Россия нефтидан воз кечаётган Туркия энди Қозоғистонга юзланди

Туркиянинг йирик нефть қайта ишлаш корхоналари халқаро санкциялар фонида Россия нефтини сотиб олишни қисқартириб, унинг ўрнига Қозоғистон ва Эрондан нефть харидини кўпайтирмоқда. Бу ҳақда Reuters манбаларга таяниб хабар берди.

Жаҳон

03.11.2025, 16:23

Улашиш:

Маълумотларга кўра, АҚШ, Европа Иттифоқи ва Буюк Британиянинг Россия нефть секторига қарши жорий этган санкциялари Туркиянинг импорт сиёсатини ўзгартирган. Шунга қарамай, Туркия ҳозирча Россия нефтини импорт қилувчи йирик давлатлар — Хитой ва Ҳиндистон билан бир қаторда қолмоқда.

Туркиянинг энг йирик нефть қайта ишлаш корхоналаридан бири — Озарбайжоннинг SOCAR давлат компаниясига тегишли STAR заводи яқинда Қозоғистон, Ироқ ва бошқа давлатлардан тўртта партия нефть сотиб олган.

Reuters маълумотларига кўра, етказиб бериш ҳажми кунлик 77 мингдан 129 минг баррелгача баҳоланмоқда. Илгари STAR асосан Россия нефтидан фойдаланган бўлиб, 2024 йилнинг сентябрь–октябр ойларида бу кўрсаткич кунлик 210 минг баррелни ташкил этган.

Манбаларнинг таъкидлашича, тўртинчи партия — Қозоғистонда қазиб олинадиган KEBCO тури нефти бўлиб, у Россиянинг Urals маркасига сифат жиҳатдан яқин. 2025 йилда STAR заводи Қозоғистон нефтини фақат битта партияда импорт қилган, 2024 йилда эса умуман харид қилмаган.

Туркиянинг яна бир йирик нефть қайта ишлаш компанияси — Tupras ҳам Urals нефтига ўхшаш турдаги нефть харидини кўпайтирмоқда. Reuters маълумотларига кўра, ҳозирча етказиб бериш Ироқ, Бразилия ва Анголадан амалга оширилаётган, аммо келгусида Қозоғистон ҳам Tupras учун асосий хомашё манбаига айланиши мумкин.

Айни пайтда Россия нефти Туркиянинг умумий импорт ҳажмининг 47 фоизини ташкил этмоқда. Январ–октябр ойларида мамлакат кунлик 669 минг баррел хом нефть импорт қилган бўлиб, шундан 317 минг баррели Россиядан келтирилган.

Шу билан бирга, Туркия ҳозирда Қозоғистон нефтини импорт қилувчи энг йирик ўнта давлатдан бири ҳисобланади. Туркия Қозоғистонда экспорт қилинаётган умумий нефть ҳажмининг 3 фоизини сотиб олади. 2024 йилда Туркия 2 миллион тонна хом нефть импорт қилган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткичнинг янада ошиши кутилмоқда.

мавзуга оид янгиликлар

Zaxarova: "Gʻarb Qozogʻiston va Rossiyani ajratib qoʻymoqchi"

Захарова: "Ғарб Қозоғистон ва Россияни ажратиб қўймоқчи"

Ғарб Россия Қозоғистон халқларини бир-биридан узоқлаштиришни хоҳлайди. Бироқ бу уриниш икки давлатни боғлаб турган мустаҳкам тарихий муваффақиятсизликка учраган. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Мария Захарова Россия-Қозоғистон медиа форумида нутқида айтди.

Жаҳон

29.09.2025, 16:00

Markaziy Osiyoda kuchlar kurashi: qaysi davlatlarda xorijiy harbiy bazalar bor?

Марказий Осиёда кучлар кураши: қайси давлатларда хорижий ҳарбий базалар бор?

Дунёда қудратли ҳарбий кучга эга давлатлар ўз таъсир доирасини кучайтириш ва сўзини ўтказиш учун маълум ҳудудларда ҳарбий базалар очади. Масалан, Америка Қўшма Штатларининг 80 та давлатда, Россиянинг 14 та, Туркиянинг 11 та, Эрон ва Саудия Арабистонининг учта мамлакатда ўз ҳарбий базалари мавжуд. Марказий Осиё ҳудудида ҳам бир нечта хорижий ҳарбий базалар жойлашган. Хўш, улар қайси давлатларга тегишли ва минтақада бу борада кимнинг таъсири кучли? Бугун шу ҳақда гаплашамиз.

Сиёсат

04.02.2025, 14:04

Нефть бозорида кескин ўсиш: нархлар 100 доллардан ошиб кетди

Лондон халқаро молиявий биржасида 2026 йил май ойида етказиб бериладиган Brent нефти фьючерслари нархи 2022 йил 30 августдан бери илк бор бир баррел учун 102 доллардан ошди.

Иқтисодиёт

10.03.2026, 10:29

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов

Ҳурмуз бўғозида юзага келган кескин вазият глобал савдо ва энергетика бозорларига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Ҳозирда Форс кўрфази ҳудудида 250 га яқин кема тўхтаб қолгани дунё таъминот занжирлари ва нефть нархларига босимни кучайтирмоқда.

Иқтисодиёт

09.03.2026, 06:42

Путин Эрон президенти билан суҳбатлашди: Теҳрон Россиядан ёрдам кутмоқда

Путин, шунингдек, Форс кўрфази араб давлатлари раҳбарлари билан доимий алоқада эканини билдирган.

Жаҳон

07.03.2026, 11:18

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?

Эроннинг асосий дипломатик ҳамкорлари — Россия ва Хитой АҚШ–Исроилнинг Эронга қарши ҳаракатларини халқаро ҳуқуқ бузилиши деб атади, урушни қоралади. Бироқ улар ҳарбий ёрдам кўрсатмади.

Жаҳон

06.03.2026, 14:09

сўнгги янгиликлар

Ўзбекистондан Саудия Арабистони ва БААга авиақатновларга рухсат берилди

10 мартдан бошлаб Ўзбекистондан Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларига икки томонлама йўловчи авиақатновларини амалга оширишга рухсат берилди. 

Ўзбекистон

11.03.2026, 11:16

"Фукусима-1" талофатига 15 йил бўлди

15 йил муқаддам Японияда кузатилган зилзила оқибатида 130000 та бино вайрон бўлган. Иқтисодий зарар эса 360 млрд долларга етган.

Жаҳон

11.03.2026, 10:14

Рамазон ҳайити Қирғизистонда 20 март куни нишонланади

Қирғизистонда 2026 йилги Рамазон ҳайити 20 март, жума кунига белгиланди.

Жаҳон

11.03.2026, 06:46

Исроил фосфорли қурол ишлатгани маълум бўлди

Human Rights Watch маълумотига кўра, 2026 йил 3 март куни Исроил ҳарбийлари Ливан жанубидаги Ёҳмор шаҳри устидан оқ фосфорли артиллерия ўқ-дориларидан фойдаланган.

Жаҳон

10.03.2026, 23:39

Чехия Ўзбекистон фуқаролари учун йилига 150 та меҳнат визаси ажратади

Маълум қилинишича, Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев 7 март куни Чехиянинг Ўзбекистондаги элчиси Любомир Фреборт билан учрашув ўтказган.

Ўзбекистон

10.03.2026, 17:51

Ташанов: Мени жавобгарликка тортишяпти

Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдурахмон Ташанов ўз Фейсбук саҳифасида пост жойлаб, 2026 йил 28 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори қарори билан у маъмурий жавобгарликка тортилаётганини маълум қилди. 

Ўзбекистон

10.03.2026, 14:35

Эрон ва Саудия ўртасида қолган Покистон: қандай йўл тутиш керак?

Эрон ва Саудия Арабистони ўртасида можаро кучайиб бораётган бир пайтда Покистон қайси томонни танлайди? Бир томонда ўзаро ҳарбий шартнома тузган Саудия Арабистони, иккинчи томонда эса узун чегара ва мураккаб алоқаларга эга Эрон.

Жаҳон

10.03.2026, 13:04

Трамп: Австралия эронлик аёл футболчиларга бошпана бериш керак

АҚШ президенти Дональд Трамп Австралия ҳукуматини Эрон аёллар терма жамоаси футболчиларига сиёсий бошпана беришга чақирди. Агар Австралия спортчиларга бошпана бермаса, буни АҚШ амалга оширади, деди у. 

Жаҳон

10.03.2026, 11:47

Нефть бозорида кескин ўсиш: нархлар 100 доллардан ошиб кетди

Лондон халқаро молиявий биржасида 2026 йил май ойида етказиб бериладиган Brent нефти фьючерслари нархи 2022 йил 30 августдан бери илк бор бир баррел учун 102 доллардан ошди.

Иқтисодиёт

10.03.2026, 10:29

“Алининг шапкасини Валига кийдириб юрган” тадбиркорнинг бизнес империяси қуламоқда

Бахтиёр Шуҳратович Фозилов Eriell Group, Enter Engineering, Saneg ва Ferkensco каби йирик компанияларнинг асосий акциядорларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон

09.03.2026, 09:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов

Ҳурмуз бўғозида юзага келган кескин вазият глобал савдо ва энергетика бозорларига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Ҳозирда Форс кўрфази ҳудудида 250 га яқин кема тўхтаб қолгани дунё таъминот занжирлари ва нефть нархларига босимни кучайтирмоқда.

Иқтисодиёт

09.03.2026, 06:42

Жазо ўтаётган аёллар ҳам талаба бўлиши мумкин

Ўзбекистонда жазо ўтаётган аёлларга олий таълим муассасаларида ўқиш имкониятини яратиш режалаштирилмоқда. 

Ўзбекистон

08.03.2026, 10:51