимлар бера олмаслигим мумкин. Шундай бўлса-да, айрим мулоҳазаларимни бўлишмоқчиман.
Ўн-ўн беш йиллар муқаддам Данияда туризм соҳасида ўқиган, Испанияда ўқишини давом эттириб илмий иш билан шуғулланаётган, ҳозирда доктор унвонига эга бўлган бир қадрли акамиздан эшитганим икки нарсани эслаб ўтмоқчиман.
Биринчиси, “Ўзбекистон ташқарига инсонларини чиқариб юбориб, эвазига пул, яъни қоғоз оляпти ва бунда у ютқазаяпти”, деган маънода гапирганди.
Иккинчиси, “Дарсда (Европада) ўзбеклар ҳақида гап кетганда, “Ўзбеклар маркетингни қўшнисидан ўрганади (яъни ўқимаса ҳам, кўриб ўрганади)”, деган гапни устозларимиз айтишди”, деганди.
Биринчи гапдан қандай хулоса чиқариш мумкин? Мисол учун, ташқарига ишлагани асосан ёшлар — жамиятнинг жисмоний жиҳатдан энг кучли, соғлом қатлами чиқиб кетаяпти. Ва “умрининг энг гуллаган қисмини мана шу тепаликда” ўтказаяпти. Бунинг ортидан эришилаётган яхши натижалар ҳам талайдир. Лекин йўқотишлар билан қиясланганда тарозига деярли тош босмай қолиши мумкин.
Оталар, ҳатто оналар айни фарзандларининг ёнида бўлиши керак пайтда, улардан жуда йироқдалар. Бу иккала томоннинг психологиясида ҳам бир умрлик травмалар қолдираётганини кўриб турипмиз. Жамиятда моддий-маънавий хасталиклар ортишига сабаб бўляпти.
Яна, мустақиллик йилларида олдига аниқ мақсад қўйиб ўқиб-ўрганган, спорт билан ёки касб-ҳунар билан шуғулланган ёшлар қатлами ҳам, Худога шукр мавжуд. Лекин етарлимикин? Жуда ҳам кўплаб қобилиятли болалар мактабдаги умрини бекорга ўтказди, чунки “Эртага нима қиламан, нима бўлади, қандай оила боқаман?” каби саволларга ягона ечим бор эди: “Россияга кетаман”. Қарабсизки, бу нарса бошқа ички омиллар қаторида таълимнинг сифатига таъсир қилган катта омиллардан бири бўлди, дейиш мумкин. Агар ҳар бир бола имкониятни мамлакатнинг ичкарисидан қидирганда ташқарига чиқиб ишловчилар эмас, ичкарида туриб иш берувчилар сони юртимизда жуда кўпчиликни ташкил қиларди. Ки, бунинг тасдиғини бугун ҳаётда ҳам кўраяпмиз.
Қанчадан-қанча иқтидорли ёшларимизнинг эришаётган натижалари, қўл ураётган ишларини кўрсангиз, беихтиёр фахрланасиз, эртага умид билан қарайсиз. Негативчилар ҳар қанча мағзава ағдариш билан шуғулланмасин, жамият ичида нимадир фойдали ишлар билан шуғулланаётганлар бор. Агар “Россияга кетиб ишлаш” фикридан болаларимиз эртароқ қутилса, улар ҳам эртага катта натижаларга эришишига шубҳа қилмайман.
Ўзбеклар маркетингни қўшнисидан ўрганишига келсак, чиндан ҳам генларимиз бизни тинч қўймайди. Адашмасам, Бегали Қосимов ҳақидаги “Сўнгги жадид” номли китобда ўқигандим. Унда машҳур бир араб тарихчисининг ўзбеклар ҳақидаги қарашлари келтирилган. Унда халқимизнинг жуда уқувли экани, ўзини тез тиклай олиш каби хусусиятлари ҳақида кўпгина асосли гаплар бор эди. Чиндан ҳам шундай...
Кореяда бўлганимда бир корейс йигит айтганди, шу пайтда қадар Кореяга келиб ишлаётган чет эллик ишчилар орасида покистонликлар Кореяда турли тижорий ишлар қилишда биринчи ўринда эди. Аммо ўзбеклар шундай тез ўсиб келяптики, яқинда улардан ўтиб кетади, деб.
Қашқадарёда Хонободда Американинг ҳарбий базаси бор эди, ҳамманинг ёдида бўлса керак. Шу жойда таржимон бўлиб ишлаган бир танишим гувоҳи бўлган воқеани айтиб берганди. Ўзбекистонлик бир аскар қандайдир топшириқ билан базага келади. Америкалик махсус тайёргарликка эга ҳарбийлар уни рингга чақириб ҳоли-жонига қўйишмайди. Чунки ўзбек аскар ҳам мавқе жиҳатидан улар билан айни мартабада бўлади. Мажбур бўлган ўзбек аскар жангга чиқади, кўрсанг от ҳуркадиган баҳайбат америкалик аскарларнинг бир нечтасини бир ўзи ишини ҳал қилиб, мағлубиятсиз чиқиб кетади.
Қолаверса, спортчиларимиз ҳам эришаётган натижалари бизнинг генларимиз секин-аста ишга тушаётгани, тўғрироғи, бизга яна Худонинг назари туша бошлаганини кўрсатаётгандир.
Тўғри, муаммоларимиз бижғиб ётибди. Лекин уларнинг кўпини ҳал қиладиган йигитларимиз ҳозир маиший масалалар билан банд, четга кетишган, Россияга кетишган ваҳоказо.
Биз бир вақтлар Ислом Каримовсиз Ўзбекистонни тасаввуримизга ҳам сиғдиролмасдик. Бир дўстимиз айтганди: “Мен Каримовдан кейин нима бўлишини умуман тасаввур қилолмайман”, деб. “Ўзбек халқи ўттиз йиллик миллат эмас, Темурлардан кейин ҳам яшаб келаяпмиз”, дегандим.
(Муҳожир кундалигидан)
Ўзбекистон
23.12.2025, 12:10
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Россияда ҳиндистонлик меҳнат муҳожирлари сони кескин ошди — маошлар нефтдан тушган рупияларда тўланади
Жаҳон
17.01.2026, 09:47

Россия мигрантлар учун бепул тиббий ёрдам тартибини чекламоқда
Ўзбекистон
22.11.2025, 12:24

Санкт-Петербургда мигрантларга тақиқ ортидан такси нархлари ошди
Жаҳон
10.11.2025, 17:53

Петербургда ўзбек мигрантлар энди курьерлик қилолмайди
Сиёсат
06.11.2025, 11:32

Россияда вақтинча ишлаётган уч нафар ўзбекистонликнинг иш ҳақи ундириб берилди
Ўзбекистон
01.10.2025, 15:20

2026 йилда Россияда мигрантлар имтиҳонлар фақат компьютерлардан олинади
Жаҳон
26.08.2025, 18:50
машҳур янгиликлар

Журналистлар ва фуқаролик жамияти вакилларига эътироф — Paradigma Media 8 нафар фаолни эътироф этди
Маданий
02.02.2026, 19:18

Жеффри Эпштейн иши: ошкор этилган файллар ва элита билан алоқалар
Жаҳон
03.02.2026, 16:44

Чорвоқдаги “Sea Breeze” лойиҳасининг қурилиши қонунга зидми?
Ўзбекистон
06.02.2026, 08:01

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

15 миллион аҳолининг маълумотлари сиздирилгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди
Ўзбекистон
04.02.2026, 09:52

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31
сўнгги янгиликлар

10-синф ўқувчиси BMWда уриб кетган ЙПХ инспектори вафот этди
Ўзбекистон
27.02.2026, 18:25

Покистон ва Афғонистон можароси урушга айланди
Жаҳон
27.02.2026, 15:35

Россияда музлаб қолган итга ёрдам берган курьер ишдан бўшатилди
Жаҳон
27.02.2026, 12:34

Қозоғистонда ош марказида портлаш: 7 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
27.02.2026, 12:22

28 февраль куни ноёб астрономик ҳодисага гувоҳ бўламиз
Фан-технология
27.02.2026, 11:08

1 мартдан янги тартиблар: Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?
Ўзбекистон
27.02.2026, 10:25

Дунё мамлакатлари ижтимоий тармоқларга ёш чеклови қўймоқда
Жаҳон
26.02.2026, 15:11

Шимолий Корея АҚШ билан ярашиши мумкин, аммо Жанубий Кореяни “йўқ қилиш”га тайёр
Жаҳон
26.02.2026, 13:38

Ғазоликлар яна хавф остида: Исроил ёрдам ташкилотлари фаолиятини чекламоқчи
Жаҳон
26.02.2026, 10:29

Wolt компанияси Ўзбекистондаги фаолиятини тўхтатади
Ўзбекистон
25.02.2026, 16:40

Зеленский: Путин мақсадига эришолмади, биз Украинани сақлаб қолдик
Жаҳон
25.02.2026, 13:51

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56
машҳур янгиликлар

Журналистлар ва фуқаролик жамияти вакилларига эътироф — Paradigma Media 8 нафар фаолни эътироф этди
Маданий
02.02.2026, 19:18

Жеффри Эпштейн иши: ошкор этилган файллар ва элита билан алоқалар
Жаҳон
03.02.2026, 16:44

Чорвоқдаги “Sea Breeze” лойиҳасининг қурилиши қонунга зидми?
Ўзбекистон
06.02.2026, 08:01

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

15 миллион аҳолининг маълумотлари сиздирилгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди
Ўзбекистон
04.02.2026, 09:52

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31
